Бакалаврлар учун


«Жомиъ ул-мақомоти Маҳдуми Аъзам Косоний»


Download 4.54 Mb.
bet147/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

16.2.12. «Жомиъ ул-мақомоти Маҳдуми Аъзам Косоний»
«Жомиъ ул-мақомоти Маҳдуми Аъзам Косоний» («Маҳдуми Аъзам Косоний мақомотлари мажмуъи») асари Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири хожа Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Косоний (1461/62-1542 йй.)нинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.
Маҳдуми Аъзам Косоний йирик тариқат етакчиси бўлиши билан бир қаторда, сермахсул олим эди. У ахлоқ, сиёсат ва илоҳиётга оид «Танбеҳ ус-салотин» («Султонларга насиҳат»), «Асрор ул-никоҳ» («Никоҳ сирлари»), «Рсолайи самоъия» («Дарвешлар учун ихтиро этилган мусиқалар»), «Рисолайи вужудия» («Чин ҳақиқат ҳақида рисола»), «Одоб ус-соликин» («Дарвешлар одоби ҳақида»), «Одоб ус-сиддиқин» («Содиқ кишилар одоби»), «Ганжнома», «Рисолайи бакоъия» («Кўз ёши тўкиб тавба қилиш ҳақида рисола»), «Насиҳат ул-соликин» («Сўфийлик йўлидан борувчилар учун насиҳат»), «Рисолайи зикр» («Зикр ҳақида рисола»), «Рисолайи баёни силсила» («Нақшбандия тариқати бошлиқлари силсиласи»), «Рисолайи чаҳор калима» («Абдухолиқ Ғиждувоний айтган тўрт калима ҳақида рисола»), «Рисолайи ботихия» («Ўзини нариги дунёдаги ҳаётга ҳозирлаш ҳақида рисола»), «Миръот ус-сафо» («Поклик кўзгуси»), «Зубдат ус-соликин ва танбеҳ ус-салотин» («Сўфийлик йўлидан борувчилар учун зубда ва султонлар учун танбеҳ»), «Рисолайи Бобурия» каби 30га яқин асар ёзиб қолдирганлар. Маҳдуми Аъзам Косонийнинг илмий меъроси яъши ўрганилмаган.
Бу улуғ зотнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Жомиъ ул-мақомот» асарини олимнинг набираси хожа Абулбақо ибн Баҳоуддин ёзган. Асар Маҳдуми Аъзам Косонийнинг яқин халифаларидан Али Ахсикатий, мавлоно Дўст саҳҳоф, мавлоно Бобойи ҳужрадор, Ҳофиз Иброҳим ва бошқаларнинг берган маълумотлар«Жомиъ ул-мақомотига асосланиб ёзилган.
Асарда келтирилган баъзи маълумотларга қараганда, хожа Абулбақо кенг маълумотли ва ўзига тўқ одам бўлиб, савдо-сотиқ билан ҳам машғул бўлган. Унинг карвонлари Мовароуннаҳр билан Балх, Ҳиндистон ва Кошғар ўртасида қатнаб турган. Ўзи Шайбоний Абдулазизхон (1540-1549 йй.)нинг қўлида масъул, ҳукмгар лавозимида турган. Кейинча Фарғона ҳукмдори Муҳаммадшоҳ номидан Қозоқ султони ҳузурига элчи бўлиб борган, сўнг 1556 йили, Абдуллахон соний Бухорони қамал қилиб турганида Бухоро ҳокими Бурхон султон ва номи юқорида зикр этилган, хожа Муҳаммад Исломнинг илтимоиси билан унинг ўрдасига элчи бўлиб борган ва сулх тузиш хусусида хон билан музокара олиб борган.
«Жомиъ ул-мақомот» қисқача анъанавий сўз боши, хотима ва уч бобдан иборат.
Биринчи бобда Маҳдуми Аъзам Косонийнинг Муҳаммад пайғамбарга уланган шажараси ва улуғ боболари ҳақида қисқача маълумот келтирилган. Иккинчи ва учинчи боблар тўлиғича Маҳдуми Аъзам Косонийнинг ҳаёти, фаолияти ва кароматлари ҳақида ҳикоя қилади.
Хотимада ҳазрат эшоннинг ҳаёти охири ва унинг 1542 йил 7 май куни юз берган вафоти тафсилоти баён этилган.
Асарда қуйидаги тарихий маълумотлар ўрин олган. ХVI асрнинг биринчи ярми Шайбоний султонларнинг ўз улусларида ҳукмронлигини тўла ўрнатиш йўлида олиб борган курашлари, масалан, Кўчкинчихон, Жонибек султон, Дўстмуҳаммад султон ва Кепак султонларнинг Фарғона устига юриши, Тошкент ҳокими Наврўз Аҳмад-Бароқхоннинг, Самарқанд ҳокими Абдуллатиф султон билан биргаликда Бухоро устига қилган юриши, Суюнчхожахоннинг Тошкентга юриши ва Тошкентнинг қамал қилиниши, Суюнчхожахон билан Кошғар хони Султон Саидхон ўртасида Тошкент учун бўлган кураш, юқорида номи тилга олинган Султон Саидхоннинг Ахси, Андижон ва Косон устига қилган хуружи, Суюнчхожахон, Кўчкинчихон ва Убайдуллахоннинг Коғар хони Султон Саидхон билан олиб борган уруши ва Султон Саидзоннинг Кошғардан қочиб кетиши, Тошкент ва Қарши Косонда ХVI асрнинг 40-йилларида бўлиб ўтган халқ қўзғолонлари ҳақида маълумотларни бу китобда учратамиз.
Китобдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт ҳақида ҳам муҳим маълумотлар мавжуд. Унда Кўҳак дарёсининг баъзи йиллари тўлиб-тошиб оқиши, айрим йилларда сатҳи пасайиши, ёки ўзанининг ўзгариши оқибатида қурғоқчилик содир бўлиши ва унинг теварак-атрофидаги қишлоқларга сув чиқмай қолиб, аҳолининг иқтисодий қийинчиликлар исканжасида қолиши, қурғоқчилик йиллари Мовароуннаҳрнинг айрим ҳудудларини чигиртка ва қора қузғун босиб кетганлиги, шунингбек, Шайбонийлар даврида ҳам тархонлик тизими, бу тизим Амир Темур ва Темурийлар даврида кенг тарқалган эди, ҳақида ҳам ўта муҳим маълумотлар усратамиз.
«Жомиъ ул-мақомот»да биографик ва географик маълумотлар ҳам жуда кўп учрайди. Биографик маълумотлардан, хусусан Маҳдуми Аъзам, унинг хотинлари ва фарзандлари ҳақидаги маълумотлар диққат-эътиборга сазовордир. Ҳазрат эшоннинг болалари ўз вақтида Мовароуннаҳр, Кошғар ва Бадахшоннинг ХКII асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта ишлар қилганлар. Масалан, кошғарлик хотини Бибича Кошғарийдан туғилган ўғли хожа Исҳоқ (ваф.1599 й.) Кошғар хожалари Офоқхожа ва Қорахожаларнинг аждоди бўлган. Асарда тошкентлик машҳур диний арбоб шайх Хованд Таҳур (тахм.1350 йили вафот этган)нинг авлодлари хожа Муҳаммад Али, Хожа Хурд, хожа Исо ва хожа Тоҳир ҳақида ҳам эътиборга молик маълумотлар учратамиз. Баъзи маълумотлар орасида ХVI асрда ўтган йирик шоир ва адабиётшунос олим Подшоҳхожа ва «Абдулланома» асарининг муаллифи, Ҳофизи Таниш Бухорийнинг отаси, мавлоно Мир Муҳаммад ҳақида келтирилган маълумотлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Асарда келтирилган географик маълумотлардан Тошкентнинг Паркент туманидаги Иссиқ чашма, Миёнқолдаги Гармакўз, Тошкент-Ахси йўлидаги Қизил қўрғон, Кармана туманидаги Хушикиён ва Ануз қишлоқлари, Самарқанд билан Тошкент оралиғидаги чўлда жойлашган Ёғочлик, Бухоро ва Кармана оралиғидаги Жомработ манзиллари ҳақида келтирилган маълумотлар ўта муҳимдир.
Фарғонанинг шарқий тарафидаги истиқомат қилувчи қирғиз қавмлари, уларнинг ҳаёт тарзи ва ўзаро муносабатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам муҳимдир.
«Жомиъ ул-мақомот» нашр этилмаган, лекин унинг қўлёзма нусхалари кутубхоналарда мавжуд. ЎзР Фа Шарқшунослик институти хазинасида олтита қўлёзма нусхаси сақланиб турибти.



Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling