Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Педагогика ва психология кафедрасининг 2022 йил 28 cентябрь куни бўлиб ўтган мажлисининг сонли баённомасидан


Диссертациянинг таркибий тузилиши


Download 96.21 Kb.
bet11/14
Sana22.10.2023
Hajmi96.21 Kb.
#1715162
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
08 28 09 2022 КМУ КАФЕДРА ПРОТОКОЛЫ 2

Диссертациянинг таркибий тузилиши: диссертация кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Ишнинг умумий ҳажми 112 бетни ташкил этади.
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти асосланиб, фан ва технологияларининг устувор йўналишларига боғлиқлиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси ёритилган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети аниқланган, тадқиқотнинг усуллари илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти асослаб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги, эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар берилган.
Диссертациянинг “Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг назарий асослари” номли биринчи бобида ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш ижтимоий-педагогик зарурият сифатида асосланган ва ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ёритилган. Диссертациянинг иккинчи боби “Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик тизими” деб номланган бўлиб, мазкур бобда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш мазмуни ва унинг дидактик йўналишлари таҳлил қилинган. Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилишда педагог фаолиятининг ўрни, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этиш воситалари, усуллари ва методлари ёритиб берилган.
“Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш жараёнининг самарадорлиги” деб номланган учинчи бобда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришга йўналтирилган тажриба-синов ишларининг мазмуни хусусида фикр юритилган ва статистик таҳлил натижалари келтирилган.
Тажриба-синов ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Нукус тумани, Хужайли тумани, Кегайли тумани, Қораӯзак тумани, Қӯнғирот тумани, Хоразм вилояти Урганч тумани, Бухоро вилояти Бухоро туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган.
Тажриба-синов ишларида жами 857 нафар ўқувчилар респондентлар сифатида иштирок этдилар. Шундан, назорат гуруҳида 429 нафар ўқувчи, тажриба гуруҳида 428 нафар ўқувчилар танлаб олинди. Диссертациянинг хулоса қисмида эса амалий-методик тавсиялар берилган бўлиб, улардан амалиётда фойдаланиш самарали натижа бериши кафолатланган.
Диссертацияда баъзи камчиликлар учрайди. Масалан:
1. Диссертацияда баъзи техник (имловий, стилистик) хатолар учрайди.
2. Диссертацияда келтирилган адабиётлар рўйхатини алфавит тартибида келтириш зарур.
Кўрсатилган камчиликлар диссертациянинг мазмунини ва умумий ижобий баҳосини пасайтирмайди, бу ҳолатларни муаллиф келгуси ишларида инобатга олиши мумкин.
Хулоса: Иш муҳим педагогик муаммога бағишланган бўлиб, мустақил бажарилган ва тугалланган. Диссертация мазмуни, автореферат ва чоп этилган илмий ишларда ўз аксини топган.
Юқоридаги хулосаларга асосланиб, Ажиниёз номидаги Нукус Давлат Педагогика Институти тадқиқотчиси Алланиязов Арман Бахытовичнинг «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синфлар мисолида)» мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши мазмуни ва ҳажмига кўра тугалланган илмий тадқиқот сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси талабларига тўлиқ жавоб беради деб ҳисоблайман ҳамда ҳимоя учун тавсия этаман.

Download 96.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling