Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти


Умумий ва ноорганик кимё институти


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/43
Sana09.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1180165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
polimalein kislota asosida shorlangan tuproqlar samarador melioratsiyasi

Умумий ва ноорганик кимё институти 
Диссертация ҳимояси Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий 
университети, 
Ўсимлик 
моддалари 
кимёси 
институти 
ҳузуридаги 
DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2019 йил «____» ____________ 
соат ____ даги мажлисида бўлиб ўтади (Манзил: 100125, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек 
кўч., 83. Тел.: 262–35–40, факс: (99871) 262–70–63). 
Диссертация билан Биоорганик кимё институти Ахборот–ресурс марказида 
танишиш мумкин (______ рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100125, Тошкент ш., 
Мирзо Улуғбек кўч., 83.Тел.: 262–35–40, факс: (99871) 262–70–63, e–mail: shsha@mail.ru). 
Диссертация автореферати 2019 йил «___» __________ да тарқатилди. 
(2019 
йил _________даги ____ рақамли реестр баённомаси) 
 
 
 
Ш.И.Салихов 
илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
раиси, б.ф.д., академик 
 
Ш.А. Шомуротов 
илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
илмий котиби, к.ф.д. 
 
М. Б. Гафуров 
илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
қошидаги илмий семинар раиси, к.ф.д. 
 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертация аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда 
дунё миқёсида ион-алмашинув хусусиятига эга ионоген полимерлар синтез 
қилиш, уларнинг кимёвий тузилиши, молекуляр катталиклари ва биологик 
фаолликларини ўрганиш ҳамда улар асосида қишлоқ ҳўжалигида 
суғориладиган экин майдонларининг агромелиоратив ҳолатини яхшилаш 
мақсадида биопарчаланувчан композициялар яратиш бўйича кўплаб 
тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Таркибида карбоксил гуруҳ сақловчи 
поликарбон кислоталар ионоген полимер орасида ион-алмашинув 
хусусиятининг юқорилиги бўйича алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ўринда сувда 
эрувчан цис тузилишли поликарбон кислоталар синтез қилиш ва улар асосида 
турли даражада шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни самарали ювиш 
хоссасига эга композициялар яратиш муҳим аҳамиятга эга. 
Дунёда тупроқ мелеоратив ҳолатини яхшиловчи полимер бирикмалар 
олиш ҳамда уларнинг самарали синтез шароитларини ишлаб чиқиш 
йўналишларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада тўйинмаган карбон 
кислоталар ва уларнинг ангидридлари асосида турли молекуляр катталикдаги 
полимер ва сополимерлар синтез қилиш, уларнинг молекуляр тузилиши 
аниқлаш, шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни ювиш самарадорлигини 
ошириш, юқори ион алмашинувчи намуналар олишнинг мақбул реакция 
шароитлари ҳамда реакция давомида маҳсулотнинг молекуляр 
катталикларини бошқариш усулларини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Республикамизда ҳозирги кунда шўрланган тупроқ таркибидаги 
тузларни ювишда сув сарфини камайтириш мақсадида кимёвий 
композициялар қўллаш бўйича инновацион ютуқлардан фойдаланишга 
алоҳида эътибор берилмоқда. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий 
чора-тадбирлар асосида тупроқ мелиоратив ҳолатини яхшиловчи 
рақобатбардош препаратлар ишлаб чиқишни ташкиллаштириш борасида бир 
қатор муҳим амалий натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида «илмий-тадқиқот ва 
инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини 
амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш»
1
бўйича 
алоҳида вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни бажаришнинг 
маълум бир йўналиши доирасида шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни 
самарали ювувчи, ион алмашиниш хусусиятига эга ионоген полимерлар 
синтез қилиш, молекуляр катталиклари ва синтез шароитини ўрганиш, улар 
асосида биопарчаланувчи препаратлар яратиш, уларнинг тупроқ 
структурасига таъсирини ўрганиш, қўллаш усулларини ишлаб чиқиш ва 
қишлоқ ҳўжалиги амалиётига жорий қилиш муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-
3405-
сон «2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва 
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармони



тўғрисида» ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 
йил 7 феврелдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида 
белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация доирасида 
олиб борилган тадқиқотлар муайян даражада хизмат қилади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling