Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


-мавзу. IX-ХII асрларда ўзбек давлатчилиги


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

 
6-мавзу. IX-ХII асрларда ўзбек давлатчилиги.
Ижтимоий- сиѐсий, иқтисодий ҳаѐт. 
 
Режа: 
1. Араб халифалигининг парчалана бориши. Тоҳирийлар даврида 
Мовароуннаҳр ва Хуросон. 
2. Сомонийлар ҳукмронлиги. Марказлашган давлатнинг ташкил топиши.
3. Қорахонийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр. 
4. Ғазнавийлар давлати. Маҳмуд Ғазнавий. 
5. Салжуқийлар давлати. 
6. Хоразм – Ануштегинийлар даврида ўзбек давлатчилиги. 
1. Араб халифалигининг парчалана бориши.
Тоҳирийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросон. 
Тоҳирийлар сулоласи, мазкур давр тарихи юзасидан таъкидлаш 
жоизки, тарихий манбалар ва кейинги даврдаги адабиѐтлар сони кўп эмас. 
Тарихий манбалар орасида Ибн ал-Асирнинг (1160-1234) ―Ал-комил фит-
тарих‖ китоби Тоҳирийлар ҳукмронлиги воқелигини нисбатан батафсил 
баѐни билан ажралиб туради. Мазкур китобда айниқса Тоҳирийларнинг 
ҳукмронлиги ўрнатилиши масаласи билан боғлиқ воқеалар муфассал баѐн 
этилган. Ибн ал-Асир ўз асарида кўп ҳолда ат-Табарийнинг ―Тарихи ар-русул 
ва ал мулук‖ асарига таянган эди. ХХ аср тарихшунослигида тоҳирийлар 
ҳукмронлигининг у ѐки бу жиҳатлари В.Бартольд, С.Лэн-Пуль, Р.Фасмер, 
К.Босворт асарларида ўз аксини топган. Эрон тарихчиси С.Нафисийнинг 


209 
―Тарихи хонадони Тоҳирий‖ (Теҳрон, 1956) асари шу йўналишдаги 
тадқиқотлар ичида ўз чуқур кўлами билан ажралиб туради.
IX асрга келиб Ўрта Осиѐ, хусусан Мовароуннаҳрда араб халифалигига 
қарши олиб борилган курашлар натижасида маҳаллий сулола вакилларининг 
мустақилликка 
бўлган 
интилишлари 
кучайиб 
кетди. 
Чунончи, 
халифаликнинг ички ҳудудларида ҳам зиддиятлар кескинлашиб бораѐтган 
эди.
Рофе ибн Лайс қўзғолонини бостириш учун йўл олган халифа Ҳорун 
ар-Рашид 809 йилнинг март ойида Хуросоннинг Тус шаҳрида вафот этди. 
Халифанинг ҳокимиятга даъвогар икки ўғли бўлиб, катта ўғил Абдуллоҳ 798 
йили Хуросон ва халифалик шарқий ерлари ҳокими этиб тайинланган эди. 
Абдуллоҳ она томонидан келиб чиқишига кўра зодагонларга бориб 
тақалмаган. Шу боис ҳам халифа уни кичик ўғли Муҳаммаддан кейин ворис 
бўлишини эълон қилган эди. Абдуллоҳга ―ал-Маъмун‖ (арабчасига ―омадли‖, 
―иқболи баланд‖) фахрли тахаллуси берилган. Кичик ўғил Муҳаммадга эса 
―ал-Амин‖ (арабчасига ―ишончли‖, ―садоқатли‖) тахаллуси берилиб, у Ироқ, 
Сурия, Мағриб ерлари билан чегарадош ерларнинг ҳокими этиб тайинланган 
эди. 
Ҳорун ар-Рашид вафот этган вақтда ал-Маъмун Хуросоннинг 
марказий шаҳри Марвда, собиқ халифанинг буйруғига кўра етиб келган эди. 
Ал-Аминнинг халифа сифатида тахтга ўтиришини (809-813) аввал бошда 
Маъмун берилган ваъдасига кўра хотиржамлик билан қабул қилди. Лекин, 
тез орада ал-Амин ўз валиаҳди сифатида ўғли Мусонинг тайинлаши ака-
укалар ўртасидаги муносабатларининг кескинлашувига олиб келди. 
Табиийки, тахтга даъвогар бўлган ал-Маъмун янги халифанинг бу қарорини 
қабул қила олмас эди. Гарчи ал-Амин тарафдорлари кўп бўлса ҳам, унинг 
саъй-ҳаракатларига 
кўпчилик 
ҳарбийлар 
норозилик 
билдирдилар. 
Самарқандда қўзғолон кўтарган Рофе ибн Лайс ал-Маъмуннинг ҳокимият 
масаласида аввал бошида тутган вазминлигини қадрлаб, ўз исѐнига чек қўйди 
ҳамда ундан узр сўраб келди. Ал-Маъмун уни гвардия бошлиғи этиб 
тайинлади. Мусонинг тахт меросхўри этиб тайинланишига жавобан Маъмун 
ал-Аминнинг номини барча расмий маросимлардан чиқариб ташлаб, у билан 
чопарлар алмашувига чек қўйди. Кўплаб Хуросон ва Эрондаги аслзодалар 
Маъмунни қўллаб-қувватлай бошладилар.
Келиб чиқиши бўйича Ҳирот ѐнидаги Бўшанг шаҳри ҳокими бўлган 
Тоҳир ибн ал-Ҳусайн (Тоҳир ибн ал-Ҳусайн ибн Мусаъб ибн Зурайк ибн 
Асад ал-Ҳузайи) ал-Маъмунни қўллаган ҳолда унга хизмат қилишни 
бошлади. 811 йили Рай яқинида Тоҳир ибн ал-Ҳусайн халифа ал-Аминнинг 
ишонган саркардаси ибн Мохон (Али ибн Исо ибн Мохон) бошчилигидаги 
қўшинни мағлуб этди. Ибн Мохон зулмидан азият чеккан аҳоли ал-Маъмун 
қўшинлари фаолиятини қўллаб-қувватладилар. Тоҳир ибн ал-Ҳусайн 
жангларнинг бирида ўз шижоат ва мардлигини кўрсатиб, икки қўлда қилич 
билан жанг намунасини намоѐн қилган. Шу боис Тоҳир ―Зул Йаминайн‖ 
(арабчасига ―икки қўллаб курашувчи‖) фахрий тахаллусига сазовор бўлган. 
Тоҳир ибн ал-Ҳусайн ал-Маъмунга садоқат билан хизмат қила бориб, 813 


210 
йили Бағдодни эгаллашга муваффақ бўлди. Ал-Амин қатл этилиб, Ибн ал-
Асирнинг ѐзишига кўра унинг боши аввал минора пештоқига илиб қўйилиб, 
кейинчалик янги халифа ал-Маъмун ихтиѐрига барча халифалик расмий 
ашѐлари билан Тоҳир томонидан жўнатилди.
Янги халифа ал-Маъмунни (813-833) барча қонуний ҳукмдор 
сифатида тан олди. Лекин, Маъмун ўзаро низоларни бартараф қилиш 
мақсадида 819 йилга қадар Марвдан туриб ҳукмронлик қилди ва фақатгина 
819 йилдагина Бағдодга қайтиб келди. Ал-Маъмун Тоҳирнинг хизматларини 
инобатга олган ҳолда уни Бағдод шаҳри ҳамда ал-Жазира (Месопотамиянинг 
жанубий қисми) вилоятининг ҳокими этиб тайинлади. Таъкидлаш жоизки, 
Тоҳир ибн ал-Ҳусайн бутун халифалик ҳаѐтида катта роль ўйновчи шахс 
бўлиб қолди. Ал-Маъмун Бағдодга қайтиб келгач, ўз ҳокимиятидан 
хавфсираб, Тоҳирни пойтахтдан четлатишга қарор қилди. Ибн ал-Асирнинг 
ѐзишига кўра, халифа ўзига садоқат билан хизмат қилган Тоҳирни иниси ал-
Аминни бир пайтлар ўлдирганлигини баҳона қилиб (ҳолбуки буни ал-
Маъмунни ўзи буюрган эди), қолаверса уни ―маккор шахс‖ дея атаб, 821 
йили Хуросонга ҳоким этиб тайинлади. Шу даврда Мовароуннаҳр ҳудуди 
ҳам Хуросон таркибига кирар эди.
Хуросонга ҳоким бўлиб келган Тоҳир ибн ал-Ҳусайн халифалик 
билан муносабатларини чеклай бошлади. Жума намозида халифани олий 
ҳукмдор сифатида тилга ҳам олмай қўйди. Бу халифа ҳокимиятини аниқ тан 
олмаслигидан далолат берар эди. Шу тариқа Эрон, Хуросон, Мовароуннаҳр 
ва унга туташ ерларда янги Тоҳирийлар (821-873) сулосаси ҳукмронлиги 
юзага келди. Халифалик сиѐсатидан норози кўплаб маҳаллий зодагонлар 
янги сулолани қўллаб-қувватлай бошладилар. Тоҳирнинг олиб бораѐтган 
ички ва ташқи сиѐсати халифага табиийки, мақбул бўлмади. 822 йили Тоҳир 
ибн ал-Ҳусайн ўз ѐтоқхонасидан ўлик ҳолда топилди. Шубҳасиз, унинг 
ўлимида халифанинг қўли бор эди.
Тоҳирнинг ўлимидан сўнг тез орада унинг ўрнига ўғли Талҳа ибн 
Тоҳир (822-830 й.) ноиб этиб тайинланди. Бунинг сабаби шунда эдики, 
халифалик айнан маҳаллий ҳукмдорларнинг кучидан арабларга қарши 
қўзғолонларни бостиришда фойдаланар эди. Хуросон ноибининг муҳим 
вазифаларидан бири эса ўзига қарашли ҳудудларда вилоят ҳокимларини 
сайлаш бўлган. Хусусан, Тоҳир дастлабки сомонийлар вакилларини 
Самарқанд, Уструшона, Фарғона ва Шошга ҳоким қилиб тайинлаган. 
Талхадан кейин тахтга ўтирган Абдуллоҳ ибн Тоҳир (830-844) ўзигача 
бўлган ноиблар сиѐсатини давом эттирди. Тоҳирнинг мустақиллик томон 
сиѐсатини кейинчалик унинг ворисларидан Абдуллоҳ давом эттирди. Бу 
даврда Хуросон ноиблигига Мовароуннаҳр, Хоразм, Сейистон, Кўҳистон, 
Табаристон ва Журжон ҳудудлари кирган. Ҳар бир вилоят бир неча 
маъмурий бирликларга бўлинган. Бу бирликлар катта ва кичик туманлардан 
иборат бўлган. Абдуллоҳ ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида айрим 
ҳарбий ислоҳотлар ўтказган. Бундан ташқари Тоҳирийлар юритган 
сиѐсатнинг хусусиятларидан яна бири, уларнинг исломлаштириш сиѐсати 


211 
эди. Айрим маълумотларга кўра, Тоҳирийлар даврида Ўрта Осиѐнинг барча 
ҳудудларида ислом дини кенг тарқалади. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling