B a s k e t b o L
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўтиш даври.
Мусобақа даври. Қуйиладиган вазифалар:
1. жисмоний ва психофункционал сифатларни ривожлантиришни давом эттириш; 2. Спорт техникасини такомиллаштириш ва мукамаллаштириш; 3. Ўйин тактикаси ва тактик комбинацияларини шакллантириш ҳамда мусобақа тажрибасини орттириш; 4. Умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини сақлаш; 5. Назарий билимлар даражасини ошириш. Ушбу даврда тайёргарликнинг барча турлари баскетболчиларни мусобақаларда юқори натижага эришишларига қаратилади. Жисмоний тайёргарлик бу даврда спортчиларни мусобақаларга функционал жиҳатдан тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, махсус иш қобилиятини янада ривожлантириш билан ифодаланади. Техник-тактик тайёргарлик ўйин малакалари ва мусобақа фаолиятини мукаммаллаштиришга, маҳорат даражасига олиб чиқиш вазифасини ҳал этади. Мусобақа машқларини қўллаш ўйин вазиятларини моделлаштириш асосида амалга оширилади. Бунда машғулотларнинг шиддати ўта юқори тезликда кечади. Мазкур даврда ўтказиладиган мусобақаларни шартли равишда уч табақага бўлиш мумкин. Биринчи табақа мусобақалари ўртоқлик учрашувлари, турли турнирлар (ҳотира турнирлари, умумҳалқ байрамларида ўтказиладиган блиц-турнирлар)ни ўз ичига олиши мумкин. Иккинчи табақа мусобақалари турли миқёсдаги ва номдаги Кубок мусобақаларини қамраб олиши мумкин. Учинчи табақа мусобақалари: биринчилик, ички чемпионат ва ташқи мусобақалар (туман, вилоят, Республика ва Ҳалқаро мусобақалар кубок эгалари кубоги, чемпионлар кубоги, Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари, Жаҳон Кубоги чемпионати, Олимпия ўйинлари ва ҳоказо). Мусобақа даврида тайёргарликнинг турлари хажми жиҳатдан қуйидагича нисбатга эга бўлади. Ўтиш даври. Ўтиш даврининг асосий вазифаси, ўқув-тренировка ва мусобақа жараёнларининг ялпи таъсири натижасида организм чарчаш, зўриқиш ҳолларига тушиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида фаол дам олиш тадбирларини тадбиқ этиш, махсус ихтисослаштирилган баскетбол машқларидан фойдаланишни тўхтатиб бошқа спорт турларига оид (кросс – енгил атлетика, сузиш, эшкак эшиш, туризм ва ҳоказо) машқларни қўллашдан иборат. Бундан ташқари бу даврга мусобақа давридаги машғулотлар шиддатини секин-аста минимал даражасигача камайтириш ва иш қобилиятини тиклашга оид воситалар хажмини кенгайтириш зарур бўлади. Бу даврни тоғ ён бағрида, дарё, денгиз бўйларида, ўрмон шароитида ўтказиш самарали бўлади. Ўтиш даврининг иккинчи ярмидан бошлаб аста-секин навбатдаги тренировка циклига пойдевор яратилиши мақсадга мувофиқдир. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling