Баскетбол бўйича мактабдан ташқари ўтказиладиган тўгаракнинг мавзу режаси ва дастури тошкент – 2014 йил
Download 216.7 Kb.
|
баскет тўгарак
Д А С Т У Р
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт. Машғулот бошланғич тайёргарлик гуруҳи дастури бўйича ўтказилади. Гигиеник билим ва малакалар. Тиббий назорат, чарчаш ва шикастланишни олдини олиш. Шикастланишда биринчи ёрдам кўрсатиш. МУСОБАҚАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ Спортчини организмини функционал имқониятини ошириш учун ҳар томонлама жисмоний тайёргарлигини аҳамияти, техник маҳоратини эгаллаш ва ҳаракат сифатини ривожлантиришни аҳамияти. мусобақа ҳақида низом. Жадвални тўзиш. мусобақа ўтказиш жойини тайёрлаш. Ҳакамлик аппаратини вазифаси ва роли. Амалий машғулот. Юкни думалатиш ва олиб ўтиш, юк билан ўтириб туриш ва тирмашиб чиқиш. Акробатик машқлар: олдинга умбалоқ ошишни юқорига сакраш билан бирга қўшиб бажариш, сакраш билан олдинга умбалоқ ошиш, бошда тик туриш. Асбоб-анжомда машқ бажариш (тўрникда, халқада, брусда), осилиш, тортилиш, тебраниш, айланиш, сакрашлар ва бошқалар. 100, 400, 500 м масофага югуриш. Тезликни ва йўналишни ўзгартириш билан югуриш. Тўрган жойдан югуриб келиб ўзунликка, баландликка сакраш. Бир ва икки оёқда юқорига сакраш билан (10-20 м) зўр бериб югуришни бирга қўшиб бажариш. Отиш, ўзатишқўл ва бармоқда тақлид ҳаракатини бажариш. Кичик тўлдирма тўпни ўзатиш ва илиб олиш. Ҳаракатли ўйинлар. Тўпсиз ва тўп билан эстафета, сакраш, югуриш билан эстафета, арқонга тирмашиб чиқиш, гимнастика скамейкаси бўйлаб югуриш, юкни кўтариб ўтиш. Спорт ўйинлари. Волейбол, футбол, қўл тўпи, бадминтон. Ўйин техникаси ва тактикаси. Техника ва тактикани ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро боғлиқ ҳолда юзага келиши. Тез суръат билан давом этадиган ва позицион ҳужум, зона ҳимоясини таснифи. Амалий машғулот. Ҳужум техникаси. Ўрганилган силжиш усулларини бирга қўшиб бажариш. Олдинга ва ён томонга чиқиш билан қарама-қарши ва ён томондан учиб келаётган тўпни, илиб олиш. Полга урилиб қайтган тўпни ўзатиш. Юриш ва олдинга (илиб олгандан кейин ва олиб юргандан кейин), ён томонга, қисқа ва ўрта масофага юшуриш вақтида тўпни бошдан икки қўллаб, елкадан бир қўллаб, кўкракдан тўпни икки қўллаб ўзатиш; тўхташ билан тўпни илиб олгандан кейин ва турган жойда бурилгандан кейин тўпни ўзатиш. Тўпни пасайтириб, айлантириб олиб юриш, одатдаги олиб юришдан паст олиб юришга ўтиш, тўпни олиб юриш вақтида силжишни тезлигини ўзгартириш. Тўрган жойда олиб юришни давом эттириш ва кейинчалик тўхташ билан олиб юриш. Ўрта масофадан аввал ўрганилган усулда тўп отиш. Тўрган жойда, ҳаракатда елкадан бир қўллаб тўпни отиш. Ҳимоя техникаси. Тўрган жойдан отишда тўпни беркитиш. Халқадан тегиб қайтган, тўпни эгаллаш. Ҳужум тактикаси. Яккама-якка ҳаракат қилиш. Тўп билан финт қилишни олиб юришга, ўзатишга, отишга кейинчалик тўпни олиб юриш, ўзатиш ва ташлаш билан бажарилади. Гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш. Учта хужумчини (учбурчак бўлиб) ўзаро ҳаракати, хужумчиларни сонига ҳимоячилар билан тенг бўлганда ўзаро ҳаракати. Жамоа бўлиб ҳаракатланиши, жанжалли тўпда жарима тўпини ташлашдаги жойлашиш, хужумда тез ёриб ўтиш. Ҳимоя тактикаси. Яккама-якка бўлиб ҳаракат қилиш. Олиб юриш ва ўзатишда тўпни эгаллаб олиш учун жойни танлаш. Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилиш ҳужумчиларни сони тенг бўлганда (мухофаза қилиш) иккита ҳимоячининг ўзаро ҳаракатланиши. Команда бўлиб ҳаракат қилиш, прессинг. Назорат ўйини ва мусобақа. Баскетбол бўйича мусобақа «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрларини топшириш. Назорат синови. Умумий, махсус жисмоний ва техник тайёргарлик бўйича назарий меъёрларини топшириш. Экскурсия, мусобақани томоша қилиш, Олимпия музейига экскурсия. Баскетбол ва бошқа спорт турлари бўйича ўтказилаётган мусобақаларни бориб кўриш. Download 216.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling