Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Буюк ипак йўли ва ҳозирги замон
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Буюк ипак йўли ва ҳозирги замон. Агар географик харитага эътибор
берадиган бўлсак, Ўрта Осиѐни қадимги цивилизациялар ўзаро алоқалар тизимининг марказида жойлашганлигини кузатишимиз мумкин. Айнан мана шу географик жойлашув туфайли Ўрта Осиѐда муҳим этник жараѐнлар (ҳинд-европа, ҳинд-эроний, туркларнинг кўчиши) бўлиб ўтишига, маданиятларнинг ўзаро таъсир доираси фаоллашувига кенг имкониятлар яратилди. Буюк ипак йўли бўйлаб кенг миқѐсдаги савдо-сотиқ жараѐнлари бўлиб ўтди, дипломатик шартномалар ҳамда ҳарбий иттифоқлар тузилди. Осиѐнинг ичкарисига ва Узоқ Шарққа ҳарфий ѐзув ва дунѐ динларининг (буддавийлик, христианлик, зардўштийлик, моний, ислом) ѐйилишида Ўрта Осиѐ халқлари улкан ҳисса қўшдилар. Буюк Ипак йўли фақат карвон йўли бўлибгина қолмасдан, Евросиѐ халқлари сивилизатсияси тарихида ўчмас из қолдирган, унинг ҳар томонлама тараққий этишида улкан омил бўлиб хизмат қилган жараѐндир. 1987 йилда ЮНЕСКО БМТнинг бутунжаҳон декадаси доирасида маданий ривожланиш бўйича ―Буюк ипак йўли-мулоқот йўли‖ дастурини қабул қилди. Ушбу дастурда Ўрта Осиѐ цивилизацияси тарихини ҳар томонлама ва чуқур ўрганишга катта эътибор қаратилди. Ундан ташқари, бу дастурнинг асосий мақсади - Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириб мустаҳкамлаш, бу улкан минтақаларда яшаѐтган кўп сонли халқларнинг ўзаро муносабатларини янада яхшилашдан иборат эди. 2000 йилга қадар мўлжалланган ушбу дастур асосида кўпгина экспедитсиялар (―Марко Поло изидан‖, 1987, Истамбул-Пекин; ―Денгиз‖ экспедицияси, 23.Х.90й.-23.II.91; Хивада якунланган ―Марказий Осиѐ республикалари бўйлаб‖, 1991; ―Кўчманчи маданиятлар йўналиши бўйлаб экспедиция‖, июн-август, 1992; ―Европа ипак йўли‖, 1995, Истамбул-Леон) кўплаб илмий-амалий халқаро анжуманлар (Самарқанд, 1990; Турку, Финляндия, 1993; Кипр, 1994; Бухоро,1996; Боку, 1998) ўтказилди. Буюк ипак йўлини ўрганиш ва қайта тиклашда Ўзбекистон раҳбарияти ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунончи, республикамиз ҳудудларида 171 уюштирилган экспедицялар натижасида кўпгина тарихий-маданий обидалар ўрганилди. Қадимги йўллар ва йўналишлар аниқланди, миллий-маънавий бойлигимиз ҳамда анъаналаримиз ўрганилди. Самарқандда Марказий Осиѐ тадқиқотлари Халқаро Институти очилган бўлиб, унинг асосий йўналишларидан бири Буюк ипак йўли ва унинг бўйларида жойлашган шаҳарларни ўрганишдир. 1997 йилнинг майида Ўзбекистон ҳам ўз ҳиссасини қўшган Машҳад- Сарахс, Сарахс-Машҳад темир йўли очилди. Бу билан Ўрта Осиѐ мамлакатлари Форс қўлтиғига, Европа халқлари эса Ўрта Осиѐга темир йўл орқали чиқиш имкониятига эга бўлдилар. 1998 йил Боку шаҳридаги Буюк ипак йўлини қуруқликда Европадан Япониягача қайта тиклаш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Европа-Кавказ-Осиѐни боғлайдиган ушбу транспорт йўли (ТРАСЕКА) қурилишида Ўзбекистон ҳам иштирок этмоқда ва бу йўл бутун дунѐ иқтисодиѐтини юксалтиришига хизмат қилиши шубҳасиздир. Бугунги кунда «Буюк ипак йўли»нинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Бу йўлни тиклаш мақсадида Ўзбекистон давлати билан бир қатор мамлакатлар ўртасида кўплаб шартномалар тузилди. Буюк ипак йўлини тиклаш мақсадида Ўзбекистон-Туркия-Эрон давлатлари ўзаро иқтисодий, маданий, илмий-техникавий ҳамкорликни таъминлаш учун бир неча йўл вариантларида иш олиб борилди. Ўзбекистон Марказий Осиѐдаги темир йўллардан фойдаланиб Красноводск ва Боку портларидан Жулфа бекатига ўтиш, ундан Форс қўлтиғига, сўнгра Туркия орқали Европага чиқиш йўллари устида ҳам иш олиб бормоқда. Афғонистонга анъанавий савдо йўлларидан фойдаланиб Пешовар (Покистон) орқали Карачи портига ва ундан Шарқ бозорига чиқиш устида ҳам самарали иш олиб борилмоқда. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида давлатимиз саъй-ҳаракати билан минтақавий иқтисодий ҳамкорлигидаги давлатлар томонидан 1996 йилнинг декабрида 295 километрли Тажан-Сарахс темир йўли қурилиб ишга туширилдики, натижада Ўзбекистондан четга олиб чиқиладиган юклар муддати икки ҳафтага қисқарди. Буюк ипак йўли анъаналарини тиклаш билан боғлиқ бир қатор муаммолар ҳам мавжуд. Булар қуйидагилар: 1. Ўзбекистон Республикаси қанчалик табиий бойликларга бой, геополитик жиҳатдан қулай бўлмасин, денгиз давлати эмас. Ҳозир халқаро савдо-сотиқда савдонинг 80% денгиз савдоси салмоғига тўғри келади. 2. Республикамизнинг хориж билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш имкониятлари қийиндир. Чунки қўшни Афғонистонда салкам ўттиз йилдан ортиқ давом этаѐтган уруш ва унинг асоратлари ҳанузгача тўхтаган эмас. Бу муаммоларнинг бартараф этилиши эса мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига чиқиши учун кенг истиқболлар очиб беради. 1998 йил май ойида Брюсселда Европа Комиссияси, Марказий Осиѐ ҳамда Кавказ орти мамлакатлари, шунингдек Европа Иттифоқи давлатларининг вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзда 172 тутилган мақсад – янги мустақил давлатлар – Марказий Осиѐ ва Кавказ орти мамлакатларининг жаҳон иқтисодиѐтига интеграциялашуви имкониятларини кўриб чиқиш эди. Бу масала, аввало, транспорт ва коммуникация тизимини ривожлантириш билан боғлиқ эди. Хусусан, биргина Ўзбекистон мисолида айтадиган бўлсак, Европага чиқиш учун фақат Россия орқали ўтишга тўғри келар, бу эса бизга жуда қимматга тушарди. Шу боисдан давлатимиз раҳбари И.А.Каримов Ватанимиз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ Ўзбекистонни жаҳон бозорига олиб чиқадиган қулай ва қисқа йўллар ҳақида қайғурди. Брюссел учрашувида Европа ва Осиѐни бир-бирига боғлайдиган ―Европа-Кавказ-Осиѐ‖ транс йўлагини барпо этиш масаласи кўриб чиқилди ва шу бўйича Декларация қабул қилинди. Айтиш мумкинки, айни шу учрашув Буюк Ипак йўли анъаналарини тиклаш борасидаги дастлабки қадам бўлди. Европа ва Осиѐни боғлайдиган ТРАСЕКА йўли дастури ишлаб чиқилди. 1998 йил 8 сентябрда Боку шаҳрида халқаро конференция чақирилди. Унда ТРАСЕКА дастурини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Конференцияда Президент И.А.Каримов нутқ сўзлади. Мазкур анжуманда жаҳоннинг 32 мамлакати ҳамда БМТ, Европа тиклаш ва тараққиѐт банки, Жаҳон банки каби ўндан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлардан вакиллар иштирок этдилар. ТРАСЕКА лойиҳасини амалга ошириш Ўзбекистонни Европа ва Осиѐ транспорт тармоқларига туташтирибгина қолмасдан, унинг экспорт имкониятларини оширди, лойиҳада иштирок этувчи мамлакатлар билан савдо алоқаларини янада кенгайтирди. Дастлабки йиллар маълумотларига эътибор каратадиган бўлсак, 1996 йил Транскавказ йўлаги бўйича Ўзбекистонга келтирилган ва олиб чиқиб кетилган маҳсулот ҳажми салкам 140 минг тоннани ташкил этган бўлса, 1997 йил бу кўрсатгич 285 минг тоннага етди. 1998 йилнинг саккиз ойи ичида эса ташилган юк ҳажми 240 минг тоннадан зиѐд бўлди. Ҳозирга қадар жаҳоннинг 50та мамлакат ТРАСЕКА йўлаги орқали ўз юкларини манзилларига етказмоқда. Мазкур лойиҳага кўшилишни истовчи мамлакатлар сони ҳам тобора ошиб боряпти. Ўзбекистон бугун ТРАСЕКА дастури бўйича амалга оширилаѐтган ишларда фаол иштирок этиш билан чекланиб қолмай, транспорт коммуникацияси имкониятларини кенгайтириш борасида бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда. Ўзбекистон қўшни Қирғистон ҳамда Хитой билан Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом йўлини қуриш ва таъмирлаш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилаѐтир. Буюк Ипак йўлининг бир қисми ҳисобланмиш бу йўналиш Европа мамлакатларини Жанубий Шарқий Осиѐ давлатлари ва Тинч океани билан боғлайди. Боку анжуманида Европа-Кавказ-Осиѐ транс йўлагини ривожлантириш бўйича халқаро транспорт тўғрисидаги кўп томонлама битим имзоланди. Мазкур ҳужжат халқаро юк ва йўловчи ташишни ривожлантириш ва бошқариш, транспорт соҳасидаги ҳуқуқий мезонларни ўзаро мувофиқлаштиришни кўзда тутади. Шунингдек, анжуманда Боку 173 Декларацияси ҳамда Буюк Ипак йўлини тиклашга бағишланган халқаро конференция бўйича якуний Комюнике ҳам қабул қилинди. ТРАСЕКА лойиҳасига аъзо давлатлар ҳудудларида ўзаро йўловчи ва товарларни барча турдаги транспорт воситаларида эркин айланиши, юкларнинг хавфсизлиги ва сақланиши, транспорт соҳасида божхона ишлари ҳамда ҳуқуқий меъѐрларни ўзаро уйғунлаштиришни кўзда тутувчи мазкур ҳужжатлар транс-миллий йўлакни барпо этиш йўлидаги ҳаракатларга янги куч берди. Бугунги кунда Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш тобора глобал аҳамият касб этмоқда. Неча асрлар давомида кўплаб мамлакатларнинг тараққиѐтига хизмат қилган Буюк Ипак йўли бугун яна қайтадан туғилмоқда. Бу йўл мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, маданият, иқтисодий равнақ ҳамкорлик, бир сўз билан айтганда, тараққиѐт йўлидир. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling