Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик
КУЛИБ ЯШАНГ КУЛГУ СИЗГА ЯРАШАДИ
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob tayyor formatda
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИЛИБ ҚЎЙ ҲЕЧ ҚАЧОН СЕНДАН КЕЧМАЙМАН.
- ОДАМЛАР БУНЧАЛАР БЎЛМАНГ ТОШБАҒИР.
КУЛИБ ЯШАНГ КУЛГУ СИЗГА ЯРАШАДИ.
( Сохибахонга кулиб яшайман шеърини ўқиб) Йўқотмасин ҳаётингиз сўниб ранг, Йўлингизда муаммолар кўндаланг, Ечилади бўлаверманг кўп тажанг, Кулиб яшанг кулгу сизга ярашади. 58 Турфа инсон яшайдида дунё бозор, Маълун зоти дил синдириб яйрашади. Номардлардан ранжиб сира чекманг озор, Кулиб яшанг кулгу сизга ярашади. Инсон демас гоҳ бизларни зоти керик, Парво қилманг ким ғийбатлар сайрашади. Дўстингизни қувончига бўлиб шерик, Кулиб яшанг кулгу сизга ярашади. Кулфат деган изғиб юрар ҳамма жойда, Ғаним бўлиб кимгадир тиш қайрашади. Фарёд уриб дил ўймоқдан нима фойда, Кулиб яшанг кулгу сизга ярашади. БИЛИБ ҚЎЙ ҲЕЧ ҚАЧОН СЕНДАН КЕЧМАЙМАН. Дилинг кўп оғриган қусурларимдан. Чарчаб ҳам кетгансан узурларимдан. Кечсам ҳам оромим, хузурларимдан. Билиб қўй ҳеч қачон сендан кечмайман. Фаришта эмасман бор дилда доғим. Не қилай ишонган ўзингсан тоғим. Эртам нишонаси, умид япроғим, Билиб қўй ҳеч қачон сендан кечмайман. Барча йўллар мени сенга элтади. Тақдир ўйиними? Шу бахт етади Қадримга сен етдинг ўзга кетади. Билиб қўй ҳеч қачон сендан кечмайман. 59 Муаммойим ечмай сенга юклайман. Истероб ичраман сенга юкдайман. Орзуйим бўйини ,қаддин эгмайман. Билиб қўй ҳеч қачон сендан кечмайман. Дилга азоб берар рутубатли тун Ўзимни тополмай юраман дил хун. Сендан аразласам аразим уч кун. Билиб қўй Ҳеч қачон сендан кечмайман. ОДАМЛАР БУНЧАЛАР БЎЛМАНГ ТОШБАҒИР. Ғийбатин қиласиз ким нимадан бой. Топганин ҳаром деб,тилингиз ғажир. Ажрини беради ҳамма борар жой. Одамлар бунчалар бўлманг тошбағир. Ким кетди, ким ўтди ёнингиздан, Ғийбатин қиласиз албатта ахир. Айрилманг дейманда имонингиздан, Одамлар бунчалар бўлманг тошбағир. Кўлмакдан сув ичган тойдек нолийсиз, Ҳеч шукур демайсиз уйли жойлийсиз, Кўчага чиқволиб кимни пойлийсиз, Одамлар бунчалар бўлманг тошбағир. Тушовлар ечилар учраб ҳамшиша, Савоблар чамани саҳродир тақир, Ғийбатлар сайрайсиз қилмай андиша, Одамлар бунчалар бўлманг тош бағир. 60 Эшик қоқмоқдами охир замона. Нопоклар дастидан пок туйғу сағир. Юракка тўкасиз алам паймона, Одамлар бунчалар бўлманг тош бағир. Фалсафа ўқийсиз гўл мутафаккир, Эзгулик бошига тош ёғган сағир. Босган изларидан излайсизлар кир. Одамлар бунчалар бўлманг тошбағир. Юракни меҳрмас қахр тўлдирса, Нафсингиз топган жой чойхона , чағир, Бегуноҳ ҳайвонни уриб ўлдирса, Одамлар бунчалар бўлманг тошбағир. Дунёнинг жиловин жахолат тутиб қиёмат чоғи бор жавоби оғир, Неъматнинг уволи турибди кутиб, Одамлар бунчалар бўлманг тош бағир Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling