Баскетбол бўйича мактабдан ташқари ўтказиладиган тўгаракнинг мавзу режаси ва дастури тошкент – 2014 йил


Download 216.7 Kb.
bet3/5
Sana01.04.2023
Hajmi216.7 Kb.
#1317446
1   2   3   4   5
Bog'liq
баскет тўгарак

Д А С Т У Р
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт. «Жисмоний маданият» ҳақида тушунча. Саломатликни мустаҳкамлашга, гармоник жиҳатдан жисмоний ривожланишга, меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёр туриш учун жисмоний тарбияни аҳамияти. Ўқув кун тартибидаги жисмоний тарбия «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрлари мамлакатимизда жисмоний тарбияни ривожлантириш роли. Уни тузилиши ва меъёрий талаблари.
Гигиеник билим ва малака. Кун тартиби.овқатланиш тартиби. Ичиладиган суюқлик тартиби. Организмни чиниқтириш учун табиатни тиббий омилларидан фойдаланиш. Пойафзал ва уст кийим гигиенаси. машғулот ўтказиладиган жойни гигиенаси. Разминкани аҳамияти.
УМУМИЙ ВА МАХСУС ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК

Спортчиларни ривожлантириш учун умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни аҳамияти. Спорт-техник махорат юқори даражага эришиш учун асосий воситасини таснифи ва уни аҳамияти.




Амалий машғулот. Жуфт-жуфт ва гуруҳ бўлиб бажариладиган машқлар: қаршилик кўрсатиш, тортиш, туртиш билан. Гимнастика асбоб-ускуналарида бажариладиган машқлар: осилишлар, тортилиш, тебраниш, аралаш осилиш ва таянишлар, айланиш ва сакраб тушиш.
Акробатика машқлари. Олдинга, орқага, ён томонга умбалоқ ошиш, бошда, қўлда тик туриш.
Югуриш. Тўрган жойда стартдан силтаниб чиқиш. 15 м гачан бўлган бўлакда максимал тезликда такрорий силтаниш. Кўриш сигнали бўйича ҳар хил дастлабки ҳолатдан тезланиш. 40-60 м ли бўлакларни югуриб ўтиш. 300 м га кросс югуриш.
Сакраш. Кўприкдан ёки трамплиндан таяниб ва оддий сакрашлар. Осиб қўйилгоан буюмга қўлни тегизиш билан бир неча марта сакраш. Юқоридан пастга ва юқорига сакраш. Тўрган жойдан ва ҳаракатда ҳракатланувчи нишонга коптокни улоқтириш.
Ҳаракатли ўйинлар: «Рақамни чиқариш», «Сигнални эшит», «Тўп ўртадагига», «Ботқоқдан ўтиш», «Ким кучли», «Кун ва тун».

ЎЙИН ТЕХНИКАСИ ВА ТАКТИКАСИ


Техникаси асосий усулларини таснифи: силжиш, илиб олиш, ўзатиш, олиб юриш, отишлар ва бурилишлар. Спорт маҳоратини ўсиши учун техник тайёргарликни аҳамияти. Ўйин тактикаси ҳақида тушунча. Техника ва тактика боғлиқлиги. Яккама-якка ва гуруҳли тактик ҳаракат.
Амалий машғулот. Ҳужум техникаси. Ҳар хил дастлабки ҳолатдан тезликни ва йўналишни ўзгартириш билан югуриш. Тўрган жойда: бошқа қўл билан ушлаб туриш билан бир қўлда тўпни илиб олиш. Тўрган жойда ва ҳаракатда тўпга қарши чиқиш билан кўкрак баландлигида пастда ва юқоридан учиб келаётган тўпни икки қўллаб илиб олиш. Тўрган жойда илиб олгандан кейин, бир қўллаб елкадан, бошдан ики қўллаб тўпни ўзатиш ва ҳаракатда тўпни илиб олгандан кейин кўкракдан икки қўллаб ўзатиш.
Йўналишни ва сакраш баландлигини ўзгартириш билан тўпни олиб юриш. Олиб юришдан кейин тўхташ билан ва илиб олгандан кейин тўхташ билан яқин-масофадан бошдан икки қўллаб ва кўкракдан тўпни икки қўллаб отиш.
Ҳимоя техникаси. Тўпни ўзига силтаб тортиб олиш. Тўпни олиб юришда ва ташлашда тўпни уриб қайтариш. Тўпни ушлаб олиш.
Ҳужум тактикаси. Яккама-якка ҳаракат: жойни тўғри танлашни билиш ва ўз вақтида ўзатишни олиб юришни отишни билиш.
Гуруҳли ҳаракатланиш. Бўш жойни танлаш мақсадибилан иккита ҳужумчини ўзаро ҳаракати; битта ҳимоячига қарши иккита ҳужумчини ўзаро ҳаракати (2х1).
Жамоа бўлиб ҳаракатланиш: бўш ўринни танлаш мақсадида ҳужум қилиш.
Ҳимоя тактикаси. Яккама-якка ҳаракатланиш: ўйинчига илиб олувчига, олиб юрувчига, тўпни отувчига қарши ҳаракат.
Жамоа бўлиб ҳаракатланиш: шахсий ҳимоя.
Назорат ўйини ва мусобақа. Ўйин қоидаси. мусобақа ҳақида низом. Ўйин жадвали. мусобақани боришини ва натижаларини расмийлаштириш.
Амалий машғулот. Ўқув-тренировка ўйини. Баскетбол техникаси элементлари билан ҳаракатли ўйинлар бўйича мусобақа. «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрларини топшириш.
мусобақага ва экскурсияга бориш. Музейга, тарихий жойларга экскурсия уюштириш. Баскетбол ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақаларни бориб томоша қилиш.
Назорат синови. Махсус тайёргарлик бўйича меъёрларни топшириш.

БАСКЕТБОЛ.


Ўсмирлик гурухи машғулотининг
тахминий мавзу режаси (13-14ёш).





МАВЗУ

Соат сони

Жами

Назарий машғулот

Амалий машғулот

1

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт.

2

2

-

2

Гигеник билим ва малакалар

2

2

-

3

мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш

2

2

-

4

Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик

56


48

5

Ўйин техникаси ва тактикаси

58

2

56

6

Назорат ўйинлари ва мусобақалар

20

-

20

7

Назорат синови

4

-

4

8

Сайр, мусобақалрага бориб томоша қилиш

Тўгарак режаси бўйича




ЖАМИ:

144

18

128




Download 216.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling