Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet46/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

3.3.1-жадвал
Интеграциялашган маркетинг коммуникациялари (IMC) тамойиллари



Тамойиллар

Тавсифи

1

Коммуникацион таъсирнинг лўндалиги ва дискретлиги

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ва хорижда 15 секундлик телевизион реклама мурожаатлари кенг тарқалган бўлиб, улар молиявий-инвестицион сарфлар нуқтаи-назаридан анча тежамкор, трансляция қилинаётган ахборот ҳажми бўйича оптимал, мазмуний моҳиятига кўра максимал даражада одобга риоя қилинган, лўнда ва тизимлилик, дискретлик ҳамда самарадорлик талабларига мосдир.

2

Коммуникацион фаолиятнинг ижтимоийлашуви

Мазкур тамойил қуйидаги тамойиллар асосида тузилган: савдо жараёнлари амал қилишининг нафақат соф бозор хусусиятларини, балки бозор талаби субъектлари ривожланишининг ижтимоий-мақомли, маданий-тарихий, ахлоқий-этикавий ва ментал жиҳатларини ҳам эътиборга олиш. Коммуникацион дастурларни шакллантиришда бозор субъектлари сотилаётган товар, ишлар, хизматлар, нуфуз йўл-йўриқларини мақсадли аудитория амал қилишининг ижтимоий шарт-шароитларига максимал ҳолда мослаштирадилар. Шундай қилиб, индивидуал-шахсий афзалликлар ва ижтимоий-тан олинган императивларни синхронлаштиришга йўналтирилиш билан интеграциялашган маркетинг коммуникациялари жиддий ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга эга бўлиб чиқади.

3

Истеъмолчилик хулқ-атворидаги мантиқий ва эмоционал омилларнинг интеграциялашуви

Замонавий савдо-сотиқ фаолиятининг шубҳасиз рағбати бўлиб потенциал истеъмолчиларни харидларни амалга оширишга фаоллаштирадиган конструктив-ахборотли ва қиёфавий-ассоциатив ундовчи мотивларнинг симбиози саналиши мумкин. Ахборотли ва ҳиссий-иррационал аргументлар маркетингли-коммуникацион таъсир кўрсатишнинг максимал ижтимоий-психологик самарадорлигига эришишнинг кафолати бўлиб ҳисобланади. Европа маркетинг коммуникацияларида реклама мурожаатларининг қуйидаги тузилмаси иқтисодий натижали деб тан олинади: харид амалга оширилишининг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини мантиқан асословчи эмпирик-фактологик маълумотларнинг солиштирма вазни 10-20 % дан ортмаслиги керак. Бунда рекламали-билишга доир материалларнинг 80-90 % и истеъмолчининг ижтимоий-психологик тасаввурлари билан кесишадиган ва савдо маркасини тўлдирувчи ижобий қиёфанинг шаклланишига ёрдам берадиган соф эмоционал ҳиссиётларга қаратилган бўлиши лозим.

4

Коммуникацион хабарнинг буюриш-ишонтириш контексти

Маркетинг агентликларининг тадқиқотларига кўра, жамият ривожланишининг дунёқарашли маданий-тарихий жиҳатларига мурожаат қиладиган рекламали таъсир кўрсатишнинг тавсия этиладиган интонацияси нафақат ундовчи самарани кўрсатади, балки сезиларли даражада истеъмолчилик қизиқишларини рағбатлантради ва истеъмолчилик хулқ-атворини фаоллаштиради.

5

Реклама хабаридаги предметли-моҳиятли мазмуннинг мақсадли аудитория ижтимоий-иқтисодий ўзига хосликларига мослаштирилиши

Маркетингли таъсир кўрсатишнинг максимал ижтимоий-иқтисодий самарадорлигига унинг истеъмолчилик талабини сезиларли равишда белгилайдиган ва истеъмолчилик мотивациясини фаоллаштирадиган энг аҳамиятли шахсий-индивидуал муаммоларни ҳал қилишга яққол йўналтирилганлиги, шунингдек, миллий императивлар – маданий-тарихий анъаналарга, маънавий-ахлоқий тасаввурларга, ахлоқий-этикавий тамойилларга ва мақсадли аудиториянинг англаш психологиясига мос келиши вазиятида эришиш мумкин.

6

Ижтимоий-шахсий стереотипларнинг синхронлашуви ва маркетинг коммуникациясининг ижтимоий-ассоциатив хусусияти

Хўжалик субъектларининг коммуникцион фаолиятидаги ижтимоий-иқтисодий натижадорлик унинг ижтимоий ривожланишдаги ғоявий-дунёқарашли доминанталари билан резонанси оқибатида сезиларли равишда кучаяди.



7

Интеграциялашган маркетинг коммуникацияларининг турлари хидма-хиллиги

Таъсир кўрсатишдаги маркетингли шакллар (бевосита, воситали ва комбинациялашган)нинг интеграциялашуви савдо-маиший фаолиятнинг таъсирчан рағбати бўлиб ҳисобланади ва унинг сарф-харажатлари қопланувчанлигининг, интеграциялашган маркетинг окммуникацияларининг юқори ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги ва эмерджентлигининг кафолати бўлиб ўртага чиқади.

Биз мазкур ишда белгиланган вазифалар доирасида интеграциялашган маркетинг коммуникацияларининг алоҳида воситалари ва дастаклари кесимида иқтисодий ва ижтимоий-шахсий самарадорликни аниқлаш учун мавжуд дастакли-методологик аппаратни таҳлил қилиб чиқдик.


Бозор муносабатлари шароитларида хизматлар соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектларининг асосий маркетинг коммуникацияси воситаси бўлиб реклама саналади.
Қуйидаги 3.3.3-расмда хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес корхоналарининг ўз истеъмолчиларига рекламали таъсир кўрсатишининг натижалари тасвирланган.

Истеъмолчилар аудиториясини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ўтказилиши натижасида харидорлар сонининг ортиши



Истеъмолчилар аудиторияси хабардорлигининг яхшиланиши натижасида харидорлар сонининг ортиши








Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling