8
малеин ангидрид ва акрил кислота асосида молекуляр оғирлиги 2000-
5000 Да
га тенг, сувда осон эрувчан, биопарчаланувчан
хоссасига эга
полималеин кислота ва унинг сополимери синтез қилинган ҳамда синтез
шароитларининг олинган полимернинг молекуляр оғирлигига ўзаро
боғлиқликлари аниқланган;
синтез қилинган гомополимер ва сополимерлар
асосида ионоген
табиатли полимер композиция («Биосолвент») яратилган ҳамда ИП, СФМ ва
юмшоқ нейтралловчи ташкилий компонентлар таркиби танланган;
замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида композиция таркибини
сифат ва миқдорий жиҳатдан таҳлил усуллари ишлаб чиқилган ҳамда
яроқлилик муддати тезкор эскириш ва физик-кимёвий усул ёрдамида
аниқланган;
композиция таъсирида шўрланган тупроқлардаги
тузларнинг умумий
миқдори назоратга нисбатан 35-40 % гача самарали ювилиши ҳамда тупроқ
ғоваклилигининг 20-30 % га ортиши аниқланган.
«Биосолвент» препарати ва унинг алоҳида компонентлари таъсирини
батафсил
фенологик, унувчанлик ва ривожланишига стимулловчи таъсири,
тупроқ микрофлораси, микроорганизмларнинг сон динамикасига таъсирлари
аниқланган;
Do'stlaringiz bilan baham: