Баскетбол бўйича мактабдан ташқари ўтказиладиган тўгаракнинг мавзу режаси ва дастури тошкент – 2014 йил


Д А С Т У Р ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ


Download 216.7 Kb.
bet2/5
Sana01.04.2023
Hajmi216.7 Kb.
#1317446
1   2   3   4   5
Bog'liq
баскет тўгарак

Д А С Т У Р




ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ


Мактаб ўқувчиларни ҳар томомнлама жисмонан бақувват, камолатга етган қилиб тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнги роли. Болалар ва ўсмирлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш (жисмоний тарбия дарсларида мактабда синфдан ташқари ўтказиладиган спорт тадбирларида, уйда, маҳаллада, дам олиш оромгоҳларида).


Баскетболни ривожланиши ҳақида қисқача маълумот. Ўйинни таърифи, уни келиб чиқиши ва ривожланиши.


Гигиеник маълумот. Мактаб ўқувчиларининг кун тартибида жисмоний тарбия билан шуғулланиш. Тана гигиенаси. Очиқ ҳавода (ёзда ва қишда) ва спорт залда шуғулланиш учун форма. Машғулотга вақтинча мос келмаслиги.
Машғулот ўтиш жойини жиҳозлаш. Ўйин учун майдон. Белгилаш ва уни белгилаш.
Ўйин қоидаси. Мини-баскетбол ўйин қоидаси.


УМУМИЙ ВА МАХСУС ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК


Спортчини ривожланиши учун умумий жисмоний тайёргарликка аҳамияти.


Амалий машғулот. Саф машқлари. Саф ва буйруқ ҳақида тушунча. Саф қанот, ўртадаги оралиқ, масофа. Поход ва саф юриш.

БУЮМЛАРСИЗ БАЖАРИЛАДИГАН ГИМНАСТИК МАШҚЛАР


Тўрган жойда ва ҳаракатда гавда, бўйин, оёқ, қўл учун бериладиган машқ. Қоматни тўғри шакллантириш учун бериладиган машқ. Буюмлар билан бажариладиган гимнастика машқлари. Гимнастик асбоб-ускуналарда машқ бажариш. Арқонча, гимнастик девор бўйлаб тирмашиб чиқиш. Якка чўпда юриш. Аралаш осилишлар. Акробатика машқлари. Олдинга ва орқага думалай олиш куракда тик туриш. Сакраш. Тўрган жойдан ўзунликка ва юқорига сакраш. «Қурбақа» усулида олдинга ва орқага сакраш.


Югуриш. 20, 30, 60 м ли бўлакчаларни югуриб ўтиш. Спортда зўр бериб югуриш. Ёнбош ва орқа билан олдинга югуриш (ўнг ва чап томон билан). Ҳаракатли ўйинлар «Кун ва тун», «Бўри зовурда», «Учинчиси ортиқча», «Тўп қўшнига», «Қармоқча», «Оқ теракми, кўк терак».
Ўйин техника ва тактикаси асоси. Техника-спорт маҳоратини асоси. Паст ҳолат туриб майдон бўйлаб силжиш. Тўпни ўзатиш, олиб юриш, отиш. Аниқ ўйин шароитида усулларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Тўпни олиш учун бўш жойни танлаш. Ҳимоячини силжиши, уни шитга ва рақибига нисбатан жойлашиши.
Амалий машғулот. Ҳужум техникаси. Баскетболчини асосий туриш ҳолати. Тезликни ва йўналишни ўзгартириш билан югуриш. Ёнлама қадам ташлаб силжиш (ўнг, чап ёнбош, олдинга, орқага).
Югуриш вақтида тўхташ: қадамлаб, сакраб. Тўрган жойда бурилиш: олдинга, орқага. Силжишни, тўхташни, бурилишларни бирга қўшиб бажариш. Кўкрак баландлигида ён томондан ва қарши томондан учиб келаётган тўпни икки қўллаб илиб олиш. Тўрган жойда, тўхташ, турган жойда бурилгандан кейин тўпни кўкракдан икки қўллаб ўзатиш. Тўпни ўнг ва чап қўл билан ва навбат билан олиб юриш. Тўпни йўналишини ўзгартириш билан олиб юриш. Шитдан қайтган тўпни яқин масофадан турган жойда кўкракдан икки қўллаб ташлаш.
Ҳимоя техникаси. Ҳимоячини туриш ҳолати: битта оёқ олдинга қўйилган; оёқлар битта яизиқ устига қўйилган. Ҳимоячини туриш ҳолатидан олдинга, ён томонга силжиш.
Ҳужум тактикаси. Яккама-якка ҳаракатланиш: Тўпни қабул қилиб олиш учун очилиш ва жойни танлашни билиш. Силжиш техникасини қўллаш мақсадга мувофиқ. Сакраш, тўхташ, бурилишлар. Жамоа бўлиб ҳаракатланиш: бўш жойни танлаш принципи бўйича ҳужум қилиш.
Ҳимоя тактикаси. Яккама-якка ҳаракатланиш: жойни танлашни билиш ва ўйинчини тўпсиз ва тўп билан ушлаш.
Назорат ўйини ва мусобақа. мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш. Ўтказилган ўйинни мухокама қилиш. Ўйиндаги хатоларни бартараф этиш.
Амалий машғулот. Мини-баскетбол бўйича мусобақа. Баскетбол техникаси элементлари билан ҳаракатли ўйин бўйича мусобақа. «Алпомиш» ва «Барчиной» тест теъёрлари бўйича норма топшириш.
Назорат синови. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича назорат синови.
Сайр, мусобақаларни бориб кўриш. Бир кунлик туристик сайр, музейга, тарихий ва маданий жойларга бориш. Баскетбол ва бошқа спорт турларидан ўтказилаётган мусобақаларни бориб кўриш.

БАСКЕТБОЛ.


Дастлабки тайёргарлик гурухи машғулотининг
Тахминий мавзу режаси (11-12 ёш).





МАВЗУ

Соат сони

Жами

Назарий машғулот

Амалий машғулот

1

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт.

2

2

-

2

Гигеник билим ва малакалар

2

2

-

3

Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик

60

2

58

4

Ўйин техникаси ва тактикаси

60

2

58

5

Назорат ўйинлари ва мусобақалар

10

1

9

6

Назорат синови

4

-

4

7

Сайр, мусобақалрага бориб томоша қилиш

6

-

6




ЖАМИ:

144

9

135




Download 216.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling