Спорт тренировкаси қонуниятлари. Мухокама этилган принциплар спорт тренировкасининг қонуниятларига мос бўлиши шу жараённи самарали ташкил қилинишига яратади.
Спорт тренировкаси қуйидаги қонуниятлар асосида олиб борилади: “Юқори натижаларга йўналтириш”, “Умумий ва махсус тайёргарлик бирлигини таъминлаш”, “Тренировка машғулотларининг узлуксизлиги”, “Нагрузкани аста-секин ва максимал тарзда ошириш”, “Нагрузкани тўлқинсимон тарзда қўллаш (ўзгартира бориш)”, “Тренировка жараёнини қайталаниш (цикл) асосида ташкил қилиш”.
Юқори натижаларга йўналтириш. Ўқув-тренировка жараёнининг бош мақсади спортчиларни мусобақага юқори “спорт формаси” даражасида тайёрлаш ва ушбу мусобақада юқори спорт натижасига эришиш имкониятини яратиш. Демак, мунтазам, узлуксиз ўтказиладиган машғулотлар давомида қўйиладиган стратегик вазифа спортчини юқори натижаларга йўналтириш билан боғлиқ.
Умумий ва махсус тайёргарлик бирлигини таъминлаш. Баскетбол бўйича махсус – ихтисолаштирилган машғулотлар 9-11 ёшдан бошлаб ўтказилади. Лекин, “чуқур” ихтисослаштирилган тайёргарлик жараёнигача ёш спортчилар ҳар томонлама жисмоний, техник ва тактик тайёргарликка эга бўлишлари мақсадга мувофиқ 15-16 ёшга тўлган ўсмирлар билан ишлашда универсализация принципи устун туради. 17-18 ёшда – ўқув-тренировка жараёни индивидуаллашган йўналишда бўлади. Ўйинчиларни маҳорат-истеъдоди доирасида уларни эгаллаганўйин функциялари янада чуқур ихтисолаштирилиб шакллантирилиб борилади.
Тренировка машғулотларининг узлуксизлиги. Тренировка жараёнида учрайдиган турли танаффуслар спортчи ва мураббийнинг олдига қўйган мақсадини йўқ қилишга олиб келади. Шунинг учун кўп йиллик тренировка жараёнида мунтазамликни узилиши, турли танаффусларни рўй беришга йўл қўймасдан, уни узлуксизлигини таъминлаши керак. Лекин, ушбу узлуксизлик тренировка нагрузкасини дам олиш, иш қобилиятини тиклаш билан алмашиниб туриши асосида амалга оширилиши керак.
Юкламани аста-секин ва максимал тарзда ўстира бориш. Айнан шу қонуният баскетболчиларнинг барча куч-имкониятларини мусобақа вақтида сафарбор қилишга қаратилган. Бунинг учун кўп йиллик тренировка жараёни давомида жисмоний, техник-тактик тайёргарликка оид вазифалар, топшириқлар ва машқлар аста-секин “осондан-қийинга”, “оддийдан-мураккабга”, “ўзлаштирилгандан-ўзлаштирилмаганга”тартиби асосида максимал хажм ва шиддат даражасида ижро этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |