Баскетбол


Фоллар содир қилинган пайтдаги тадбир


Download 1.61 Mb.
bet29/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Фоллар содир қилинган пайтдаги тадбир

Шахсий фоллар содир қилинган пайтда ҳакам ҳуштак чалади ва бир вақтнинг ӯзида ишора (ишораларнинг 19-рақами) орқали соат тӯхтатилишини кӯрсатади. Шундан кейин у қоидани бузган ӯйинчига фол содир қилганлиги ҳақида кӯрсатади.
Қоидани бузган ӯйинчи, агар ҳакам буни талаб қилса, қӯлини юқорига кӯтариб, қоидани бузганлигини тан олиши шарт. Шундан сӯнг ҳакам котиб яхши кӯра оладиган жойга ӯтиб, айбдор ӯйинчининг рақамини, қоида бузилишининг хусусиятини ва қандай жазо берилиши кераклигини кӯрсатади. Котибга фол маълум бӯлиши, қайдномага ёзилиши ва фол кӯрсаткичлари кӯтарилиши билан ҳакамлар ӯз жойларини алмаштирадилар. Ҳакамлар бир ӯйинни давом эттиради. У тӯпни ӯйинчилардан бирига беради. Бу ӯйинчи тӯпни ён чизиғи ёки эн чизиғи ташқарисидан ӯйинга киритади ёки жарима тӯпини ташлаш чизиғидан жарима тӯпини (тӯпларини) ташлайди.
Агар ӯйинчининг қилган ҳаракати ақлга сиғмайдиган даражада бӯлса, ҳакамлар айбдорни ӯйиндан четлатиш (32-рақамли ишора) ва уни майдон жойлашган зонадан чиқариб юбориш билан жазолашлари керак.
Техник фол содир қилинган пайтдан бир вақтнинг ӯзида ҳуштак чалади ва ишора (30 рақамли) орқали соат тӯхтатилишини кӯрсатади.



  1. Ён чизиқ ташқарисидан тўпни ўйинга киритиш

Тӯпни ён чизиқ ташқарисидан ӯйинга киритиш керак бӯлган ӯйинчи қоида бузилган, фол содир қилинган ёки тӯп майдон ташқарисига чиқиб кетган жойга яқин бӯлган ён чизиғи ташқарисида туриши керак. Ӯйинчи унинг ихтиёрига ӯтган пайтдан бошлаб беш сония ичида тӯпни бошқа ӯйинчига отиб бериши, сакратиб узатиши ёки юмалатиши лозим.
Тӯпни майдонга узатиш пайтида, ҳеч қайси бир ӯйинчи танасининг бирон бир қисми билан чегараловчи чизиқ устида туришга ҳаққи йӯқ. Майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритиш учун жамоага тӯп берилаётган пайтида, ҳакам тӯпни ҳар доим бевосита ӯйинчининг қӯлига бериши ёки тӯпни ӯйинчи ихтиёрига ӯтадиган жойга қӯйиши керак. Ӯйинчи тӯпни ҳакам кӯрсатган жойдан ӯйинга киритиши лозим.
ИЗОҲ:
Тӯсиқлардан ҳоли бӯлган майдон ташқарисидаги жой 2 м. дан кам бӯлган пайтда иккала жамоа ӯйинчиларининг бирортаси ҳам тӯпни ӯйинга киритаётган ӯйинчидан 1 метрдан яқин туриши мумкин эмас.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling