Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

ЁЛҒОНЧИНИ ЁМОН КЎРАМАН 
Қоғозлари ёлғонга тўлган, 
Адолати бўғилиб ўлган. 
Ҳақни кўрмас, кўзи кўр бўлган 
Ёлғончини ёмон кўраман. 


96 
Кўрсам, оёқ-қўлим қалтирар, 
Эгни пўрим усти ялтирар. 
Тилга нима келса, валдирар 
Ёлғончини ёмон кўраман. 
Бурнин суқар ҳар битта ишга
Димоғини осмон кўраман. 
Қолмасайдинг элда қарғишга, 
Ёлғончини ёмон кўраман. 
Ҳар қадамда макр ўйлаган, 
Қўлларида қопқон кўраман. 
Шайтонга дўст, кўзи ўйнаган 
Ёлғончини ёмон кўраман. 
Дили тўла ғараз жойланган 
Йироқ кетмас, гуё бойланган. 
Из совитмай, изинг пойлаган 
Ёлғончини ёмон кўраман. 
Сурдим сурни ўзимдан нари, 
Ҳар сўзида ёлғон кўраман. 
Кетсин юзи кўзимдан нари, 
Ёлғончини ёмон кўраман. 
БИРОВНИ ҚАРҒАМАНГ. 
Чаёнига хам узоқ умр тилаб қўйинг. 
Ўтиб кетар чаққан жойи силаб қўйинг, 
Савоб ёғсин кафтингиздан тилаб қўйинг 
Хафа бўлманг касби унинг шунақа! 


97 
Танқид қилиб кўнгли тоғмас яйрамайди, 
Бўриликчун тишини у қайрамайди! 
Ожиз шеърни топган бежиз сайрамайди
Хафа бўлманг касби унинг шунақа! 
Яшар улар дил оғритиб дил қақшатиб. 
Танқид тошин қалпоқ қилиб ўхшатиб 
Жавоб қилманг бўйингизни кўрсатиб, 
Хафа бўлманг касби унинг шунақа! 
Тақаверсин минг айбни бўлиб чаён, 
Устоз эмас нур бергани касби аён, 
Яшайверсин ёшин яшаб соғ омон! 
Хафа бўлманг касби унинг шунақа! 
Тутманг уни танқид деган тўпларга. 
Хазми оғир тошдек ботган кўпларга, 
Улар содиқ олтин бармоқ чўпларга! 
Хафа бўлманг касби унинг шунақа! 
Танқидини чўктиринг дил уммонига. 
Хаёт яхши эга курмак ёмонига 
Танқидларни боқманг ёмон томонига. 
Хафа бўлманг касби унинг шунақа.! 
Хар ким қуёш бўлолмайди порлаб кўкда, 
Ой хаёти зулмат ичра кечади, 
Ким кўлмакдан ким булоқдан сув ичади. 
Хафа бўлманг касби унинг шунақа.! 
Танқид зулфин қоқаверсин узулсин 
Қароқларга кўз ёш маржон тизилсин 
Ўтиб кетар, оромингиз бузулсин! 


98 
Хафа бўлманг касби унинг шунақа! 
Тошлар отиб палагини эзиб қўйманг! 
Фалагида қуёши йўқ кезиб ўйманг 
Қаламингиз четга отиб безиб тўйманг ! 
Хафа бўлманг, касби унинг шунақа ? 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling