Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/43
Sana09.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1180165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
polimalein kislota asosida shorlangan tuproqlar samarador melioratsiyasi

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг асосий устувор йўналишларига мослиги. Мазкур 
тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг V «Қишлоқ 
ҳўжалиги, биотехнология, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» 
устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Дунё миқёсида шўрланган 
Тупроқларнинг кимёвий мелиорацияси йўналишидаги дастлабки тадқиқотлар 
Фадеев А.А. ва Вильямс В.Р. (1902) томонидан амалга оширилган бўлиб, 
Вершинин П.В. (1958), Качинский Н.А. (1963) томонидан натрий силикат
лигносульфонат, 
альгин 
кислоталарининг 
тупроқ 
тузилишини 
мақбуллаштирувчи таъсири ўрганилган. «Тупроқ кондиционерлари» деб 
номланувчи полимерлар - ферилдиунг AN (Германия), солакрол (Венгрия), 
полиакрилнитрит сериясидаги полимерлар, полиакриламидлар (помид, 
сепарин, седипур), метакрил кислота ва метакриламид сополимери, 
винилацетат ва малеин кислота эфири каби полиэлектролитлар тупроқнинг 
тузилишини яхшиловчи агентлар сифатида фойдаланиган. Тупроқлар 
ҳолатини яхшилашга йўналтирилган тадқиқотлар Kruse E.G. (1990), 
Miyamoto S. and Enriques C. (1990), Suarez D.L. (2008), Wang Н. et al. (2009) 
каби кўплаб тадқиқотчилар томонидан амалга оширилган. 
Мамлакатимизда шўрланган тупроқларнинг тарқалиши, физик-кимёвий, 
механик таркибини ўрганиш, агро-мелиорацион ҳолати, шўрланишга қарши 
мелиорацион чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш йўналишидаги 
тадқиқотлар Расулов А.М. (1976), Камилов А.К. (1976), Азимбоев С.А. (1991), 
Турсунов Л. (1991-2004), Абдуллаев С.А. (2011) каби тадқиқотчилар 
томонидан амалга оширилган. Шунингдек, Республикамиз миқёсида қишлоқ 
ҳўжалигида ғўза экин майдонларида шўрланган тупроқларнинг 
мелиорациясини оптималлаштириш усуллари ва бунда полимер 
бирикмалардан фойдаланиш бўйича тадқиқотлар Матякубов Б.Ш. ва бошқ. 
(2016), Палуашова Г.К. ва бошқ. (2016), Ахмеджонов Д.Г. (2015, 2016) каби 
тадқиқотчилар томонидан амалга оширилган. Шўрланган тупроқларнинг 
агромелиорацион 
ҳолатини 
оптималлаштиришда 
кимёвий 
модификаторлардан фойдаланиш масаласи Ҳамидов М.Х. (2009) томонидан 
ўрганилган. Бироқ, ҳозирги вақтда қишлоқ ҳўжалигида тупроқларнинг 
шўрланиш даражаси кескин ортиши ушбу йўналишда назарий-амалий 
тадқиқотларни амалга оширишнинг долзарблигини белгилаб беради.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling