Бегленов Нукусбай Даyлетниязович " Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш истиқболлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)" мавзусидаги"


Download 0.88 Mb.
bet50/58
Sana09.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1181202
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58
Bog'liq
Анализ зависимости объемов валового регионального продукта от степени использования экспортно-импортного потенциала с позиции обеспечения эколого-экономической безопасности региона

Умумий хулосалар
Хизматлар соҳасида маркетинг коммуникацияларидан фойдаланиш муаммоларига бағишланган мазкур диссертацион иш якунлари бўйича умумий хулосалар сифатида қуйидагилар таъкидлаб ўтилади ва тадқиқот иши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилади.
Бозор муносабатларининг тобора шиддат билан ривожланиши ва жамият ижтимоий-иқтисодий турмушининг барча соҳаларига сингиб кириб бориши минтақалардаги хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятида ҳам замон талабларига мос равишда коммуникацион ўзгаришларни амалга оширишни кун тартибига қўйди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси хизматлар соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган кичик бизнес корхоналари ҳам маркетинг коммуникацияларининг самарали усулларидан фойдаланиш, уларнинг мижозлар оммасига кучли ва самарали таъсир кўрсатиш имкониятларидан ўз ўрнида фойдаланишга интилиб келмоқдалар.
Лекин шуни тан олиб айтиш лозимки, минтақада хизматлар кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг барчаси ҳам маркетинг коммуникацияларининг бу имкониятларидан тўла фойдаланаяптилар деб бўлмайди. Ҳали-ҳанузгача аксарият кичик корхоналарнинг раҳбарлари ва ходимлар онгида қаттиқ рақобат кураши шароитларида қандай ҳаракат қилиш кўникмалари етарлича даражада шаклланмаган, маркетинг коммуникацияларининг турларидан фойдаланиш у ёқда турсин, ҳатто маркетинг тушунчасининг ўзига ҳам етарлича аҳамият бермай иш юритишига уринаётган кўплаб кичик бизнес субъектлари учраб туради. Бу эса охир-оқибатда кичик бизнесдаги оқсаш, хизматлар соҳасининг суст ривожланиши, натижада эса минтақадаги иқтисодий ўсиш суръатларининг паст бўлиб келишига сабаб бўлмоқда.
Шуларни эътиборга олган ҳолда, тадқиқот доирасида амалга оширилган ишлар натижасида муаллиф томонидан ишнинг асосий мақсади бизнес ва тадбиркорликда маркетинг коммуникациясидан фойдаланиш, унинг шаклланиши, амал қилиши ва ундан фойдаланиш истиқболлари бўйича қуйидаги таклифлар берилади:

  1. Минтақадаги хизматлар соҳасида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари менежерларининг маркетинг фаолияти, маркетинг тадқиқотлари, маркетинг стратегияси ва уни ишлаб чиқиш бўйича савиясини ошириш мақсадида махсус сайёр курслар ёки ўқув-тажриба ҳафталикларини ташкил этиш;

  2. Минтақанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, хизматлар кўрсатишнинг устивор йўналишларини ривожлантиришга мўлжалланган минтақанинг ҳар бир ҳудуди учун бизнес-харитани ишлаб чиқиш;

  3. Республикадаги бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги кичик корхоналар учун маркетинг коммуникациясидан самарали фойдаланиш механизмини шакллантириш;

  4. Минтақада 2020 йилда эришилган 3 405,8 минг сўмлик аҳоли жон бошига кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини кейинги йилларда янада ошириб бориш, хизматлар соҳаси бўйича нархлар индексини маромида ушлаб туриш йўлларини топиш;

  5. Қорақалпоғистон Республикасида 2020 йил якунлари бўйича хизматлар соҳасида 635 та кичик бизнес субъектлари фаолият юритмаган – бундай салбий оқибатларнинг сабабларини аниқлаш, уларни иқтисодий соғломлаштириш юзасидан зарур ишларни амалга ошириш;

  6. Қорақалпоғистон Республикасида 2020 йилда хизматлар соҳасидаги экспорт ҳажми 78,8 млн АҚШ долларини, хизматлар импорти эса 125,3 млн АҚШ долларини ташкил этган – минтақада хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг 2023 йилгача бўлган параметрлари доирасида экспорт ҳажмини ошириш ва импортни қисқартириш чораларини кўриш;

  7. Республикада хизматлар соҳасининг асосий кўрсаткичлари бўйича корреляцион таҳлил натижаларига кўра, хизматлар ҳажмининг ЯҲМ ҳажми билан корреляцион боғлиқлиги 0,99 га тенг бўлиб, бошқа муҳим хизматлар турлари бўйича ҳам корреляцион боғлиқлик 0,95 дан кам эмас, лекин соҳадаги асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг корреляцион боғлиқлиги 0,35 га тенг, бу хизматлар соҳасининг инфратузилмавий ривожланиши сустлигини кўрсатади - шунинг учун хизматлар соҳасига инвестициялар оқимини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

  8. Минтақада хизматлар соҳасининг 2025 йилга келиб прогноз қиймати 3 225,7 млрд сўмга етишини ҳисобга олиб, аҳоли жон бошига кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини сифат ва миқдор жиҳатдан яхшиланишига эришиш;

  9. Ишда белгиланган вазифаларга мос ҳолда маркетинг коммуникацияси асосида минтақада тадбиркорлик соҳасининг ривожланиш истиқболларини белгилашда хизматлар соҳасини 2023 йилгача ривожлантиришнинг асосий параметрларидан келиб чиқиб, барча хизматлар турлари бўйича камида 30,0 % лик ўсиш даражасини таъминлаш;

  10. Маркетинг коммуникацияларининг, айниқса, IMC нинг турли хил усулларидан фойдаланиш борасида маҳаллий бизнес субъектларининг хорижий шериклар ва ҳамкорлар билан тажриба алмашувлари учун имкониятларни яратиш;

  11. Туристик, маданий-тарихий, иқтисодий-ижтимоий қадриятларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан хизматлара ссортиментини кенгайтириш учун минтақа салоҳиятини тарғиб қилувчи реклама роликларини яратиш ва уни турли хил каналлар (ОАВ, Интернет, туризм хизматлари) орқали тарқатиш;

  12. Хизматлар соҳасидаги кичик бизнес субъектлари фаолиятини баҳолашда тури хилдаги моделлардан (ИМК самарадорлигининг таққослама модели, тренд модели кабилар) фойдаланиш ва шу йўл билан улар банкротлигининг олдини олиш чораларини кўриш

Юқорида билдирилган таклиф ва тавсиялардан фойдаланиш бизнинг фикримизча, нафақат Қорақалпоғистон Республикасида, балки мамлакатимизнинг бошқа минтақаларида ҳам хизматлар соҳасида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари учун фойдали ва бу орқали улар миллий иқтисодиёт юксалишига ҳисса қўшишлари имкониятлари мавжуддир.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling