B a s k e t b o L


Аксарият ҳаракат (жисмоний) сифатларини тарбиялашга қаратилган услублар


Download 4.95 Mb.
bet87/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Аксарият ҳаракат (жисмоний) сифатларини тарбиялашга қаратилган услублар. Бундай услубларнинг таркибий моҳияти машқларни (нагрузкани) қўлланиш хусусиятига (машқ сони оғир-енгиллиги, шиддати) қараб фарқланади.
Спорт тренировкаси давомида барча машқлар иккита асосий услублар доирасида бажарилади: тўхтовсиз ва тўхтаб-тўхтаб қўллаш услублари.
Тўхтовсиз услуб – бу машқни тўхтовсиз ёки бирор ҳаракат фаолиятини узлуксиз ижро этилиши билан ифодаланади. Тўхтаб-тўхтаб қўллаш (такрорлаш) услуби – машқни маълум вақт оралиғида қўллаш (дам бериб) билан ифодаланади. Икки услуб қўлланилганида ҳам машқлар узлуксиз ёки тўхтаб бажарилиши мумкин. Машқларни танлаш ва уларни қўллаш хусусиятига қараб тренировка машғулоти умумлаштирилган (интеграл) ёки муайян йўналишга қаратилган бўлиши мумкин. Максимал кучланиш услуби аксарият яхши тайёргарликка эга спортчиларга нисбатан қўлланилиши тавсия этилади. Бу услуб одатда максимал оғирликлар ёки куч машқларини максимал марта қайтариш билан изоҳланади. Машқларни умумлаштирилган тарзда қўллаш уларни бир вақтни ўзида бир неча сифатларни ривожлантиришга ёрдам беради. Машқларни муайян йўналишда қўллаш эса аксарият алоҳида сифатни шакллантиришга қаратилади. Бундан ташқари ўйин ва мусобақа услублари мавжуд бўлиб, улар мустақил услублар шаклида қўлланилади.
Ўйин услуби – бу бирор ҳаракатни ўйин тарзида ёки ўйин давомида ижро этилиши билан ифодаланади. Бу услуб ниҳоятда самарали бўлиб, уни қўлланилишида машқлар муайян ўйин вазияти доирасида бажарилади. Машғулотни айнан шу тарзда олиб борилиши шуғулланувчиларнинг эмоционал холатини кўтаради. Ушбу услуб ёрдамида мураккаб техник-тактик масалалар (тактик фикрлар, тактик комбинацияларни мос танлаш ва ҳоказо) ҳамда психологик вазиятлар ҳал этилади. Мусобақа услуби – айнан мусобақа машқларини бажариш, машғулотни мусобақа тарзида ўтказиш ва турли мусобақаларда иштирок этиш билан боғлиқ. Бу услуб машқларни юқори шиддатда бажарилишини тақозо этади ёки мусобақада ғалаба қозиниш учун қандай шиддат, усул, аниқлик керак бўлса, шундай тарзда бажарилади. Мусобақа усули спорт тренировкаси жараёнида жамийки шаклланган техник-тактик малакалар, комбинациялар, сифатлар, қобилиятларни умумлаштиришда, боғлашда (интеграллаштиришда) асосий ролни ўйнайди. Шу билан бир қаторда мазкур услубни қўллашда спортчиларни малакаси, маҳорати ва имкониятларини инобатга олиниши зарур. Қайд этилган услублардан ташқари қўшма ёки аралаш услуб, ҳаракатни тахлил қилиш услублари мавджуд.
Қўшма услубни қўллаш натижасида бир вақтни ўзида бир неча сифатлар (куч, тезкорлик, чидамкорлик ва ҳоказо) ва малакалар (техник усул, тактик ҳаракат) шакллантирилади.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling