Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Туркий ҳоқонликдаги давлат бошқаруви ва мансаблар
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Туркий ҳоқонликдаги давлат бошқаруви ва мансаблар
Давлатчилик маркази ѐки давлатни ўзида мужассам этувчи шахс Хоқон, хоқонларнинг ҳукмрон сулоласи Хоқоннинг ўнг томонида ўтирувчи амалдорлар ва ходимлар Хоқоннинг чап томонида ўтирувчи амалдорлар ва ходимлар Хоқонга иттифоқдош бўлган қабила ва халқлар Қариндошлар деле (тегин) ехе (ябғу) Олий мансабдорлар 191 силифа (элтабар) Хоқонлик таркибидаги кўплаб қабила ва элатларни бирлаштириш ва бошқариб туриш, улардан маълум миқдордаги солиқлар ва ўлпонларни ўз вақтида йиғиб олиш мақсадида ҳоқонликда махсус маъмурий ва ҳарбий- сиѐсий бошқарув тизими жорий этилган эди. Давлатни бошқаришда олий ҳукмдорга унинг якин қариндошлари, аввало, ҳукмрон сулола аъзолари ҳамда улар томонидан барпо этилган бошқарув тизими ѐрдам берар эди. Манбаларнинг маълумот беришича, у тўртга бўлинган. Яъни, қариндошлар, ҳоқонга иттифоқдош бўлган қабила ва халклар; ҳоқоннинг ўнг томонида ўтирувчи амалдорлар ва маъмурий ходимлар; ҳоқоннинг чап томонида ўтирувчи амалдорлар ва ходимлардан иборат бўлган. Ҳоқоннинг қариндошлари - ўғиллари, амакиси, жиянлари ва ака-укаларига "тегин" унвони берилган. Хитой манбаларида маълумот берилишича, ҳоқонликда бешта олий мансаб - еху (ябғу), ше (шод), деле (тегин), силифа (элтабар) ва тутунфа (тудун) қабилар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси мерос қилиб қолдирилган. Туркий ҳоқонлиги давлатининг асосини ер билан бирга халқ ташкил этар эди. Ўз даврида Ўрта Осиѐда давлатчиликнинг мустақил ва анъанавий шаклларини ривожлантирган туркийлар давлати мавжуд жамиятнинг муайян ижтимоий тузилмаларига ва қадимги туркларнинг давлат томонидан ташкил этилган ҳамда назорат қилинадиган хўжалик фаолиятига таянар эди. Тарихий адабиѐтларда берилишича, бу фаолиятнинг асосини кўчманчи чорвачилик ташкил этган. Чорвадор туркларда уруғ-қабилачилик анъаналари ниҳоятда кучли бўлиб, қабила ва уруг жамоаларининг асоси катта оилалардан иборат бўлган. Кўчманчи чорвадорлар халқ оммасини турклар "будун" ѐки "кора будун‖деб аташган. Ҳоқонликда кенг микѐсда деҳқончилик ҳам қилинар эди. Хитой манбалари, "гарчи турклар доимий яшаш жойларига эга бўлмаса ҳам, лекин уларнинг ҳар бирининг ажратиб берилган ери бор"лиги ҳақида маълумот беради. Айнан мана шундай "ажратиб берилган ер"ларда деҳқонлар мавжуд сув манбалари ҳамда лалмикор ерлар имкониятдан фойдаланиб асосан донли экинлар етиштирганлар. Мевали дарахтлардан боғ-роғлар етиштиришга ше (шод) тутунфа (тудун) Маҳаллий ҳукмдорлар ИшXшид худот Ихрид афшин будун маликшоҳ оқсоқоллар ва ҳарбийлар йиғини қабила - уруғ бошлиқлари, беклар ноиб 192 алоҳида аҳамият берганлар. Манба тили билан айтганда, "(мевали) дарахтлар савлат тўкиб турган". Турклардаги қабила ва уруг жамоаларининг катта оилаларида уй қуллари ҳам мавжуд бўлар эди. Қулларнинг кўпайиши билан синфий муносабатлар таркиб топа бошлаган. Лекин қулчилик ижтимоий ҳаѐтга кенг кириб келмаган. Шу боис бўлса керакки, манбалар ҳоқонликда қуллар меҳнатидан кенг фойдаланиш ҳақида амалда ҳеч кандай маълумот бермайди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, кўпроқ аѐллар мехнатидан фойдаланилган ва қуллар асосан уй ишлари билан шуғулланишган. Кўпинча жамоада аѐллар қул қилиб олиб кетилар эди. Лекин, қул аѐллардан ҳам оғир ишларда фойдаланилмай, балки уй-рўзгор ишларида ишлатилинар эди. Қул эркакми, аѐлми барибир кочиб кетаверган. Қочган қул таъқиб қилинмаган ва унинг учун ҳеч ким товон тўламаган. Туркий ҳоқонлигининг марказий бошқарув тизими асосан йирик сиѐсий давлат тадбирлари (давлат осойишталигини сақлаш, давлат сарҳадларини кенгайтириш, солиқ тизими, ички ва ташқи савдо, дипломатик муносабатлар ва бошқ.) билан машғул бўлиб ўзлари забт этган ҳудудлардаги бошкарув тизимига маълум даражада эркинлик берилган. Шунинг учун ҳам Фарғона, Суғд, Шош, Тохаристон, Хоразм ва бошқа мулклардаги бошқарув тартиби асосан маҳаллий сулолалар қўлида бўлган. Мисол учун, Суғд ва Фарғонада олий ҳукмдор - "ихшид‖ Тохаристонда - "маликшоҳ", Хоразмда - "хоразмшоҳ", Кешда – ―иҳрид", Бухорода - "худот", Уструшонада - "афшин'', Чоч ва Илокда – ―будун" деб аталган. Туркий хоқонлиги даврида Суғд ҳудудларига ҳозирги Панжикентдан Карманагача бўлган ерлар кирган. Бухоро эса, VII асрдан бошлаб мустақил мулклар иттифоқидан иборат бўлган. Суғднинг маҳаллий ҳокимлари айрим вақтларда Чоч ва Хоразмнинг мустақил ҳукмдорлари билан бирлашар эдилар. Бундай йирик сиѐсий бирлашмалар маълум муддатларда йирик шаҳарларда ўз қурултойларини ўтказиб турганлар. Фарғона Суғд сиѐсий иттифоқига кирмаган бўлиб, у алоҳида мустақил давлат эди. Уни афшин бошқарган бўлиб, фарғоналиклар Тяншан халқлари билан ўзаро алоқада бўлганлар. Хоразм бошқа мулкларга нисбатан анча мустақил эди. Мамлакатни Африғийлар сулоласига мансуб подшолар бошқариб турган. Таъкидлаш лозимки, Туркий хоқонлиги маълум даражада тўлиқ ишлаб чиқилган жиноий қонунчиликка эга бўлган. Содир этилган жиноят учун жазонинг асосий турлари – қатл этиш, одам аъзоларини кесиб ташлаш, зарарни тўлаш, мол-мулк тарзида товон тўлашдан иборат эди. Мисол учун, манбаларнинг маълумот беришича, ўлим жазоси давлатга қарши жиноятлар учун (исѐн кўтариш, сотқинлик) ҳамда ноҳак ѐки қасддан одам ўлдирганлик учун берилган. Ўғирлик қилган ѐки бузуқлик қилган шахснинг қўли ѐки оѐғи кесилган. Шахсга қарши қаратилган бошқа жиноятлар етказилган зарарни ўн баробар қилиб тўлаш, жароҳат етказгани ѐхуд майиб қилгани учун мол-мулк тарзида товон тўлаш, қизи, хотинини қулликка бериш, суягини синдирганлик учун эса от бериш йўли билан жазоланарди. 193 Маданий ҳаѐт. Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ. Ўз даврида Туркий ҳоқонлигидаги маданий жараѐнлар Буюк ипак йўлидаги кенг кўламдаги, халқаро алоқалар туфайли жамиятдаги сиѐсий-иқтисодий ва ижтимоий воқеалар билан ўзаро боғлиқликда ривожланиб борди. Ўтроқ деҳқончилик воҳалари аҳолиси ва дашт қабилалари ўртасидаги маданий алоқалар айниқса кучайди. Бу даврдаги маданий ҳаѐт моддий маданият буюмлари, меъморчилик ва санъат, дин ва ѐзув қабиларда ўз ифодасини топди. Таъкидлаш жоизки, Ўрта Осиѐнинг туркий ҳоқонлиги таркибига кирган давридаги моддий маданияти ўзида маҳаллий ўтроқ халқлар ва кўчманчи туркларнинг муштараклигини акс эттиради. Уларнинг умумийлиги қурол-аслаҳа, зеб-зийнат буюмларининг ўхшашлигида, қимматбаҳо металлардан ишланган буюмлар кўринишида ўз аксини топган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, моддий маданиятдаги умумийлик, аввало, Ўрта Осиѐ шаҳар ва қишлоқлари ҳамда турк ҳоқонлари манфаатларининг умумийлиги билан боғлиқ эди. Туркий ҳоқонлиги даврида Ўрта Осиѐ халқлари зардуштийлик, буддавийлик, насронийлик, монийлик, шомонлик каби динларга эътикод қилган бўлсаларда, диний қарашларда зардуштийлик етакчи ўринда турган. Зардуштийларнинг улуғ худоси Ахурамазда (Ормўз, Хурмўз) "само ва ернинг асосчиси" бўлиб, унинг шарафига қурбонликлар келтирганлар. Бу дин айникса, Хоразм, Суғд ва Чоч вилоятларида кенг тарқалган эди. Бу даврда Тохаристон, Фарғона, Еттисув ва Шарқий Туркистон шаҳар аҳолиси ўртасида буддавийлик дини кенг тарқалган эди. Балхдан, Термиздан, Кобадиѐндан, Қувадан илк ўрта асрларга оид будда ибодатхоналари қолдиқлари очиб ўрганилган. Шунингдек, суғдийларнинг Еттисувдаги айрим ерларга бориб ўрнашишлари оқибатида зардуштийлик дини билан Еттисувга хос шомонийлик динларининг бир-бири билан қўшилиши юз беради. Туркийларнинг дини ҳақида ―Бэй-ши‖ ва "Суй-ши‖ Хитой йилно- маларида қайд этилади. Уларда туркийларнинг диний одатлари ҳақида қуйидаги маълумотлар бор: 1) Ҳоқон қароргоҳига Шарқ томондан кирилган ва бу билан кун чиқиш тарафга хурмат маъноси ифодаланган ҳамда айни пайтда қуѐшга сиғинишни ҳам билдирган. 2) Хар йили ҳоқон ўз амалдорлари билан ғорга бориб, ота-боболари руҳига қурбонлик келтирган. 3) Ҳар йилда 5 марта ҳоқон ой чиқишида яқинларини йиғиб, дарѐ буйига борган ва осмон руҳи (Тангри)га қурбонлик келтирган. Қабилалар учун ягона асосий худо бўлиб, унга доимий равишда қурбонлик келтириб турганлар. Улар руҳ абадийлиги, нариги дунѐ борлигига ишонганлар. Туркий ҳоқонлиги даври Ўрта Осиѐда кўплаб йирик шаҳарлар мавжуд эди. Катта ва кичик шаҳарларда ҳунармандчилик, меъморчилик, рассомлик, ҳайкалтарошлик қабилар ривожланади. Уларнинг айрим намуналари ўша даврда бунѐд этилган қаср ва саройларни безаган деворий суратлар ва ганчкор нақшлар, ҳайкаллар ва ҳайкалчалар, тангаларда зарб этилган рамзлар сифатида бизнинг кунларимизгача сакланиб келган. Уларда ўша даврдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтдаги ўзгаришлар ўз аксини топган. Сурхон воҳасидаги Болаликтепа, Зарафшон водийсидаги Панжикент, 194 Варахша ва Афросиѐб, Фарғонадаги Қува харобаларидан топилган деворий суратлар манзаралари шулар жумласидандир. Бу даврда улкан ҳудудларда яшаган турли халкларнинг тил ва ѐзувлари бир-бирларига таъсир ўтказган эди. Араб ѐзувига қадар турк-руний, уйғур, моний, суғд, брахма, кхароштий, хоразмий ва сурѐний ѐзувлари мавжуд эди. Суғд, Хоразм ва Тохаристон ахолисининг алоҳида-алоҳида ѐзувлари бор эди. Суғд ва Хоразм ѐзувлари оромий ѐзуви асосида пайдо бўлган бўлса, бу ѐзувлар асосида тохаристон ѐзуви пайдо бўлади. Суғд ѐзувлари кенг ҳудудларга тарқилган бўлиб, бу жараѐн суғдийларнинг янги ерларни ўзлаштириш фаолияти ва савдогарларнинг ипак йўлидаги саъйи-харакатлари билан боғлиқ эди. Шу боис бўлса керакки, Суғд тилидаги ѐзма ѐдгорликлар Ўрта Осиѐ, Қозоғистон, Шарқий Туркистон, Покистон ва Муғулистон ҳудудларидан топиб текширилган. Суғд ѐзуви иш юритишда, савдо ва маданий алоқаларда катта аҳамиятга эга бўлиб, қадимги уйғур, муғул ва манжурлар ѐзувлари пайдо бўлишига асос бўлди. Бу даврда Хоразмда маҳаллий ѐзув кенг тарқалган ва амалда бўлган. Тупроққалъадан шоҳ архивларининг топилиши бунга мисол бўла олади. Бой безаклар, сопол, металл идишлар, деворий суратлар, кийимлардаги тасвирлар бу ерда тасвирий санъатнинг ривожидан далолат беради. Ҳоқонликдаги шаҳар аҳолиси асосан ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланганлар. Деҳқончиликдаги тараққиѐт кўлами ва сифати ўзидан кейинги уч тармоқ - ҳунармандчилик, қурилиш, савдо-сотиқ равнақи учун катта туртки бўлган эди. Айнан шунинг учун ҳам бу вақтда темирчилик, заргарлик, кулолчилик, дурадгорлик, қуролсозлик, тўқимачилик, шишасозлик, чармгарлик каби ҳунармандчилик тармоқлари тобора ривож топади. Турклар саррожлик, руда казиб олиш ва ундан қурол-яроғ ясашда айниқса моҳир эдилар. Турклар ясаган қурол-яроғ ва зеб-зийнат буюмлари ўзининг хилмахиллиги ва пишиқлиги билан ажралиб турган. Бу даврда кончилик ишлари ҳам анча ривожланган. Олтин, темир, кумуш, мис, тузнинг бир неча хили, қимматбаҳо тошлар, турли маъданлар - Суғд, Шош, Фарғона, Қашғар, Тоҳаристон каби вилоятлардан казиб олинганлиги манбаларда аниқ кўрсатилган. Ҳоқонлик даврида савдо-сотиқ ишларига алоҳида эътибор берилганлиги боис, Буюк ипак йўли самарали ишлашда давом этди. Ўрта Осиѐ халқларининг бу даврдаги асосий ҳамкорлари Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Византия эди. Бу мамлакатларга тўқимачилик, ипакчилик маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар, улардан ишланган буюмлар, тақинчоқлар, дориворлар, наслдор арғумоқлар, бир неча хил туз, боғдорчилик маҳсулотлари, қазилма бойликлар ва ҳоказолар олиб борилган. Савдо-сотиқда айниқса, Суғдий савдогарларнинг мавқеи кучли бўлган. Шу ўринда хитойлик муаллифнинг қуйидаги маълумоти диққатга сазовордир: "(Суғдий) эркаклар йигирма ѐшга тўлишлари билан қўшни мамлакатларга ошиқадилар ва (савдо-сотиқда) қаерда (қулайлик) ва манфаат бўлса (албатта) у ерга кадам ранжида этадилар‖. 195 Хуллас, Ўрта Осиѐнинг Туркий ҳоқонлиги таркибида бўлиши ўша давр давлатчилик тарихи, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Аввало, Туркий ҳоқонлиги жуда катта ҳудудлардаги туркий қабилаларнинг бирлашуви ва жипслашувига кенг имкониятлар яратиб, Ўрта Осиѐдаги айрим туркий халқлар шаклланишига асос солди. Яна бир аҳамиятли томони шундаки, аввал Туркий ҳоқонлиги, кейин эса Ғарбий туркий ҳоқонлигининг кудратли ва кўчманчиларга хос шиддатли ҳарбий ташкилоти, суғдийларнинг бевосита аралашуви туфайли олиб борган дипломатик сиѐсати Хитой, Византия ва Эроннинг Ўрта Осиѐ илк ўрта асрлар даври халклари ва элатларига нисбатан олиб бораѐтган тажовузкорлик сиѐсати йўлига мустаҳкам тўсиқ қўйди. Бепоѐн дашт ва чул ҳудудларида, серҳосил ва серсув воҳаларда ташкил топган улкан давлат бирлашмалари каттагина ҳудудлардаги шаҳарлар, ҳунармандчилик, маданият, савдо-сотиқ ва ўзаро алоқаларнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар очиб берди. Масаланинг яна бир энг муҳим томони шундаки, Туркий ҳоқонлиги мавжудлиги даври – кўчманчилар маданияти инсоният цивилизациясининг ўз йўналиши ва жиҳатларига эга бўлган ўзига хос ва бетакрор тармоғи бўлиб, ўтроқ аҳоли маданияти билан аралашиб, уйғунлашган маданият пайдо бўлиши даври бўлди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling