Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/43
Sana09.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1180165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43
Bog'liq
polimalein kislota asosida shorlangan tuproqlar samarador melioratsiyasi

Тадқиқотнинг амалий натижаcи қуйидагилардан иборат: 
малеин ангидрид ва акрил кислота асосида ионоген табиатли, сувда 
эрувчан, қуйи молекуляр массали полималеин кислота ва унинг сополимер-
лари синтез қилинган; 
синтез қилинган гомополимер ва сополимерлар асосида кимёвий 
мелиорант- полимер композиция («Биосолвент») яратилган; 
«Биосолвент» препаратининг шўрланган тупроқ таркибидаги тузларни 
ювишда, сув сарфини камайтириши, тупроқнинг шўрланиш даражасини 
кескин тушириши ва тупроқ унумдорлигини ошириши исботланган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Олинган маълумотларнинг 
ишончлилиги тажрибалар натижаларини қайд қилиш, йиғиш ва қайта ишлаш, 
таҳлил қилиш имконини берувчи автоматик тизимлар ва замонавий 
услублардан 
фойдаланилганлиги 
билан 
тасдиқланади. 
Олинган 
натижаларнинг исботи мутахассисларнинг эксперт баҳолари, тадқиқот 
натижаларининг амалиётда синовдан ўтказилиши, республика ва халқаро 
миқёсдаги конференциялардаги муҳокамадан ўтказилиши, натижаларнинг 
рецензиядан ўтказилувчи илмий нашрларда чоп этилиши ва патент олиниши 
билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти малеин ангидрид ва акрил 
кислота мономерлари асосида полималеин кислота (ПМК) ва унинг 
сополимерлари синтези шароитларини ишлаб-чиқиш, ионоген полимер (ИП) 
лар синтезининг физик-кимёвий катталикларини белгилаш, синтез шароити 
ва молекуляр катталиклари ўртасидаги боғлиқликларни топиш, ўзаро 
муттаносиблик асосида композиция таркибини белгилаш, полимер 



композициялардан 
амалиётда 
фойдаланишнинг 
инновацион 
технологияларини ишлаб чиқишда назарий асос сифатида фойдаланилиши 
билан билан изоҳланади; 
тадқиқотнинг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган «Биосолвент» 
препаратининг таркиби бўйича патент олиниши (№ IAP 05649, 20.08.2018) ва 
республикамиз миқёсида шўрланган тупроқларнинг шўрини ювиш ва 
шунингдек, 
тупроқнинг 
микро-агрегацион 
структурасини 
оптималлаштирувчи десолинизатор-кондиционер сифатида фойдаланишга 
хизмат қилади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling