10
мақола, жумладан 5 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр
этилган, шунингдек, 1 та патент олинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш,
тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг ҳажми 116 бетни ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва
вазифалари, объект ва предметлари
тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор
йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг
илмий янгилиги ва
амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий
аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш,
нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича
маълумотлар
келтирилган.
Диссертациянинг
«Поликислоталар кимёси, улар асосида шўрланган
тупроқлар кимёвий мелиорациясининг самарадорлигини ошириш» деб
номланган биринчи бобида полианион полимерларнинг физик-кимёвий
хоссалари, олиниш
усуллари, улар асосида СФМлар тайёрлаш усуллари,
шунингдек, тупроқ физик-кимёвий хоссалари ва шўрланишнинг келиб чиқиш
сабаблари, шўрланишнинг тупроқ қатлами ва ўсимликлар ҳосилдорлигига
таъсирининг биокимёвий асослари, шўрланган тупроқлар
унумдорлигини
оширишнинг кимёвий услублари ҳамда шўрланган тупроқларни ювишда
СФМ ва полианионлар асосида ишлаб чиқилган полимер композициялардан
фойдаланиш истиқболлари ҳақида замонавий адабиёт маълумотлари шарҳи
келтирилган. Шўрланган тупроқлар мелиоратив холати (тузилиши)ни
яхшилаш мақсадида ерга
гумус билан ишлов берилиши, гумус таркибидаги
гумин ва фулвик кислота хосилаларининг агромикроорганизмлар метаболити
сифатидаги малеин кислота ҳосилаларини кимёвий синтез қилиш ва уларни
қўллаш ушбу тадқиқотнинг илмий асоси эканлиги ҳулосаланган.
Диссертациянинг
«Полималеин кислота асосида шўрланган
Do'stlaringiz bilan baham: