Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари


Download 0.88 Mb.
bet43/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

3.3. Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари

Айни пайтлардаги кучли рақобат шароитларида кичик бизнес субъектлари ўз фаолиятларида интеграциялашган маркетинг коммуникацияларидан фойдаланишга катта эҳтиёж сезадилар. Миллий ва хорижий иқтисодчи-олимларнинг асарларида келтирилган маркетинг коммуникациялари самарадорлигини баҳолашга нисбатан ёндашувлар турли-туман кўринишларда бўлиб, бу улардан фойдаланишнинг самараси ҳар хилда тушунилиши билан боғлиқдир.


Айрим муаллифларнинг нуқтаи-назаридан олди-сотди ҳаракатлариинг мунтазам равишда такрорланиб туриши билан тасдиқланадиган товарнинг бозор томонидан тан олинишини таъминлай оладиган маркетинг коммуникациясини самарали деб ҳисоблаш мумкиндир. Маркетинг коммуникацияларининг самарадорлигини мана шундай тарзда тушуниш универсал бўлиб ҳисобланади, чунки бунда у товар (хизмат)ларни ишлаб чиқарувчи оладиган самарани – товар (хизмат)ларнинг бозор томонидан тан олинишини; воситачи сифатидаги сотувчи ҳам мос ҳолдаги каналлар орқали истеъмолчиларга уларнинг эҳтиёжи мавжуд бўлган товар (хизмат)ларни муваффақиятли сотишини; ҳаракатчан ва бажонидил қабул қилинадиган коммуникация оқибатида бу товар (хизмат)ларни мунтазам сотиб олиш ҳаракатларини амалга оширадиган харидор эга бўладиган самарани акс эттиради65.
Хорижлик йирик маркетологлардан Ж. Бернет ва С. Мориартилар маркетинг коммуникациялари улар ўзларининг асосий функцияларини бажарадиган ва истеъмолчиларнинг хулқ-атворини ўзгартиришга олиб келадиган даражада самарали бўлишини таъкидлаб ўтганлар66.
Рациональ равишда тузилган коммуникацияларни тавсифлашда Ж.-Ж. Ламбен ўз диққатини маркетинг коммуникацияларининг манзиллилигига қаратди. Унинг фикрига кўра, маркетинг коммуникациялари фирма томонидан турли хилдаги аудиториялар – истеъмолчилар, савдо воситачилари, таъминотчилар, акциядорлар, давлат органлари, шунингдек, ўз ходимлари учун ишлаб чиқилади67.
Иқтисодчи-олимлар таъкидлаб ўтадиларки, маркетинг коммуникацияларининг самарадорлигини баҳолаш тўғридан-тўғри конкрет коммуникацион дастурларнинг мақсадларига боғлиқ бўлади.
3.3.1-расмда маркетинг коммуникацияларининг мақсадлари, шунингдек, улар йўналтирилиши мумкин бўлган бозор субъектлари тасвирлаб берилган.

Мижозларнинг фирма товарига муносабатларини ижобий томонга ўзгартириш

Фирма эгалик қиладиган савдо маркасининг эсда қоларлилигини ошириш

Ўз мижозларининг фирма товар маркасига хайрихоҳлигини мустаҳкамлаш



Харидорларнинг хабардорлигини ёки хабардорлик даражасини ошириш



Фирманинг маркетинг дастурлари билан мос келишни таъминлаш



МАҚСАДЛАР

Бозор субъектлари -


коммуникация объектлари





Фирманинг маркетинг коммункиациялари дастури тинговых
коммуникаций







Истеъмолчилар

Савдо воситачилари

Таъминотчилар

Давлат органлари

Персонал



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling