Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/43
Sana09.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1180165
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43
Bog'liq
polimalein kislota asosida shorlangan tuproqlar samarador melioratsiyasi

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полимер композиция - 
«Биосолвент» препаратининг олиниши ва препаратнинг шўрланган тупроқ 
таркибидаги тузларнинг ювилиш самарадорлигига таъсирини белгилаш 
бўйича олинган илмий натижалар асосида;
шўрланган тупроқларни самарали ювиш учун композиция «Биосолвент» 
препарати учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 
ихтирога патенти олинган (№ IAP 05649, 20.08.2018). Натижада шўрланган 
тупроқ таркибидаги тузларнинг ювилишига самарали таъсир қилувчи 
препаратни яратиш имконини берган; 
«Биосолвент» препаратини кенг миқёсда ишлаб чиқариш ва шўрланган 
тупроқ таркибидаги тузларни ювишда фойдаланиш учун ЎзР Кимёлаштириш 
ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Давлат кимё комиссияси 
рухсатномаси олинган (Гувоҳнома № 1А1730. 29.08.2018 йил). Натижада 
«Биосолвент» препаратини кенг миқёсда ишлаб чиқариш ва шўрланган 
тупроқ таркибидаги тузларни ювишда қўллаш имконини берган; 
«Биосольвент» препарати Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм 
вилоятида бўлиб ўтган “Туз бўрони” оқибати натижасида юзага келган ғўза 
майдонларида тузларни ювишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси 
Инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 21 ноябрдаги 01-14/5283- 
сонли маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ва 
Хоразм вилоятида бўлиб ўтган “Туз бўрони” оқибатини бартараф этишда 
ижобий натижага эришиш имконини берган; 
«Биосолвент» препарати Сирдарё, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё, 
Тошкент, Жиззах, Фарғона Наманган ва Қорақалпоғистон Республикасида 
шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни ювишда жорий этилган (Ўзбекистон 
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 декбрдаги 01/023-
441-
сонли маълумотномаси). Натижада юқоридаги вилоятларидаги 
шўрланган тупроқларни самарали ювиш имконини берган. 
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот 
натижалари 3 та ҳалқаро ва 7 та республика илмий–амалий анжуманларида 
муҳокамадан ўтказилган. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling