Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet102/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

11.2.10. “Ҳафт иқлим”
“Ҳафт иқлим” (“Етти иқлим”) номли географик-биографик асарининг ижодкори машҳур адабиётшунос олим Амир Аҳмад Розийдир. У асли Эроннинг Рай шаридан, бадавлат ва ўқимишли хонадондан чиққан.
Амир Аҳмад Розий ўз асарини 1594 йили тугатган бўлиб, унда VII асрдан то ХVI аср охиригача етти иқлим мамлакатлари ва шаҳарларида истиқомат қилган 1560 нафар йирик шайх, олим, ёзквчи,шоир ва давлат арбоблари ҳақида қисқа, лекин қимматли маълумотлар беради. Муаллиф ўзигача бўлган даврга тегишли масаларни ёритишда “Сувар ал-ақолим” (“Иқлимнинг кўриниши”), “Масолик ул-мамолик” (“Мамлакатлар орасидаги масофалар”), “Тарихи Банокатий” каби асарларга таянган, лекин улардан танқидий фойдаланган, уларни янги далиллар ва маълумотлар билан бойитган.
Шаҳарлар ва мамлакатларни тавсиф қилганда уларнинг географик ўрни, диққтга сазовор жойлари, осори атиқалари, халқи ва унинг ҳаёти, машғулоти ва урф одатлари, баъзида аҳолисининг умумий сони, хўжалигига оид қимматли маълумотлар келтиради. Масадан, Чингизхон хуружидан аввал Балхда 50 мингдан ортиқ одам истиқомат қилган, ХУ-ХУ1 асрларда Тошкент атрофидаги тоғларда темир, фируза, оҳак конлари, Хўжандда фируза, Бадахшонда лаъл конлари ишлаб турган.
“Ҳафт иқлим”да Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлоди даврида Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий аҳволи, Шарқий Туркстон, Кошғарнинг ХVIаср иккинчи ярмидаги умумий аҳволи ҳақидаги зарур маълумотларни учратиш мумкин.
Асарда VII-ХVI асрларда Ўзбекистон ва Хуросонда ўтган йирик олим ва шоирлар ҳақидаги маълумотлар ўта муҳимдир. Булар орасида “шоирлар подшоҳи” Рашидуддин Вотвот (1088-1182 йй.), “Олимлар фахри” Абулқосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий (1074-1144 йй.), бухоролик буюк ҳадис олими Абу Абдкллоҳ Муҳаммадибн Исмоил ал-Бухорий (810-870 йй.)лар бор.
“Ҳафт иқлим” асарининг қўлёзма нусхалари мумлакатимизда ва хорижий мамлакатларнинг кутубхоналарида кўп, лекин ҳали тўлиқ нашр қилинмаган. Ундан тарихчилар ёрдамчи манба сифатида фойдаланиши мумкин.


11.2.11. “Тарихи оламоройи Аббосий”
“Тарихи оламоройи Аббосий” (“(Шоҳ) Аббоснинг оламни безовчи тарихи”) номли асар гарчи ХVI асрда ўтган йирик Эрон тарихчиси Искандарбек Мунший томонидан яратилган бўлса-да, унда Ўзбекистоннинг тарихи ва унинг бошқа мамлакатлар билан муносабатини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Искандарбек Мунший ўз асарида келтирган айрим далил ва маълумотларига қараганда, 1561 ёки 1562 йили туғилган. У сарой юмушига қабул қилингунга қадар кичик молия хизматчиси бўлиб ишлаган, кейинчалик девони иншога қабул қилинган. Бўлғуси тарихчи 1587 йили ҳарбий хизматга жалб этилган ва шоҳ Аббос аввал Сафавий (1587-1629 йй.)нинг ҳарбий юришларида воқеанавис бўлиб иштирок этган, 1593 йили эса сарой муншийси ловозимига тайинланган ва умрининг охиригача шу лавозимда турган. Искандарбек Мунший 1634 йили вафот этган.
Искандарбек Муншийнинг “Тарихи оламоройи Аббосий” номли асарида Эроннинг 1588-1634 йиллар орасидаги тарихи хронологик, йилма-йил тартибида юаён қилинган. Бу асар ҳам “Акбарнома” сингари саройда .ритилган кундалик дафтар, расмий ҳужжатлар, баён этилган воқеалар иштирокчиларининг оғзаки ахбороти ҳамда муаллифнинг шахсий кузатувлари билан тўпоанган маълумотлар асосида ёзилган.
“Тарихи оламоройи Аббосий” асари таркиби муқаддима, уч жилд ва хотимадан иборат. Асарнинг I-II жилдлари 1616, учинчи жилди эса 1628 йили ёзиб тамомланган.
Китобнинг биринчи жилди компиляция, умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр”, Мир Яҳё Қазвинийнинг “Лубб ат-таворих” (“Тарихлар мағзи”) ва муаллиф“Тарихи оламоройи Аббосий” номаълум икки асар “Тарихи шоҳ Исмоил Сафавий” ва “Тазкирайи шоҳ Таҳмосиб” ҳамда бошқа асарларга таяниб ёзилган. Унда асосан шоҳ Аббоснинг ота-боблари, шунингдек, шоҳ Исмоил аввал (1502-1524 йй.), шоҳ Таҳмосиб аввал (1524-1576 йй.), Исмоил соний (1576-1578 йй.) ва Султон Муҳаммад Хулобанда (1578-1587 йй.) ҳукмронлиги йилларидаги тарихи умумий тарзда баён этилган.
“Тарихи оламоройи Аббосий” асарининг II-III жилдлари мазмуни янги бўлиб, мустақил аҳамиятга эга. Уларда Эроннинг 1588-1628 йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихи кенг ёритиб берилган. Учинчи жилд охирида шоҳ Аббос аввал билан замондош бўлган шайхлар, олимлар, шоирлар ва хаттотлар ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.
Асар Ўзбекистон тарихини ўрганишда ҳам катта аҳамият касб этади. Унда Ўзбекистоннинг ХVI аср охири ва ХVII асрнинг биринчи чорагидаги сиёсий аҳволи ҳақида ноёб маълумотларни учратамиз. Бундан ташқари, асар ХVI асрнинг охири ва ХVII асрнинг биринчи чорагида Эрон билан Бухоро хонлиги ўртасидаги сиёсий муносабатларни ўрганишда муҳим манбалардан бири ҳисобланади.
Асардан айрим парчалар Б.Дорн (матни) ва В.В.Вельяминов-Зернов томонидан матни ва қисқартирилган русча таржимаси нашр этилган. Китоб матни яна икки марта Теҳронда 1896 йили тошбосма ва 1956 йили босмаси чоп этилган.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling