Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


Download 1.28 Mb.
bet56/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

9.3. Фирманинг ички тузилмаси
«Принципал-агент» муаммоси ҳал этилиши муқобил моделлардаги ташкилотнинг ички тузилиши асосида ётади. Фирма ички тузилишининг қуйидаги тўртта варианти кенг тарқалган:

    • унитар (У-тузилма),

    • холдинг (Х-тузилма),

    • мультидивизионал (М-тузилма)

    • аралаш (А-тузилма).

1. Унитар тузилма - ҳукмронлик муносабатларининг максимал даражада марказлашувини назарда тутади. Барча асосий қарорлар «принципал» томонидан қабул қилинади, унинг ўзи назоратни ҳам амалга оширади. Агар «агентлар» фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқи бошқаларга ўтказилса, у ҳолда функционал белги бўйича – функционал бўлинмалар бошлиқларига: сотиш бўлими бошлиғи, бош муҳандис, бош бухгалтер ва ҳ.к.га берилади. Шундай қилиб, функционал бўлинмалар раҳбарлари бир вақтнинг ўзида фирма раҳбариятига нисбатан «агентлар», бўлиб топшириқларнинг бевосита ижрочиларига нисбатан эса - «принципал» ҳисобланади.

Унитар ташкилотда «принципал-агент» муаммосини ҳал этишнинг ягона варианти назорат қилишнинг янги, паст харажатлари билан боғлиқ усулларини ишлаб чиқиш асосида назоратни кучайтиришдан иборат.
2. Холдинг тузилмаси қарорлар қабул қилиш ва «агентлар» ҳаракатлари устидан назорат қилиш жараёнини имкон қадар марказлашган тизимдан чиқаришни ўзида намоён этади. Амалда «принципал» фақат молиявий оқимларни ва «агентлар» фаолиятининг молиявий натижаларини назорат қилиш ваколатини ўзида сақлаб қолади. «Агентлар» барча қарорларни қабул қилишда четда қолади, фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор бундан мустасно. Бошқача айтганда, «принципал» «агентлар» фаолиятини бевосита эмас, балки «агентлар» мусобақасини ташкил этиш орқали назорат қилади.

Холдинг тузилмаси ҳатто бир фирманинг бўлинмалари ўртасида тўғридан тўғри рақобатни ҳам истисно этмайди. Таъкидлаш лозимки, холдинг бўлинмалари даражасида «принципал» (бир вақтнинг ўзида фирма раҳбарияти учун «агент» ҳисобланган бўлинма бошлиғи) ва «агент» ўртасидаги муносабатларнинг унитар хилини ҳам учратиш мумкин.
Мультидивизионал тузилма. ХХ асрнинг энг аҳамиятли ташкилий-бошқарув инновацияси бўлиб 20-йилларда Пьер Дюпон («Du Pont» раҳбари) ва Альфред Слоун («General Motors» раҳбари) томонидан мультидивизионал тузилманинг ташкил этилиши ҳисобланади.

Мультидивизионал тузилма унитар ва холдинг тузилмаларининг ўзига хос синтези ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам, унда (масалан, янги маҳсулот ишлаб чиқариш тўғрисида) стратегик қарорларни қабул қилишнинг марказлаштириш тамойили сақланиб қолган ва айни пайтда тезкор назорат ва бошқарув марказлашмаган. Шу тариқа дивизионлар («агентлар»)нинг ўз молиявий харажатини қоплаш тамойили уларга ўз фаолиятидан олинадиган даромадларда иштирок этиш имконини беради, лекин фирма раҳбарияти («принципал») бунда фирманинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ бўлинмалар фойдасининг бир қисмини қайта тақсимлаш ҳуқуқини сақлаб қолади. Конгломератлар ва трансмиллий компаниялар мультидивизионал тузилма тамойилларини амалда қўлловчи корхоналарга мисол бўлади.
4. Аралаш тузилма, агар бўлинмалардан бири ҳудди унитар корхонадаги каби фирма раҳбарияти томонидан тўлиқ назорат қилинса, иккинчи бўлинма холдингдаги каби фирма раҳбариятига молиявий жиҳатдан қарам бўлса, учинчи бўлинма эса операцион мустақилликка эга бўлиб, мультидивизионал тузилмадаги каби ўз харажатини қоплаш тамойили асосида фаолият кўрсатган тақдирда, юзага келади.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling