Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet49/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

I.Натижадор IMC
– юқори сарф-харажатлар
– машҳур, талабга эга бренд
– қониқишга эга харидорлар сони кўплиги
–хайрихоҳ харидорлар улушининг кўплиги

II.Маҳсулдор IMC
кам сарф-харажатлар
– қониққан харидорлар сонининг кўплиги
– хайрихоҳ харидорларнинг кенг аудиторияси
– машҳур, қўллаб-қувватланадиган бренд

III.Норационал IMC
– юқори сарф-харажатлар
– қониқишга эга харидорлар сони камлиги
– хайрихоҳ харидорлар улушининг чекланганлиги
– брендни афзал кўришни қўллаб-қувватлай олмаслик

IV.Маргинал IMC
кам сарф-харажатлар
– қониқмаган харидорлар
– нуфузини йўқотган бренд



3.3.4-расм. Интеграциялашган маркетинг коммуникациялари (IMC) самарадорлигининг таққослама модели.
Бу тўртта вариант интеграциялашган маркетинг коммуникациялари бўйича чора-тадбирларга қўйилмалар киритишдан олинадиган эҳтимолий натижаларни кўрсатади. Бунда мазкур натижалар иккинчи квадрантда жойлаштирилган афзал кўриладигандан (кам сарф-харажатлар – юқори натижалар) тортиб энг паст самарали – кам сарф-харажатли вариантда қониқарсиз натижаларни берадиган маргинал IMC ларгача бўлган доирада юзага келиши мумкиндир.


III боб бўйича хулоса
Кичик бизнес соҳасидаги исталган фирма учун маркетинг коммуникациялари стратегиясини шакллантирш зарурати энг муҳим масалалардан бири бўлиб саналади. Рақобатдаги курашни муваффақиятли олиб бориш учун исталган фирма менежменти ходимлари ўзлари таклиф этаётган ва бозорда олға сураётган товар (хизмат)ларни самарали сотиш йўлларини маркетинг коммуникациялари элементларидан стратегик ёндашув асосида топа олишлари мумкиндир.
Бугунги давр иқтисодий адабиётларида “товар(хизмат)ларни бозорда олға суриш бўйича фаолиятни умумий ном остида “маркетинг коммуникациялари” деб юритиш тартиби қабул қилинган. У ёки бу хилдаги ўз товар (хизмат)ларини фирма қанчалик самарали олға суриш сиёсатини амалга ошириши унинг бозорда яшаб қолишини ва келгусида ривожланиш учун ижобий истиқболларга эга бўлишини таъминлайди. Товар (хизмат)ларни бозорда самарали олға суриш эса фақат фирманинг маркетинг коммуникациялари стратегияси оқилона ишлаб чиқилиши асосида амалга оширилади.
Фирманинг маркетинг коммуникациялари стратегияси ривожлантириш” масаласини ҳал қилиш жараёнида аввал бозор шароитларида умуман ривожланиш стратегиясининг ўзи нима эканлигини, фирма ривожланишида стратегик менежмент тамойилларидан қандай фодаланиш лозм, фирма ривожлниши стратегияларининг иерархияси нимани англатишини аниқлаш зарур бўлади.
Ҳар бир фирма ривожланиши жараёнида фаолиятнинг у ёки бу соҳаларини қамраб олувчи бир қатор турли хилдаги стратегияларни қабул қилиш ҳамда амалга ошириш зарурати юзага келиб қолади - шунга мос ҳолда фирмани ривожлантириш стратегияларининг бутун бир иерархияси юзага келиб қолади. Бу иерархияни маълум бир маънода кўриб чиқиш керак бўлади, чунки маркетинг коммуникациялари стратегияси (SMC) умуман олганда фирма ривожланишининг умумий стратегиясидан келиб чиқади ва унинг ажралмас бир қисми бўлиб саналади.
Маркетинг стратегияси фирманинг маркетинг бўлими томонидан, SMC бу бўлим таркибига кирувчи маркетинг коммуникациялари бўлими томонидан шакллантирилади. Яъни, шартли ҳолда шундай нарса келиб чиқадики, SMC нинг ўрни фирма умумий стратегиялари иерархиясининг қуйи бўғинларидадир. Бироқ, SMC нинг аҳамияти бизнинг фикримизча, унинг ўзи расман эгаллаб турган ўрнидан солиштириб бўлмайдиган тарзда анча юқоридир.
Бозор муносабатлари ривожланиишнинг бугунги даврига келиб хизматлар соҳасининг тезкор суръатлар билан ривожланиши натижасида бу тармоқнинг амал қилиши ва ривожланишини таъминлайдиган янгича самарали бозор дастакларини қўллаш зарурати юзага келди. Шу пайтларгача бизнес соҳасида қўлланилиб келинган кўплаб бозор дастаклари эндиликда ўз долзарблигини йўқотиб улгурди ёки жуда паст даражадаги самарадорликка эга бўлиб қолганлиги сабабли ўз ўрнини замонавий бозор дастакларига бўшатиб беришга мажбур бўлмоқда. Бошқа томондан, мамлакатлар иқтисодиётида айтиб ўтилган мазкур дастакларнинг потенциал имкониятлари хизматлар соҳасининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида, унинг функционал мазмуни тўғрисида билимларнинг йўқлиги маркетинг коммуникацияларининг янги, замонавий ва самарали усулларини излаб топишга мажбур қилмоқда.
Ҳозирги замон жамиятида мана шундай янги маҳсулдор, олға сурувчи куч бўлиб интеграциялашган маркетинг коммуникациялари саналади. Коммуникацияларнинг бошқа кўплаб воситаларидан фарқ қилган ҳолда ИМК мажмуаси ўзида яхлит бир тизимни намоён қилади ва бу унинг энг муҳим ҳамда самарали жиҳатидир. Интеграциялашган маркетинг коммуникациялари тизимига реклама, PR (жамоатчилик билан алоқалар – public relations), Direct marketing, сотишни рағбатлантириш, брендинг, сувенирли маҳсулотлар, спонсоринг ва айдентика кабилар киритилади.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling