Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти


Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим ва


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/43
Sana09.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1180165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
polimalein kislota asosida shorlangan tuproqlar samarador melioratsiyasi

Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим ва 
илмий текшириш муассасаларининг илмий-тадқиқот ишлари билан 
боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Биоорганик кимё институти ҳамда 
Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш муҳандислари 



институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг К7-002 «Шўрланган 
тупроқлар эффектив мелиорацияси учун сирт-фаол моддалар (СФМ) полимер 
композицияси- «Биосолвент» ни ишлаб чиқиш», 4/2016, 9/2017 сонли 
«Биосолвент асосида шўр ювиш самарадорлигини ошириш ва суғоришда 
полимер комплекслар қўллаш орқали сув ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда 
янги технологияларни жорий этиш» каби амалий ва инновацион лойиҳалар 
доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади ионоген полимер (ИП)ларни синтез қилиш ва 
улар асосида шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни самарали ювиш 
хусусиятига эга полимер композиция ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
малеин ангидрид ҳамда акрил кислота асосида ионоген табиатли 
полимерлар ва сополимерлар синтези;
қуйи молекуляр массали ионоген табиатли полимерлар олиш 
шароитларини ўрганиш;
синтез қилинган полимерларнинг физик кимёвий хусусиятлари
молекуляр массавий катталиклари ҳамда структураларини ўрганиш; 
олинган ионоген полимерлар асосида шўрланган тупроқларни самарали 
ювиш хусусиятига эга композиция таркибини ишлаб чиқиш; 
олинган композициянинг кимёвий таркибини сифат ва миқдорий тахлил 
қилиш, физик-кимёвий катталикларини ҳамда фармако-токсикологик 
хусусиятларини аниқлаш;
композициянинг турли даражада шўрланган тупроқларнинг физик–
кимёвий кўрсаткичларига таъсирини лаборатория ва дала шароитида 
ўрганиш; 
композициянинг мақбул таркиби ва саноат ишлаб чиқариш 
регламентини ишлаб чиқиш ҳамда композицияни амалиётга жорий қилиш; 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling