Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


-расм. Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги фирма маркетинг коммуникацияси дастурининг мақсадлари68


Download 0.88 Mb.
bet44/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

3.3.1-расм. Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги фирма маркетинг коммуникацияси дастурининг мақсадлари68.
Интеграциялашган маркетинг коммуникацияларини қўллашдан бозордаги турли хил субъектлар – ишлаб чиқарувчилар, воситачилар, истеъмолчилар, жамоатчилик ташкилотлари, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари ва шу кабилар маълум бир натижага эга бўладилар. Баҳолаш натижалари интеграциялашган маркетинг коммуникацияларининг қанчалик самарадорлигини, уларн қайси йўналишларда кучайтириш ёки ўзгартириш лозимлигини кўрсатади.
Интеграциялашган маркетинг коммуникацияларининг самарадорлигини ошириш учун ҳар бир бозор субъекти бўйича маркетинг дастурини амалга ошириш йўналишларини белгилаб олиш зарур бўлади. Бунда истеъмолчиларнинг хулқ-атворини ўрганувчи бир қатор тадқиқотчилар маркетинг коммуникациялари потенциал ва реал истеъмолчиларга қандай таъсир кўрсатишига алоҳида диққат қаратадилар.
Истеъмолчилик хулқ-атворининг ўзгаришини (масалан, маълум бир брендга мойилликни рағбатлантирадиган, хайрихоҳ бўлган харидорлар гуруҳига ўтиш, янада тез-тез харидларни амалга ошириш ва шу кабилар) шартлайдиган ахборот таъсирини таъминловчи маркетинг коммуникацияларини самарали деб ҳисоблаш мумкиндир.
Бир қатор иқтисодий адабиётларнинг таҳлили интеграциялашган маркетинг коммуникацияларининг самарадорлигини кўп жиҳатли тарзда тушунилиши ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради. Мана шу адабаиётлар таҳлили ва мазкур иш бўйича кўзда тутилган тадқиқот ишлари доирасида минтақадаги кичик бизнес субъектлари фаолиятини ўрганиш давомида хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик корхоналар ва уларнинг истеъмолчилари томонидан интеграциялашган маркетинг коммуникацияларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган шарт-шароитлар ва натижалар аниқланди.
Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес субъектлари томонидан интеграциялашган маркетинг коммуникацияларидан фойдаланишнинг асосий натижалари бўлиб хизматлар кўрсатиш ҳажмининг ўсиши, фойданинг ориши, истеъмолчилар учун эса – фирма кўрсатаётган хизматлар ҳақида билимга эга бўлиш, хайрихоҳликнинг ортиши, бу хизматларни харид қилиш бўйича қарорнинг қабул қилиниши кабилар ҳисобланади (3.3.2-расм).
Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес корхоналари томонидан интеграциялашган маркетинг коммуникацияларининг кўрсатиб ўтилган тамойилларидан фойдаланиш бу хўжалик субъектларининг самарали коммуникатив фаолиятига ёрдам беради.

Интеграциялашган маркетинг коммуникациялари самарадорлигини шартлайдиган шарт-шароитлар





  • коммункиациялар соҳасида аниқ стратегия мавжудлиги, ИМК концепциясига йўналтирилганлик;

  • коммункиацияларнинг самарали менежменти;

  • самарали равишда тузиш учун етарли бўлган ИМК бюджетини шакллантириш;

  • ИМк нинг ахборот тизимлари (шу жумладан, таъминотчилар ва мижозларнинг маълумотлар базасини) яратиш ва янгилаб бориш;

  • коммуникацияларни амалга оширувчи маркетологлар ва бошқа мутахассисларнинг профессионализми;

  • замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиш.









Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling