B a s k e t b o L
Спорт тренировкасининг принциплари
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
Спорт тренировкасининг принциплари. Спорт тренировкаси жараёни маълум принциплар (тамойиллар), тартиб-қоида, илмий ва услубий қонуниятлар асосида амалга оширилади.
Ушбу қонуниятлар спортчи тайёрлаш тизимини бир тартибда, тўғри ва самарали ташкил қилишда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Спорт тренировкасининг принциплари жамийки тарбия ва ўргатиш жараёнида умумпедагогик-дидактик принципларга асосланади. Лекин, спорт тренировкаси давомида қўлланиладиган шиддатли,оғир ва давомли машқлар ушбу принципларга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этади. Чунки, бу ҳолат шуғулланувчилар организмини тўғри тараққий эттириш, уларнинг психофункционал имкониятларини эхтиёткорлик билан кенгайтиришга қаратилади. Спорт назарияси ва амалиётида қуйидаги асосий принциплар қўлланилади: онглик ва фаоллик “имконбоб” (шуғулланувчи имкониятига мос нагрузка бериш) ва индивидуаллаштириш, мунтазамлик, кўргазмали, “ўстира бориш” (прогрессивлаштириш). Онглик ва фаоллик принципи ўқув-тренировка жараёнида босқичма-босқич қўйиладиган барча мақсадларга эришиши, ўйин малакаларини ўзлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган муҳим шартлардан биридир. Ўқув тренировка топшириқларини (нагрузкани) шуғулланувчи имкониятига мос тарзда бериш (имконбоб) ва индивидуаллаштириш принципи. Ушбу принцип – бериладиган барча тренировка топшириқлари шуғулланувчини ёши, жинси, тайёргарлиги ва индивидуал хусусиятларига мос бўлишни тақозо этади. Мунтазамлик принципи кўп йиллик ўқув-тренировка жараёнида машғулот узлуксизлигини таъминлашда, машғулотдан машғулотга талабалар даражасини ошира боришни мақсад қилиб қўяди. “Ўстира бориш” (прогрессивлаштириш) принципиўқув-тренировка жараёнида машғулот топшириқларини мураккаблаштира бориш, нагрузка хажми ва шиддатини ошира бориш, маҳоратни янги босқичларга олиб чиқиш. Кўргазмали принцип барча принципларни самарали қўллаш ва мақсадга мувофиқ натижага эришишда алоҳида ахамият касб этади. Шуни ҳам таъкидлаб қўйиш ўринлики, юқорида қайд этилган барча принциплар қуйидаги дидактик тартиб-қоидалар асосида қўлланилиши зарур: - оддийдан мураккабга; - ўзлаштирилгандан-ўзлаштирилмаганга; - осондан-қийинга. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling