Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Педагогика ва психология кафедрасининг 2022 йил 28 cентябрь куни бўлиб ўтган мажлисининг сонли баённомасидан


Раис: Тақризчиларнинг берган хулосаларига жавоб бериш учун сўз диссертантга


Download 96.21 Kb.
bet12/14
Sana22.10.2023
Hajmi96.21 Kb.
#1715162
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
08 28 09 2022 КМУ КАФЕДРА ПРОТОКОЛЫ 2

Раис: Тақризчиларнинг берган хулосаларига жавоб бериш учун сўз диссертантга.
Диссертант А.Алланиязов: Тақризчи доцент в.в.б Ю.Е.Пурхановга диссертация ишимизга берган баҳоли фикрлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Диссертация ва унинг мазмуни бўйича тақризчилар томонидан кўрсатилган хато-камчиликларни қайта кўриб чиқамиз ва билдирилган таклифларни инобатга оламиз.
Раис: Раҳмат. Энди мажлиснинг навбатдаги босқичига ўтамиз. Марҳамат, тадқиқот юзасидан сўзга чиқмоқчи бўлганлар борми?
Педагогика фанлари номзоди, доцент П.С.Абдимуратов:
Ҳақиқатдан ҳам тадқиқот мавзуси ниҳоятда долзарб ва ушбу мавзу юзасидан тадқиқотчи томонидан олиб борилган изланишлар ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш йўлида самара бериши шубҳасиз. Жуда ҳам мазмунли ва асосли муҳокама бўлаяпти. А.Б.Алланиязовга илмий раҳбари билан бирга мазкур иш устида янада ишлаш, ишнинг илмий янгилиги ҳамда хулоса қисмига аниқликлар киритиш лозим деб ҳисоблайман. Умуман айтганда, тадқиқотчи ўз ишини мукаммал тарзда тугаллаган. Диссертация ишини кейинги босқич муҳокамасига тавсия этиш мумкин.
Педагогика фанлари номзоди, доцент Ж.П.Ассаматдинова:
Мен Арман Бахитович Алланиязовнинг диссертацияси ва автореферати билан танишиб чиқдим. Мендан олдин гапирган тақризчиларнинг сўзидан билиш мумкин. Автореферат диссертация мазмунини тўлиқ акс эттиради.
Диссертация кириш, уч боб, умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан таркиб топган.
Диссертацияда «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг назарий асослари», «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик тизими» ва «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш жараёнининг самарадорлиги» деб номланган бобларида диссертациянинг мазмуни қисқа, лекин мазмунли ва залворли тарзда очиб берилган. Унда мамлакатимиз ва хорижлик олимларнинг фикрлари ўрганилганлиги, қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг йўллари таҳлил этилганлиги келтириб ўтилган, статистик маълумотлар акс эттирилган ва диссертация мавзуси билан боғлиқ асосий илмий тушунчаларнинг муаллифлик таърифлари баён этилган. Шунингдек, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг самарали методлари ва технологиялари келтириб ўтилган. Диссертация асосий қисмининг якунида илмий асосланган 8 та хулоса ўрин олган.
Шунингдек, диссертация иши баъзи жузий камчиликлардан ҳам холи эмас. Жумладан, диссертация ишида грамматик хатолар мавжуд. Иккинчидан, фойдаланилган адабиётлар алфавит кетма-кетлигида берилмаган.
Ўйлайманки, тадқиқотчи томонидан илгари сурилаётган ушбу умумназарий хулосалар ҳамда таклиф ва тавсиялар умумтаълим тизимида ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Ажиниёз номидаги Нукус Давлат Педагогика Институти тадқиқотчиси Алланиязов Арман Бахитовичнинг 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи бўйича «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синфлар мисолида)» мавзусидаги диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси талабларига тўлиқ жавоб беради деб ҳисоблайман ва мен мазкур ишни кейинги босқич ҳимоясига тавсия этаман.

Download 96.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling