Билет №6 Суспензияни ажратиш усуллари. Турли жинсли системаларни ажратиш усуллари
Download 334.71 Kb. Pdf ko'rish
|
ноорганика билет 6
- Bu sahifa navigatsiya:
- Eritish va alohida kristallantirish usuli bilan kaliy xlorid olish. Silvinitni qayta ishlashning fizik-kimyoviy asoslari.
Xlorid
kislota olishning texnologik sxemasi: 1 – burner; 2 – ko’rish oynasi; 3 – olovga chidamli g’isht; 4 – himoya devor; 5 – olovli pechning tanasi; 6 – asbest qoplamasi; 7 – vodorod xloridni olib tashlash uchun tarmoq trubkasi; 8.9 – assimilyatsiya minoralari; 10 – eksgauster Reaktivlarning bir xil ta’minoti va vodorodning 5-6% ortiqcha bo’lishi bilan yonish sodir bo’ladi. Pechdan chiqayotgan gaz sovutilib, 8 va 9-yutuvchi minoralarga kiradi. Ulardan birinchisida 35%, ikkinchisida 31,6% xlorid kislota eritmasi olinadi. Bitta yutish minorasining quvvati 30 tonna 35% xlorid kislota eritmasidir. 3. Калий хлоридни галургик усулда ишлаб чиқариш. Eritish va alohida kristallantirish usuli bilan kaliy xlorid olish. Silvinitni qayta ishlashning fizik-kimyoviy asoslari. Silvinit tarkibidagi kaliy xlorid bilan natriy xloridni ajratish, ulami har xil haroratdagi eruvchanligiga asoslangan. 0°C da 100°C intervalda natriy xloridning amaliy eruvchanligi haroratga deyarli b o g 'liq emas. Kaliy xloming eruvchanligi esa harorat ortishi bilan sezilarli darajada ortadi. 26°C da KCI bilan NaCl ning eruvchanlik egri chizig'i o ‘zaro to'qnashadi ya’ni bu haroratda ikkala tuz ham bir xil eruvchanlikka ega bo'ladi. 26°C dan pastda KCI ning eruvchanligi NaCl ning eruvchanligidan kam, 26°C dan yuqori haroratda esa aksincha bo ‘ladi. Shunday qilib, kaliy xlorid va natriy xlorid tuzlarining aralashmasi 100°C atrofida eritilganda, eritmadagi kaliy xloridning miqdori NaCl miqdoriga qaraganda deyarli ikki barobar ortiq bo'ladi. Bunday to'yingan eritma (100°C da to'yingan) sovutilganda faqat kaliy xlorid kristallarigina cho'kmaga tushadi. Sovutilgan eritmadan kaliy xlorid kristallari ajratib olingandan so'n g eritma yana 100°C gacha qizdirilganda, eritma KCI ga to'yinmagan, NaCl ga esa to'yingan bo'ladi. Bunday eritmaga yana silvinit qo'shilib ishlov berilsa, faqat KCI eritmaga o'tadi. Silvinitga shunday y o 'l bilan ishlov berilib, KCI ni ajratib olish - ishqorlash usuli deb ataladi. Silvinit rudasini qayta ishlash prinsipial sxemasida quyidagi asosiy bosqichlar amalga oshiriladi: 1) maydalangan silvinitni KCI ning kristallanishidan qolgan eritma bilan ishlanadi; bunda silvinitdan eritmaga KCI o'tadi, NaCl esa deyarli to 'la chiqindi da qoladi; 2) issiq shelokni cho'kindidan ajratish va qattiq moddalar (tuzli quyqum va b.) dan tindirish; chiqindini va tuproqli quyqumni yuvish; 3) shelokni vakuumli sovutish - KCI ni kristallantirish; 4) KCI kristallarini eritmadan ajratib olish va quritish; 5) Eritmani qizdirish v a siklga qaytarish. Amalda asosan ushbu texnologiya qo'llaniladi. Bu usul murakkab tarkibli (ko'p miqdordagi tuproq va magniyli minerallar bo'lganida ham) rudalardan kaliy xloridni ajratib olishda ham q o 'l keladi. Ko‘rsatib o ‘tilgan jarayon amalda biroz o ‘zgacharoq kechadi. Issiq shelok tarkibi evtonikadan biroz farqlanadi. Uning kaliy xlorid bilan to ‘yinish darajasi usullaming xususiyatlariga bog‘liq ravishda 90-96% ni tashkil etadi. Bunda 96% gacha to'yingan shelokdan 99,3% KCI li tuz, 90,6% gacha to'yingan shelokdan esa 94,3% li KCI olinadi. U biroz NaCl qo'shimchasi bilan ifloslanadi. Shelokni 100°C dan 20°C gacha sirkulatsiyali vakuumli-sovutilishi natijasida nazariy jihatdan 12% suv bug'lanadi va sifatli KCI ajratib olinadi. Bunda kristallar o'lchami 0,15 mm dan 2-3 mm gacha bo'ladi. 4. Портланд цемент ишлаб чиқариш. Цементларнинг синфланиши Ҳозирги кунда портландцемент порошогини тайёрлаш учун бир қисм тупроқ ва уч қисм оҳактошдан иборат сунъий аралашма ишлатилади. Бундай аралашма табиатда тайёр ҳолда ҳам учрайди ва у оҳакли мергел номи билан аталади. Хозирги кунда портландцемент тайёрлашнинг икки усули маълум: 1-хўл усул ва 2-қуруқ усул.Иккала усулнинг ҳам афзалликлари,ҳам кам-чиликлари мавжуд. Лекин 2-чи усул прогрессив усул хисобланади. Бу усул билан портландцемент ишлаб чиқарилганда анчагина ёқилғи тежалади.Ўзбекистонда ҳам цемент турлари, жумладан портландцемент тайёрлашда икки усул - суюқ ва қуруқ усуллардан фойдаланилади. Суюқ усулда масса тайёрланганда у шлам номини олади, қуруқ усулда эса - хом ашъё уни номини олади. Хом ашъё сифатида махаллий охактош ва махаллий гил ишлатилади. Асосий технологик жараёнлар қуйидагича: 1.Хом ашъёлар - охактош ва гилларга ишлов бериш; 2.Шлам ёки хом ашъё унини тайёрлаш; 3.Шлам ёки хом ашъё унини куйдириш ва клинкер олиш; 4.Куйдирилган махсулотни совитиш; 5.Клинкерга қўшилмалар қўшиб туйиш; 6.Саралаш ва силосларга узатиш. Қуйида хул усулда портландцемент ишлаб чиқариш технологик схемаси берилган. Оҳактош (кон) Гил (карьер) Қазиб олиш Қазиб олиш Ташиш Ташиш Таъминлагич Таъминлагич Жагли майдалагич Валик майдалагич Таъминлагич Лой қоргич Шарли тегирмон Гидравлик қўшилма омбори Шлам бассейн Таъминлагич Шлам узатиш Гипстош омбори Мадалагич Айланма печ Таъминлагич Таъминлагич Клинкер омбори Майдалагич Куритгич Таъминлагич Таъминлагич Таъминлагич Шарли тегирмон Цемент силоси Қоплайдиган машина Идишларда цемент жунатиш Портландцементни хўл усулда олишда хом ашъё таркибига кўмир кўшиш цемент сифатини оширишга олиб келади. Кўмир омбордан таъ- минлагичли бункерга узатилади, ундан жағли майдалагичга, таъминловчи бункерга, шарли тегирмонга, таъминлагичга ва нихоят шлам билан бирга-ликда айланма печга узатилади ва қуйдирилади. Юқоридаги схемада яна бир компонент мавжуд (жаъми компонентлар сони 5 та - оҳактош, гил, гидравлик қўшилма, кўмир ва сув). У сув билан лойқоргичга узатилади, керак бўлса шарли тегирмонга ҳам узатилиши мумкин. Натижада таркибида суви куп булган хом ашъё аралашмаси- шлам олинади ва шлам-бассейнга узатилади. Хозирги кунда портландцемент ишлаб чикаришнинг прогрессив усули-қурук усулда олиш схемаси ишлаб чиқилган ва бу схема янги корхоналарда ишлаб чиқаришга жорий этилган. Ўзбекистоннинг Навоий шахридаги “Қизилқумцемент” корхонасида хам цемент курук усулда олинади. Куйида биз бу усулнинг технологик схемасини келтирамиз. Охактош Гил кони карьери Таъминлагич Кумир омбори Майдалагич Таъминлагич Таъминлагич Майдалагич Шарли тегирмон Таъминлагич Силос Шарли тегирмон Гидравлик кушилмалар омбори Таъминлагич Таъминлагич Таъминлагич Донадорлаштиргич Вентилятор Гипстош омбори Майдалагич Айланма печь Таъминлагич Клинкер омбори Майдалагич Куритгич Таъминлагич Таълинлагич Шарли тегирмон Цемент силослари Коплаш машинаси Цементни идишсиз жунатиш Цементни идишларда жунатиш Аралашма ҳўл усулда тайёрланганда қўлланадиган оҳактош ва тупроқ олдиндан махсус машиналарда сув ёрдамида майдаланади ва яхшилаб аралаштирилади. Ҳосил бўлган қаймоқсимон суюқликнинг намлиги тахминан 32 - 45% бўлади. Агар цементни қуруқ усулда ишлаб чиқариш мўлжалланаётган бўлса, у ҳолда “хом ашъё уни” аввал компонентларни қуритиш, сўнгра майдалаш ва аралаштириш орқали амалга оширилади. Сўнгра аралашма цемент корхоналарининг юраги ҳисобланмиш печларга юборилади ва унда цемент худди металл домнада тайёрлангандек тайёрланади. Цемент кўпинча домналардан ўлароқ Жюл Верннинг фантастик пушкасига ўхшаш горизонтал, айланувчан печларда куйдирилади. Юқори ҳароратга мўлжалланган печнинг диаметри 5 м, узунлиги 185-190 м ни ташкил қилувчи,ичи ўтга чидамли материаллар билан қопланган цилиндрдан ташкил топган бўлиб, оғирлиги 3,5 минг т атрофида. У горизонтга 2-3 градус қия килиб қўйилган, шу сабабли қоришма ўз оғирлиги таъсирида олов томон ҳаракат қилади, ҳарорати ошиб, танасида қуйидаги кимёвий процесслар содир бўлади: 100 о да массадаги механик ва гидроскопик сув бўғланади; 400-600 о чамасида органик чиқиндилар ёнади ва тупроқ парчаланади,натижада унинг таркибидан кимёвий боғланган сув учиб кетади; 900 о атрофида кар-бонат ангидрид гази оҳактош таркибидан чиқа бошлайди; 1200-1450 о да кальций оксиди кремнезем, корунд, темир (III) оксиди билан реакцияга киришиб, клинкернинг янги минераллари - алит (уч кальцийли силикат), билет (икки кальцийли силикат), целит (тўрт кальцийли алюмоферрит) ва уч кальцийли алюминатни ҳосил қилади. 42-расм. Ишлаб чиқариш хўл усулига асосланган цемент заводи асбоб- ускуналарининг компоновкаси: 1,9 ва 20-вагонеткалар; 2 ва 36- бункерлар; 3,10 ва 26 - узатгичлар; 4-жағли оҳактош майдалагич; 5, 7, 11, 23, 45 - лентали конвейерлар; 6-болғачали майдалагич; 8-оҳактош омбори; 12-валокли майдлагич; 13-лой (гил) қориладиган ҳовуз; 17- шлам ҳовузи; 18-дозаловчи майдлагич;28 ва 34 -қуритиш барабанлари; 29 ва 32- йирик деполарга ажратувчи майдалич (донадорлагич); 30- клинкер омбори; 33-қўшилмалар омбори; 35-махсус вагонлар; 37- идишга жойлаш машинаси ва 38-совитгич. Клинкер олишда горизонтал печлар ўрнига шахта типидаги печлар-дан, эритиш усули билан ишловчи агрегат-конвертор ва ёйли электр печлардан, қайнаётган қатлам усулининг вертикал трубкаларидан, бир вақтда куйдириш ва майдалаш усулининг тез оқимли тегирмонларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Аммо клинкер ҳали цемент эмас. Шунинг учун қизиган олов билан нафас олаётган модда махсус холодильниклар ёрдамида совитилади. Сўнгра махсус тегирмонларда чўян шарлар ёрдамида майда (размери 0,08 мм дан кичик) порошокка айлантирилади. Майдалаш вақтида клинкер таркибига 3 % гипс ва 15 % гача гидравлик қўшимчалар (диаомит, трепел, опок) қўшилади. Улар цемент миқдорини оширади ва сифатини яхшилайди. Натижада жуда майда ва юмшоқ, кул рангли цемент порошоги олинади. Тайёр маҳсулот темир-бетон ёки металлдан ясалган цилиндр формали цемент силосларда сақланади. Силосларнинг бўйи 30 м, диаметри 12 м атрофида бўлиб, ҳажми 1000 т га боради. Цемент пневмотранспорт ва махсус қоплаш машиналари ёрдамида 50 кг ли қоғоз қопларга жойланиб, истеъмолчиларга жўнатилади. Цемент корхоналарида оҳактош ва тупроқ аралашмасидан қурилиш индустрияси-нинг нон ва тузи ҳисобланган, тош ва клей вазифасини бажарадиган, халқ хўжалиги учун ўта зарур, оддий ва арзон материал - цемент олинади. 5. Жараённинг статик модели. Download 334.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling