Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Араб халифалиги давлат бошқаруви
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Араб халифалиги давлат бошқаруви Халифа Вазир ул-вузаро Амир ул-умаро Давлат ишлари ва давлатни бошқариш Ҳарбий ишлар ва ҳарбий қўшинлар Девон ад-дар (кенгаш) Девон ал-машриқ Девон ал-хараж 206 Вилоят ноиблари VIII аср ўрталарига келиб Моварауннаҳр ҳудудида сиѐсий бошқарув араб халифалиги сиѐсий тизимига мослаштирилган эди. Вилоятлардаги ҳокимлар ва бошқа ҳукмдорларнинг қўли остидаги маъмурий-идора усули ўз шаклини саклаб қолган бўлишига қарамай, хокимларнинг халифа ноибига итоат этишлари шарт эди. Маҳаллий давлат бошлиқларининг кўпчилиги ўз ҳуқуқлари ва имтиѐзларини сақлаб қолиш мақсадида ислом динини қабул қилган эдилар. Ислом динини қабул қилмаган зодагонлар ўз мол- мулкларидан маҳрум этилар ѐки катта миқдордаги товон тулар эдилар. Араблар иқтисодий ҳаѐтни ўз қўлларидан чиқармаслик мақсадида босиб олинган ҳудудларда сосонийлар тартибидаги солиқ тизимини жорий қилдилар. Булар асосан қуйидагилар эди: 1. Қавонин ѐки мукатиъа - майда вилоятлар ва туманлардан хазинага тушиб турган йиғин. 2. Мақосима – ҳосилнинг маълум улуши миқдорида тўланган. Унинг ҳажми суғоришга боғлиқ ҳолда белгиланган. 3. Мисоха - ер ҳажмига қараб миқдори белгиланадиган солиқ бўлиб, унда экин экилиши ѐки экилмаслигига эътибор берилмаган. Бу солиқ тизимига ер солиғи - хирож (ҳосилнинг ўндан бир ѐки ўндан икки кисми миқдорида), чорва, ҳунармандчилик, савдо-сотиқдан закот (қирқдан бир миқдорда) ҳамда исломни қабул қилмаган шахслардан олинадиган - жизья солиғи ҳам қўшилган. Замонавий илмий адабиѐтларда таъкидланишича, арабларнинг Ўрта Осиѐни босиб олинган ҳудудларини бошқариш маркази Марв шаҳри бўлиб, бу ердан туриб халифанинг ноиби Моварауннаҳр ҳамда Хуросонни идора қилган. Юқорида таъкидлаганимиздек, VIII асрнинг ўрталари ва охирларига келиб Моварауннаҳр ва Хуросон ҳудудларида сиѐсий бошқарув араб халифалиги сиѐсий тизимига мослаштириб бўлинган эди. Бу даврда Моварауннаҳрда Суғд, Шош, Фарғона, Хоразм, Уструшона, Тохаристон қабилардаги маҳаллий ҳокимлар зиммасига аҳолидан белгиланган солиқларни йиғиш, маъмурий бошқарувни амалга ошириш асосида ислом дини ғояларини аҳоли ўртасида ѐйиш асосий вазифа қилиб белгиланган эди. Маҳаллий ҳокимлар фаолияти халифа томонидан тайинланадиган махсус амирлар томонидан катта назорат остига олинган бўлиб, бундан ташқари улар халифанинг Хуросондаги ноибига итоат этиши шарт бўлган. Араблар истилосидан кейин Моварауннаҳрда мусулмон қонунчилик тизими ҳам жорий этилди. Ислом ҳуқуқшунослигининг асосини ташкил этувчи шариат муқаддас китоб - Қуръони карим ва Ҳадиси шарифга ҳамда фикҳшунос олимларнинг турли саволларга жавоблари ва қарорларига таянар эди. Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, Ислом динининг кўп жиҳатдан афзаллиги, аҳлоқ ва интизом нуқтаи назаридан оммавийлиги хусусияти Қуръони Карим (ҳуқуқий масалалар) Амирлар 207 араблар босиб олган мамлакатлар аҳолиси томонидан унинг тез орада қабул этилишига сабаб бўлади. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling