Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Араб босқинига қарши халқ озодлик ҳаракатлари


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Араб босқинига қарши халқ озодлик ҳаракатлари 
 
Моваруннаҳрда ҳижрийнинг 100 йилида (719 йил) араб ҳокимияти 
тугайди деган гап-сўзлар тарқала бошлайди. Араблар олиб бораѐтган 
босқинчилик сиѐсатига қарши биринчи бўлиб, 720 йилда Суғд аҳолиси бош 
кўтаради. Қўзғолонга Самарқанд ихшиди Ғурак ва Панжикент ҳокими 
Деваштичлар бошчилик қиладилар.
Суғдларга ѐрдам бериш учун Туркий ҳоқон шаҳзода Кўрсул 
бошчилигидаги туркий лашкарини Самарқандга юборади. Суғддаги қўзғолон 
умумхалқ қўзғолонига айланиб кетди. Қўзғолончилар арабларга зарба бера 
бошладилар. Фақат айрим шаҳар ва қалъалар ичида қуршовда қолган араб 
ҳарбий қисмларигина катта бож ва эътиборли вакилларни қўзғолончилар 
ихтиѐрига гаровга бериш билан жон сақладилар. Хуросон ноиби Сайид ибн 
Абдулазиз бу қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлолмади.
721-йил Халифа Язид ибн Абдумаликнинг тавсияси билан Хуросон 
ноиби этиб Сайид ибн Амир ал-Хароший тайинланади. У Ироқдаги халқ 
қўзғолонини бостиришда ўз шафқатсизлиги билан ном чиқарган эди. Сайид 
ал-Хароший қўзғолончилар билан олиб борган музокаралар натижасида 
Ғурак бошлиқ зодагонларнинг бир қисми араблар томонига ўтиб кетади. 
Қўзғолончилардан бир қисми эса курашни давом эттиришни лозим 
кўрадилар. Араблар 400 та бой савдогарлардан бошқа ҳамма Суғд 
қўзғолончиларини қириб ташладилар. Қўзғолончиларга ѐрдам берган 
Хўжанд аҳли ҳам жазоланди.
Мовароуннаҳр аҳолисини тинчлантириш ва араб ҳокимиятини 
мустаҳкамлаш мақсадида Хуросон ноиби Ашрас ибн Абдуллоҳ (727-730 й.) 
ислом динини қабул қилганлардан хирож ва жизя солиғи олишни бекор 
қилади. У ислом динини кенг тарғиб қила бошлайди. Чегарадаги ерларда 
янги истеҳком қурилиб, чегаралар мустаҳкамлана борди. Лекин ғазнага кам 
даромад тушаѐтганлиги, зодагонларнинг шикояти туфайли хирожни қайта 
тиклайди. Ўз сиѐсатини тарғиб қилиш мақсадида иккита таниқли араб 
руҳонийси Ас-Сайид Солиқ ва Робия ибн Умранни Самарқанд ва Бухорога 
жўнатади. Хирож солиғи зодагонлардан ҳам, камбағаллардан ҳам зўрлаб 
ундирила бошланади.


200 
Самарқандда Абу Сайид бошчилигидаги 700 та суғдликлар хирож 
тўлашдан бош тортадилар. Улар шаҳардан 7 фарсах нарига ўтиб, қаршилик 
ҳаракатига тайѐргарлик кўра бошладилар. Абу Сайидни ҳийла ишлатиб 
музокара учун Самарқандга чақиртиришади ва ўша ернинг ўзида уни ва 
сафдошларини зиндонбанд этадилар. 
Ўзаро курашлар, 733-734 йиллардаги Зарафшон воҳасидаги 
қурғоқчилик, мустамлака 
зулмининг 
кучайиши-буларнинг ҳаммаси 
Мовароуннаҳрдаги норозиликнинг янада авж олишига олиб келди. 
Норозилик араб ҳарбийлари ва қисман зодагонлар ичида ҳам кучая борди. 
Шу пайтга келиб хорижийлар ҳаракати ва мафкураси янада кенг тарқала 
бошланди. Хорижийлар юқорида қайд қилинганидек, шиалар гуруҳидан VII 
аср охирида ажралиб чиққан бўлиб, бу сўзнинг луғавий маъноси 
қўзғолончилар дегани эди. Аввал бошда бу ҳаракат оддий араб ва бошқа 
мусулмон халқларнинг манфаатларини ҳимоя қилар эди. Кейинчалик бу 
гуруҳдан ибодийлар, азракийлар ва бошқа жамоалар ажралиб чиққан. 
Хорижийлар таълимотига кўра мусулмонлар-зиммийлар (бошқа диндагилар) 
устидан ҳукмрон бўлишлари керак эди.
Мовароуннаҳрда Хорижийлар ҳаракатига шу пайтда Хорис ибн 
Сурайж бошчилик қилади. Хорис Мовароуннаҳрда тезда шуҳрат қозонди. У 
Самарқанд ва Дабусиядаги Абу Сайид тарафдорларини ўз қўли остида 
тўплади. Абу Фотима уни ѐрдамчиси ва ҳарбий маслаҳатчиси этиб 
тайинланди. 
Хорис Уммавий халифаларни исломга риоя этмасликка айблаб, бутун 
Хуросон ва Марв аҳолисини хирож ва жизядан озод қилишни талаб этади. 
Кеш халқ оммасига таяниб, у Хуросоннинг шимолига юриш қилади. Унинг 
қўшини таркибида Хутталон шаҳзодаси Сабил, қарлуқ ябғуси ва Абу Фотима 
гуруҳи ҳам бор эди. Халқ ҳаракатларидан норози бўлган халифа Хуросонга 
янги ноиб Осим ибн Абдуллоҳни тайинлайди. Хорис қўшинлари 
Хуросоннинг катта қисмини эгаллашиб, Осимни чекинишга мажбур 
этишади. 735 йилга келибгина халифа янги ноиб Асад ибн Абдуллоҳни 
Хуросон валийси этиб тайинлаб, катта куч билан Хорисга қарши кураш 
бошлайди. 736-737 йилларда Асаднинг қўшини Хуросондан Хорисни сиқиб 
чиқаришга муваффақ бўлади. Қўзғолончиларнинг ижтимоий таркиби ҳам, 
талаблари ҳам турлича эди. Қўзғолонда аҳолининг деярли ҳамма табақалари 
қатнашади. 
Албатта, ҳукмдорлар ўртасида ўзаро низолар, хиѐнаткорона 
ҳаракатлар, қурол-яроғнинг етишмаслиги, яхши уюшмаганлик ва бошқалар 
ўзининг таъсирини кўрсатди. Шундай бўлса ҳам қўзғолончилар изсиз қолмай 
халифалик сиѐсий ҳаракатида ўзининг аксини топди. 
Улкан халифаликни 661 йилдан бошлаб Уммавийлар сулоласи 
бошқариб келар эди. Бу сулола даврида жуда кўп сиѐсий ўзгаришлар, диний 
мазҳаблар, гуруҳларнинг кучайиши, бошқаришдаги номутаносиблик, 
мустамлакачилик сиѐсати, зўравонлик, адолатсизликнинг авж олиши рўй 
бердики, бу нарса сулоланинг кейинги даврида унинг фаолиятини қийин 
аҳволга солиб қўйди. Ўрта Осиѐда ва бошқа халифалик ерларида 


201 
халифаликка қарши норозилик кайфиятлари кучли эди. Уларнинг солиқ 
сиѐсатидан, 
зўравонлигидан 
қуйи 
табақалар, 
ўз 
ҳуқуқларининг 
камситилганидан эса юқори табақалар норози эди. Уммавийларнинг 
ҳокимиятини араб аҳолиси ҳам қўлламас эди. Уларнинг ҳокимиятга 
келишини турли гуруҳлар, мухолифат кучлари ноқонуний деб билишар эди. 
Аввало хорижийлар уларга қарши бўлиб, халифалик тахтининг меросий 
бўлишини нотўғри деб баҳолар эдилар. 
718 йилдан бошлаб махфий тарзда Муҳаммад Пайғамбарнинг 
амакилари Аббоснинг тарафдорлари ўз ғояларини тарғиб қила бошладилар. 
Улар ҳошимийлар уруғи (Пайғамбар шу уруғдан) вакиллари ҳокимиятга 
даъвогардирлар деб ҳисоблашар эдилар. Кейинчалик улар ўз курашларида 
шиалар билан бирга ҳаракат қила бошлайдилар. 
Ерга эгалик муносабатларнинг ривожланиши, ижтимоий-сиѐсий 
вазиятнинг ўзгариши уммавийларнинг сиѐсий саҳнадан кетишларини, 
уларнинг аввалги мавқеи тугаганлигини кўрсатиб турар эди. Уммавийлар 
сиѐсатидан оммавий норозилик айниқса Марвон II (744-750 й.) ҳукмронлик 
даврида кучайиб кетди. Марвон II нинг хирож солиғи миқдорини 
кўпайтириш ва маҳаллий халқлар вакилларини оғир қурилиш ишларига кенг 
жалб қилиши норозиликнинг алангаланишига олиб келди. Мовароуннаҳр ва 
Хуросонда Аббосийлар вакиллари катта ер эгаларини ўзлари томонга жалб 
қилишга ҳаракат қиладилар. Аббосийлар вакиллари халифа Хишом (724-743 
й.) давридаѐқ Ўрта Осиѐда ҳаракат қила бошлаган эдилар. Уларнинг 
тарғиботчилари таъқиб остига олинар, улар қўлга тушгудек бўлса, қўл-
оѐқлари кесилар эди. Айниқса Наср ибн Сайѐр аббосийлар ва шиаларнинг 
катта душмани бўлиб уларни доимо таъқиб этиб келар эди. Аббосийларнинг 
ҳокимият тепасига келишида Абу Муслим ва унинг ҳаракати муҳим аҳамият 
касб этди. 746 йил Абу Муслим аббосийлар тарғиботига бошчилик қилиш 
учун Хуросонга юборилади. Абу Муслимга ―Пайғамбар хонадонининг 
ишончли вакили‖ деган унвон берилади. 
Ўз ташвиқотини Абу Муслим Хуросон зодагонларига мурожаат этиш 
билан бошлайди. У Марв шаҳридан уч фарсаҳ ғарбда Харкон ариғи 
соҳилидаги Сафизанж қишлоғини ўзига қароргоҳ қилиб олади. 
Аббосийларнинг рамзий ранги ва байроғи қора рангда эди. Шу сабабли Абу 
Муслим ва унинг тарафдорлари қора кийим кийиб юришади. Хуросон 
аҳолисига мурожаатида у Қуръон ва ҳадисларга амал қилишга, пайғамбар 
авлодларига бўйсунишга чақиради. Кейинчалик маҳаллий зодагонлар ҳам 
уни қўллаб-қувватлай бошлайдилар. Абу Муслим ташвиқоти Мовароуннаҳр 
ва Хуросон ерларида тезлик билан тарқала бориб, унинг тарафдорлари сони 
орта бошлайди. Тўпланаѐтган отлиқ ва пиѐдаларга бош бўлиб, Абу Муслим 
Мохувон қалъасига кўчиб ўтади. Хуросон ноиби Наср ибн Сайѐр Абу 
Муслимга қарши араб зодагонлари вакилларини бирлаштиришга ҳаракат 
қилади. Лекин унинг барча ҳаракатлари зое кетди. У Абу Муслимга юрак 
ютиб кураш бошлашга қурби етмай, 748-йилда Хуросон пойтахти Марвни 
ташлаб чиқиб Нишопурга йўл олди. Нишопурда унга Абу Муслимнинг 
саркардаларидан бири қақшатқич зарба бериб уни мағлубиятга учратди.


202 
749 йили Абу Муслим қўшини халифаликнинг марказий вилоятларига 
юриш қилади. Ироқ ва Жазоирда уммавийларга ҳал қилувчи зарба берилади. 
Қўзғолончилар пойтахт-Дамашқни ҳам қўлга киритадилар. Халифа Марвон II 
тахтдан ағдарилади. Аббосийлардан бўлган Абулаббос Саффоҳ (749-754 й.) 
халифалик тахтига ўтиради. Жойларда Уммавийларнинг барча вакиллари 
қириб ташланади. Шундай қилиб араб халифалиги ҳокимияти Аббосийлар 
қўлига ўтади. 
751 йил Бухоро шаҳрида Шорик ибн Шайҳулмаҳрий бошчилигида 
қўзғолон кўтарилади. Қўзғолончилар шиалик талабларини илгари суриб, Али 
авлодидан халифа тайинлаш шиорини кўтариб чиқишади. Абу Муслим 
қўзғолонни бостиришда Зиѐд ибн Солиҳ бошчилигидаги 10.000 кишилик 
қўшин юборади. Бу қўзғолон фақатгина Бухорхудод Қутайба ибн 
Туғшоднинг ѐрдами билангина бостирилади.
Абу Муслим Ўрта Осиѐнинг шимолига кириб келган Хитой 
императорининг қўшинига ҳам ҳал қилувчи зарба беради. 751 йил Талас 
водийсидаги хитойликлар билан бўлган жангдан сўнг Хитой қўшини ҳайдаб 
чиқарилади. 
Шу 
билан 
халифаликнинг 
шимолий 
чегараси 
ҳам 
мустаҳкамланиб, қатъий чегара ўрнатилади. Халифаликнинг таъсири бутун 
Ўрта Осиѐ ҳудудида асосий ва қонуний бўлиб қолади. Гарчи Абу Муслим 
садоқат ила хизмат қилса-да, араб ҳокимияти унга ишонмас эди. Халифа унга 
жангга юбориш ҳақида нома йўллаб уни марказга келишга мажбур қилади. 
755 йил Ҳаж сафаридан қайтаѐтган Абу Муслим Халифа томонидан 
хиѐнаткорона Бағдодда ўлдирилади. Унинг ўлими халқ оммасининг умумий 
норозилигига сабаб бўлди. Унинг мурдаси Самарқандга олиб келиниб Хўжа 
Темим Ансорий мақбараси ѐнига катта ҳурмат билан кўмилади.
Аббосий халифалар даврида халқ оммасининг аҳволи янада оғирлашди. 
Суғорилмайдиган ерлардан ҳосилнинг ярми, суғориладиган ерлардан 1/3 
қисми солиқ олинадиган бўлди. Кўп ҳолда солиқлар бир маротаба ўрнига 
икки маротаба ҳам олинадиган бўлди. Озод жамоаларнинг ҳуқуқлари чеклаб 
қўйилди. Ерлар зодагонлар томонидан ижарадор деҳқон - кадиварларга 
бўлиб берила бошланди. Ҳамма ҳашар қурилиш ишларида аҳоли текин 
ишлаб бериши лозим эди. Шаҳар ҳунармандларининг аҳволи ҳам оғир бўлиб, 
улар ўз маҳсулотларидан катта солиқ тўлашар эди. Шунингдек, оғир 
солиқлар кўчманчи чорвадорлар бўйнига ҳам қўйилар эди. 
Шундай бир аҳволда халқ ҳаракатлар кучайиб кетади. Абу 
Муслимнинг ўчини олиш шиори остида унинг сафдоши Сумбод 
бошчилигида қўзғолон кўтарилади. 755 йилда кўтарилган бу қўзғолон тез 
орада Хуросон ва Табаристонга ҳам ѐйилади. 70 кун давом этган бу қўзғолон 
қаттиққўллик билан бостирилиб Сумбод Райда қатл этилади. Гарчи у қатл 
этилса-да, Абу Муслим тарафдорлари яширин ―муслимия‖ гуруҳига асос 
соладилар.
VIII асрнинг 70-80-йилларида Мовароуннаҳрда жуда улкан халқ 
қўзғолони кўтарилади. Қўзғолончилар оқ рангдаги кийим кийганлиги учун 
тарихда у ―оқ кийимлилар‖ қўзғолони деб ҳам шуҳрат қозонади. Бу 


203 
қўзғолоннинг раҳбари Муқанна (боши ва юзига ѐпинғич ташлаб юргани учун 
унга шундай лақаб берилган) эди.
―Муқанна Марв атрофи аҳолисидан, - дейилади ―Бухоро тарихи‖ номли 
Наршаҳий асарида, Кози деб аталган қишлоқдан бўлиб, асл номи Ҳошим ибн 
Ҳаким эди. У илгари кудунгар (кигиз босувчи) лик қилар эди, кейин илм 
ўрганишга машҳур бўлади ва ҳар хил илмларни: кўзбўямачилик, сеҳр ва 
тилсим илмларини ўрганади. Кўзбўямачиликни яхши билиб олиб 
пайғамбарлик даъвосини ҳам қилади. Муқанна кўзбўямачиликни ўрганган ва 
ғоятда зийрак бўлиб, қадимги олимлар илмларига оид кўп китобларни ўқиган 
ва жодугарликдан устоз бўлган эди. Унинг отасини номи Ҳаким, у Абу 
Жаъфар давридаги Хуросон амири лашкарбошиларидан бўлиб, асли Балхдан 
эди‖.
Қўзғолон 776 йили бошланади. Муқанна ўзининг 36 та муриди билан 
Амударѐдан ўтиб, Кеш вилоятига йўл олади. Бухорхудод Туғшод уни қўллаб-
қувватлай бошлайди. Муқанна Кеш яқинидаги Сом (Санам) қалъасини ўзига 
қароргоҳ қилиб олади. Бутун Қашқадарѐ воҳаси қўзғолончилар қўлига ўтади. 
Муқанна таълимоти умумий мулкий тенглик ва арабларни Ўрта Осиѐдан 
ҳайдаб чиқариш ғояларини тарғиб этар эди.
Муқанна таълимоти Суғд, Илоқ (Охангарон), Шошда ҳам ѐйила 
бошлади. Қўзғолонда турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари қатнашиб, уларни 
бир фикр- истилочиларини мамлакатдан ҳайдаб чиқариш, мустақил давлат 
барпо қилиш ғояси бирлаштириб турар эди. 
Қўзғолонга зарба бериш учун халифа Абу Жаъфар 776 йилда Жаброил 
ибн Яҳѐ бошлиқ катта ҳарбий кучни Мовароуннаҳрга юборади. Бироқ 
Жаброил қўзғолончилардан енгилади. У катта талофатлар бериб базўр 
Самарқандга етиб келади. 10.000 аскар билан Жаброилга ѐрдамга юборилган 
Уқба ибн Салим Кеш ва Самарқанд оралиғида, Ғарига бошлиқ 14.000 
кишилик қўшин Термиз яқинида қўзғолончилар томонидан тор-мор 
келтирилади. Натижада Чағониѐн қўзғолончилар қўлига ўтади.
Қўзғолон маркази Наршахда, Бухоро атрофида жойлашади. Шу йили 
Наршах яқинида Бухоро ҳокими Хусайн ибн Мувоз ва Самарқанд ноиби 
Жаброилнинг бирлашган қўшини ўртасида тўрт ой жанг бўлади. ―Оқ 
кийимлилар‖ бу жангда қўллари аввал устун келади, кейинчалик сон 
жиҳатдан кўп бўлган араблар Наршах қалъаси девор остидан узунлиги 50 
газли чуқур қазиб, уни қулатиб қалъага кирадилар. Наршах қалъаси араблар 
томонидан эгалланади. Кеш ва Самарқанд эндиликда қўзғолоннинг асосий 
марказларига айланиб қолади.
Курашнинг охирги босқичи Кеш воҳаси (Қашқадарѐ)да жуда авж 
олади. Муқанна қароргоҳи бўлган Сом (Санам) қалъасини қамал қилиш 
Харошийга топширилади. Узоқ вақт қамалдан сўнг муқанначилар таслим 
бўладилар (VIII аср 80-йиллари бошларида). 
Ўз даврининг энг қудратли давлати бўлган халифаликни ларзага солган 
Муқанна бошчилигидаги қўзғолон шу тариқа тугайди. Бу қўзғолоннинг 
енгилишига бир неча сабаблар бор эди. Аввало, қўзғолончилар уюшқоқлик 
билан ҳаракат қила олмадилар. Маҳаллий зодагонлар алоҳида гуруҳни 


204 
ташкил этиб, кейинчалик умумий хиѐнат йўлига кириб араблар томонига 
ўтиб кетдилар. Муқаннанинг ўзи Сом (Санам) қалъасида бўлиб бевосита 
қўзғолонга раҳбарлик қила олмади. Унинг ўзи умумий тенглик ғоясини 
кўтариб чиқиб, ўзи кичик давлат бошлиғига айлана борди.
Ўзаро урушлар натижасида аҳоли жуда чарчади, экинзорлар пайҳон 
қилинди, иқтисодий таназзул бошлана борди. Муқаннадан сўнг унинг 
сафдошлари ҳаракати ҳам бўлиб ўтди. Бу қўзғолон халифалик кучини 
зайифлаштиради ва бошқа ўлкаларда ҳам озодлик ҳаракатларини чиқишига 
туртки бўлади. 
Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, ислом динининнг кўп жиҳатдан 
афзаллиги, ахлоқ ва интизом нуқтайи назаридан оммавийлиги хусусияти 
араблар босиб олган мамлакатлар аҳолиси томонидан уни тез орада қабул 
этилишига сабаб бўлади. Қутайба сингари уни пул ва қилич билан жорий 
этиш мумкин эмас эди. Қачонки ислом моҳиятига етилгачгина унга рағбат ва 
эътиқод кучайиб кетади. Олиқ-солиқ, маиший ҳаѐт бобида, закот масаласида 
Қуръон ва Шариат аҳкомларининг қоидалари меҳнаткаш аҳоли томонидан 
тезда қабул қилинди. Аллоҳ олдидаги тенглик эса диннинг аҳамиятини 
кучайтирар эди. Исломнинг халқпарварлик руҳи ҳал қилувчи аҳамиятга эга 
бўлди. Зеро, ислом дини маънавий бўшлиқни тугатди. Диѐримизда ота-
боболаримиз дини-ислом фақатгина мустақиллик шарофати билан қайта 
тикланди.
Президентимиз ташаббуси билан буюк диний арбоблар-Имом ал-
Бухорий, Имом ат-Термизий, Имом ал- Мотурудий, Бурхониддин ал-
Марғиноний, Абдулхомид Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд ва 
бошқаларнинг таваллуд ѐшларининг кенг миқѐсда нишонланиши, уларнинг 
охирги манзилгоҳларини обод қилиб, зиѐратгоҳларга айлантирилиши, диний 
байрамларимиз, 
анъаналаримиз, 
қадриятларимизнинг 
тикланиши, 
диндорларга ўз эътиқод ҳуқуқларининг қайтариб берилиши, қатор масжид-
мадрасаларниннг, халқаро ислом тадқиқот маркази, Ислом университетининг 
очилишлари ва бошқа хайрли, савобли тадбирлар мусулмон оламининг бир 
қисми бўлган Ўзбекистонда ҳақиқатда муқаддас Ислом динига қанчалик 
эҳтиром билан қаралаѐтганлигининг ѐрқин исботидир. Зеро, Президентимиз 
И.Каримовнинг ―Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда‖ номли рисоласида, 
бизнинг маданиятимиз, маънавиятимиз, ўтмишимиз, ислом тарихи, унинг 


205 
қонун-қоида ва анъаналари билан чамбарчас боғланиб кетганлиги алоҳида 
таъкидлаб ўтилади.
Ижтимоий-иқтисодий ҳаѐт. Солиқ сиѐсати. Араблар Ўрта Осиѐни 
босиб олгач бу ҳудуддаги ҳамма шаҳар ва аҳоли жойларида ўз қўшинларини 
жойлаштирдилар. Бу ҳарбий кучлар ўз вақтида маҳаллий аҳоли устидан 
назорат қилиб турарди. Араб халифалиги тасарруфига ўтган Моварауннаҳр 
ҳудудида кўпгина йирик ер эгалари - деҳқонларнинг мавқеи аввалги 
ҳолатича сақланиб қолди. Улар сиѐсий жиҳатдан халифа ва унинг ноибига 
буйсўнар эдилар. 
Бутун VIII аср давомида араб зодагонларининг деҳқонлар билан тил 
топишув ҳоллари кучаяди ва айнан мана шу даврда йирик деҳқон уруғ 
аймоқлари қўли остидаги ер-мулкларнинг юқори араб ҳарбий мулкдорига 
ўтиши руй беради. Араб қўшини таркибига маҳаллий аҳоли ичидан кўплаб 
эркаклар мажбуран сафарбар қилинди. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида 
аҳолининг бир қисми ҳалок бўлди, бир қисми асирга олинди. Барча шаҳар ва 
қишлоқларда ўз ҳарбий гарнизонларини жойлаштирган араблар, шу ҳарбий 
кучларга таяниб аҳолидан турли солиқлар ундиришар, уларни турли жамоа 
ишларига сафарбар қилишар эди. 
Йирик ер эгалари ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршилик 
арабларнинг аралашувига сабаб бўлар ѐки мулкнинг бир шахсдан 
иккинчисига 
ўтишини 
таъминлар 
эди. 
Ўрта 
аср 
муаллифлари 
маълумотларига кўра, деҳқонлар қўли остида кишлок жамоалари бўлиб, бу 
жамоадан ер олган кишилар хирож тўлаганлар. Деҳқонлар мустақил 
қўрғонларда ҳаѐт кечириб, уларнинг яхши қуролланган ҳарбий бўлинмалари 
бўлган. Бундай бўлинмаларнинг аскарлари чокарлар деб аталган. Деҳқонлар 
халифа ноибининг маҳаллий аҳоли орасидан бўлган вакилига буйсунадилар. 
Меҳнаткаш аҳоли, асосан кадиварлар, кашоварзлар ҳамда қуллар 
деҳқонларда мавжуд бўлган ер-мулкларнинг маълум улушини ижарага олиб 
ишлашган ва бунинг эвазига солиқ тўлаганлар. Деҳқонлар орасида ер-мулк, 
шахсий уй-жой ва қўрғонлар масаласида низо ва жанжаллар чиқиб қолса, 
муаммони халифа ҳал қилган. Ҳар бир ҳуқуқий муаммо ислом қонун-
қоидаларига биноан кўриб чиқилган. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling