Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти


тупроқлар мелиорацияси учун композиция олиш, унинг физик-кимёвий


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/43
Sana09.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1180165
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43
Bog'liq
polimalein kislota asosida shorlangan tuproqlar samarador melioratsiyasi

тупроқлар мелиорацияси учун композиция олиш, унинг физик-кимёвий 
ва биологик хоссаларини тадқиқ қилиш услублари» деб номланган 
иккинчи бобида тажрибаларда фойдаланилган реагентлар ва дастлабки 
моддалар синтези, полианионлар асосида композиция олиш ва унинг 
молекуляр-кимёвий кўрсаткичларини тавсифлаш услублари, шўрланиш 
шароитида тупроқнинг физик-кимёвий кўрсаткичларини ўрганиш услублари, 
полианионлар асосида олинган композициянинг фармако-токсик ва тупроқ 
микроорганизмлари сон динамикасига таъсирини ўрганиш услублари, 
полианионлар асосида олинган композициянинг тупроқ физик-биокимёвий 
хоссалари ва ўсимликлар ҳосилдорлигига таъсирини баҳолаш услублари, 
шунингдек олинган натижаларни математик-статистик қайта ишлаш 
услублари ҳақида маълумотлар келтирилган. 


11 
+
R
Малеин ангидрид
Фаол марказ
Диссертациянинг «Полималеин кислота асосида композиция олиш» 
деб номланган учинчи бобида ПМК ва унинг сополимерлари синтези ва 
реакция механизмини тавсифлаш, синтезланган полималеин кислота ва унинг 
сополимерларининг молекуляр-кимёвий кўрсаткичларини тавсифлаш, 
радикал полимерланиш реакция шароитлари ва намуналарнинг молекуляр 
катталиклари ўзаро боғлиқликларини ўрганиш, ПМК асосида композиция 
(«Биосолвент» препарати) олиш, композициянинг сифат ва миқдорий 
хоссалари, 
структура-функционал 
кўрсаткичларини 
тавсифлаш, 
«
Биосолвент» препаратининг физик-кимёвий барқарорлигини тавсифлаш ва 
технологик-аппаратура схемасини ишлаб чиқиш натижалари келтирилган. 
ПМК синтези ва реакция механизмини тавсифлаш. Тадқиқотларда 
тўйинмаган бир ва икки асосли карбон кислоталар ҳамда уларнинг 
ангидридлари радикал полимерланиш реакцияга учратилиб, улар асосида 
гомополимер ва сополимерлар синтез қилинди. Бунда полимерланиш 
реакция шароитлари катталиклари, мономерлар таркиби, уларнинг 
нисбатлари, ҳарорат, инициатор миқдори ўзгартирилиб, молекуляр оғирлик 
қийматларининг тақсимланиши 1,2-1,5 диапазондаги олигомер-сополимерлар 
олиш синтез шароитлари ва танланган намуналарнинг тузилишидаги анион 
хусусиятини берувчи функционал гуруҳлар таҳлил килинди. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling