Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Педагогика ва психология кафедрасининг 2022 йил 28 cентябрь куни бўлиб ўтган мажлисининг сонли баённомасидан
Педагогика фанлари номзоди, доцент Г.А.Альджанова
Download 96.21 Kb.
|
08 28 09 2022 КМУ КАФЕДРА ПРОТОКОЛЫ 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ассистент ўқитувчи З.Турумбетова
- Ассистент ўқитувчи В.Ержанова
- Тадқиқотчи А.Алланиязов
- Мажлис раиси т.ф.б.ф.д. (PhD.) А.Матжанов
Педагогика фанлари номзоди, доцент Г.А.Альджанова:
Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш бугунги кунда долзарбдир. Чунончи, илмий ишнинг мавзусининг долзарблигига асло шубҳа йўқ. Аммо авторефератни яна бир марта таҳрир этиш мақсадга мувофиқдир. Илмий тадқиқот ишларини олиб бориш жараёнида тадқиқотчи изланган, кўплаб ишларни амалга оширган. Тадқиқотчи ушбу қилинган ишларни ўзининг чиқишлари ва тақдимотларида кўрсатиб бера олди. Диссертация ишида кўрсатилган камчиликларни тадқиқотчининг тузатишига ишонаман ва келгуси илмий ишида муваффақиятлар тилайман. Диссертация бўйича расмий тақризчиларнинг фикрларига қўшилган ҳолда уни кейинги босқич муҳокамаларига тавсия этиш мумкин. Ассистент ўқитувчи З.Турумбетова: Тадқиқотчи илмий тадқиқот ишини 2015 йилда бошлаган. Шу муддат ичида тадқиқотчи кўплаб илмий ишларни чоп этган ва тажриба-синов ишларини амалга оширган. Тадқиқотчи диссертация мавзусидан келиб чиққан ҳолда ўз олдига қўйган мақсадга эришган ва вазифаларни муваффақиятли бажарган. Шуни инобатга олиб, илмий ишни кейинги босқич муҳокамаларига тавсия этиш мумкин, деб ҳисоблайман. Ассистент ўқитувчи В.Ержанова: А.Алланиязовнинг «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синф мисолида)» диссертацияси жуда қизиқарли ва актуал муаммо танланган. Диссертация иши ОАК талабларига жавоб беради. Тақризчиларнинг ҳулосасини тингладик. Диссертация Ўзбекистон Республикаси ОАК Низоми талаблари асосида бажарилган. Шу нуқтай назардан диссертантнинг тадқиқот ишини кейинги босқичга ўтишга тавсия этаман. Тадқиқотчи А.Алланиязов: Ҳурматли профессор-ўқитувчилар! илмий-тадқиқот ишимизни кўриб, ҳар томонлама чуқур таҳлил қилганларингиз учун сизларга миннатдорчилик билдираман. Кўрсатилган таклиф ва тавсияларингизни инобатга оламиз. Мажлис раиси т.ф.б.ф.д. (PhD.) А.Матжанов: – Диссертация иши етарли даражада муҳокама қилинди. Мажлис қарорида ушбу диссертация ишини кейинги босқичга қабул қилиш учун тавсия қилинсин деб кўрсатилишини овозга қўяман. Илмий-методик кенгашининг иштирокчилари, тадқиқотчи Алланиязов Арман Бахитовичнинг «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синф мисолида)» мавзусидаги докторлик диссертациясини кейинги босқичга қабул қилиш учун қўл кўтариб овоз беришингизни сўрайман. – Қаршилар? – Йўқ. – Бетарафлар? – Йўқ. Мажлис иштирокчилари! Тадқиқотчи Алланиязов Арман Бахитовичнинг «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синф мисолида)» мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертациясини муҳокама қилиб, тақризчилар томонидан маъқулланиб, ижобий баҳолар берилгани, муҳокама жараёнида уларнинг фикрлари қўллаб-қувватланганлигини инобатга олган ҳолда кенгаш кун тартибидаги масала бўйича таклиф ва мулоҳазаларни эътиборга олган ҳолда инобатга олган ҳолда қуйидаги хулосаларга келди: ХУЛОСА 1. Алланиязов Арман Бахытовичнинг «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синф мисолида)» мавзусидаги тайёрлаган диссертацияси 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигига мос келади. Диссертациянинг илмий савияси юқори ва илмий тилда ёзилган. 2. Қўлланган ёндашув ва усуллар, назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олингани, келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов ишлари самарадорлигининг математик-статистик методлари воситасида асослангани, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий қилингани, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади. 3. Эълон қилинган ишларида тадқиқот натижалари тўлиқ акс этган бўлиб, диссертациянинг асосий мазмуни, натижа ва хулосалари тадқиқотчининг 2 ўқув қўлланмаси ва илмий-методик журналлар саҳифаларида эълон қилинган 6 та илмий мақоласи ҳамда республика илмий-амалий конференциялари тўпламларида босилган 6 та маъруза ва тезислари, жами 14 иш шаклида оммалаштирилган. Диссертация мавзуси бўйича чоп этилган мақолалар ва автореферат тадқиқотнинг мазмунини тўлиқ акс эттирган. 4. Тадқиқот доирасида фойдаланилган назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олингани, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалий аҳамияти юқори эканлиги билан изоҳланади, автореферат диссертация мазмунига тўла мос келади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси талаблари даражасида расмийлаштирилган. 5. Диссертация иши 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигига тўла мос келади. 6. Талабгорларга қўйиладиган талаблар тўлиқ бажарилган, унинг илмий салоҳияти педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга мос келади, диссертация талабгор томонидан мустақил баржарилган, мазмунан яхлит ва тугалланган. Тадқиқотчи Алланиязов Арман Бахытовичнинг 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синф мисолида)» мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси бўйича қарорни йиғилиш аъзолари бир овоздан маъқуллади. Download 96.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling