B a s k e t b o L


Нагрузкани тўлқинсимон ошириш


Download 4.95 Mb.
bet90/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Нагрузкани тўлқинсимон ошириш. Кўп йиллик тренировка жараёнида нагрузка тўлқинсимон тарзда ошира борилиши лозим. Бу қонуният организмни нагрузкадан сўнг тикланиш муддатига чарчоқ асоратларини “йўқолиш” вақтига боғлиқ бўлади. Шунинг учун нагрузка билан дам олиш, нагрузка билан организмни тикловчи машқ-тадбирларни мувофиқ ва самарали қўлланилиши алоҳида аҳамиятга эга.
Тренировка жараёнининг қайталаниши (циклийлиги). Ўқув-тренировка жараёни хафталик циклларга босқич ва даврларга бўлинади. Айнан ушбу цикллар кўп йиллик жараёнда “спиральсимон” қайталаниш юқори натижаларга қаратилади.
Ўргатиш ва тренировка воситалари. Баскетболда ҳам бошқа спорт турлари каби ўргатишнинг асосий воситаси жисмоний машқлардир. Улар жуда турли тумандир. Шунинг учун уларни ўргатиш босқичидаги маълум вазифаларни ҳал қилиш даражасида туркумланади. Бундай туркумланишга баскетболчиларнинг мусобақа фаолияти асос қилиб олинган. Шунга боғлиқ ҳолда машқлар икки катта гуруҳга ажратилади: асосий ёки мусобақа ва ёрдамчи ёки тренировка.
Мусобақа машқлари баскетболга хос бўлган хусусий, ўзига хос бўлган машқлардир. Бунда техник усуллар ва тактик ҳаракатлар мусобақа шароитидаги ўйин холатларига мос холда бажарилади.
Тренировка машқлари асосий малакаларни эгаллашни енгиллаштириш, тезлаштириш ва уларни қўллаш самарадорлиги, ишончлилигини таъминлашга қаратилгандир. Улар махсус ва умумривожлантирувчи машқлардан ташкил топади.
Махсус машқлар икки гуруҳга бўлинади: тайёргарлик машқлари; яқинлаштирувчи машқлар. Тайёргарлик машқларидан асосан махсус жисмоний сифатларни тарбиялашда фойдаланилади. Яқинлаштирувчи машқлардан аниқ техник ҳаракатларни эгаллашга қаратилган жараёнда фойдаланилади.
Умумривожлантирувчи машқлардан асосий жисмоний сифатларни тарбиялашда ва зарур жисмоний ҳаракат кўникма ва малакаларини такомиллаштиришда фойдаланилади.
Барча машқлар ўзининг йўналишига қараб тренировкаларнинг таркибий қисмига киритилади. Бу тайёргарликлар қуйидагилардир: умумий жисмоний; махсус жисмоний; техник; тактик; интеграл (яҳлит ўйин). Ҳар бир тайёргарлик турларининг ўзига хос етакчи воситалари мавжуд бўлиб улар ёрдамида мос вазифалар ечилади. Шу билан бирга бир тайёргарлик турига оид бўлган машқлар бошқа тайёргарлик туридаги машқлар билан яқиндан боғланган бўлади. Масалан, шуғулланувчида тезкор-куч сифати зарур даражада ривожланмаган бўлса у ҳужум техникасини бажара олмайди. Бу ҳолда тезкор-куч сифатини ривожлантиришга оид машқларни бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ҳужум техник малакаларини такрорлаш хажмини ошириш бу ҳолда самара бермайди.
Баскетбол ҳаракатларига ўргатишда воситаларнинг самараси кўп хоҳларда уларни қўллаш услубларига бевосита боғлиқ бўлади. Услубларни танлаш қўйилган вазифа, шуғулланувчиларнинг тайёргарлик даражаси, аниқ шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда танланади ва амалга оширилади.
Қўйилган вазифага боғлиқ равишда айнан бир воситани турли услубларда қўллаб турлича фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари хар бир тайёргарлик турида вазифалар ва турларнинг кетма-кетлиги ҳам маълум мантиқий боғлиқликка эгадир.
Бир тайёргарлик туридаги вазифалар сифат жиҳатидан ўзгариб кейинги тайёргарлик турига замин яратади. Масалан, тайёргарлик машқлари ўрганилаётган техник усулни умумий тузилишини ифода этади. Яқинлаштирувчи машқлар махсус жисмоний тайёргарликдан техник тайёргарликка ўтишда кўприк вазифасини утайди. Маълум мураккаблик асосида қурилган техник машқлар тактик кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради. Шу асосда кейинчалик якка тартибдаги тактик ҳаракатлар ўрганилади.



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling