Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти


- расм. Полималеин кислота олиш жараёнидаги оралиқ моддалар ҳосил бўлиш


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/43
Sana09.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1180165
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43
Bog'liq
polimalein kislota asosida shorlangan tuproqlar samarador melioratsiyasi

1-
расм. Полималеин кислота олиш жараёнидаги оралиқ моддалар ҳосил бўлиш 
схемаси
Малеин ангидрид водород пероксид билан реакцияга киришиб
пермалеин кислота ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган пермалеин кислотасига 2 
моль миқдорида сирка ангидриди қўшилганда ацетил малеин пероксид ва 2 
молекула сирка кислотаси ҳосил бўлади. Органик пероксидлар (RООR) 
эркин радикаллар RО• ни ҳосил қилиб парчаланади. Бу эркин радикаллар ўз 
навбатида эркин малеин ангидридлар билан таъсирлашиб фаол марказ юзага 
келади ҳамда бошқа малеин ангидрид молекуласи билан тўқнашиши 
натижасида занжир ўсиши (ривожланиши) содир бўлади: 
2-
расм. Фаол марказ ҳосил бўлиш схемаси 


12 
Ўсувчи занжирга радикалнинг бирикиши натижасида занжир узилиши 
юз беради. 
R
R
R
R
+
n
n
Полималеин ангидрид
Ўсувчи занжир
3-
расм. Полималеин ангидрид ҳосил бўлиш схемаси 
Тадқиқотларда полимер занжири таркибида жойлашган ангидрид 
гуруҳлари гидролизлаш йўли билан цис-ҳолатидаги карбоксил гуруҳига 
айлантирилиб, малеин ангидрид гомополимери асосида полималеин кислота 
олиш амалга оширилди. 
Ҳосил қилинган полималеин кислотанинг молекуляр оғирлиги 2000-
5000 Дальтон оралиғида бўлиб, ушбу қиймат диапазони полимернинг сувли 
муҳитда осон эришини таъминлаб беради. Шунингдек, сувли муҳитда 
эрувчанлик даражаси юқорилиги полимернинг тупроқ қатламида биологик 
парчаланиши ва ўсимликлар томонидан осон ўзлаштирилишига ёрдам 
беради. Полималеин кислота цис-конфигурация ҳолатида икки валентли 
катионлар билан нисбатан тез боғланиш ҳосил қилади ва термодинамик 
жиҳатдан мақсадга мувофиқлик асосида ушбу ионлар полималеин 
кислотанинг қарама-қарши зарядлари атрофида ион булути шаклида 
жойлашади.
Полимерланиш реакция шароитларининг маҳсулот молекуляр 
катталикларига таъсирини ўрганиш ва керакли катталикларга эга намуналар 
олиш учун мақбул шароитларни танлаш мақсадида синтез турли 
шароитларда олиб борилди. Полимерланиш реакция жараёнига дастлабки 
мономерларнинг ўзаро моль нисбатлари катта таъсир кўрсатади, МА:СА 
нисбатлари ортиб борган сари ҳосил бўлган маҳсулот молекуляр массаси 
тушиб боради. Реакцион аралашмага қўшилаётган водород пероксид (Н
2
О
2

эркин радикалларнинг миқдори ва уларнинг ҳосил бўлишининг тезлашувига 
таъсир кўрсатади. Полимерланиш реакциясида вақтнинг таъсирини таҳлил 
қилинганда, полимерланиш реакция давомийлиги ортиб бориши билан 
маҳсулотнинг молекуляр массаси ва унинг ранг интенсивлиги ортиб 
боришини кўриш мумкин. Бу эса занжир ўсиш жараёнининг фаол бўлишидан 
далолат беради. Маҳсулот молекуляр массасининг ортиб бориши маҳсулот 
сувли эритмалари ранг интенсивлигининг ортиб боришига сабаб бўлади (1-
8). 
Синтез шароитлари ва ҳосил бўлган полимерларнинг физик-кимёвий 
хоссалари қуйидаги жадвалда келтирилди (1-жадвал). 


13 
1-
жадвал 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling