Biotsidlar asosiy guruhlarining xarakteristikasi
ФУНГИЦИД ВА БАКТЕРИЦИДЛАРНИНГ БИОКИМЁВИЙ ТАЪСИР ҚИЛИШ
Download 57.16 Kb.
|
Biotsidlar asosiy guruhlarining xarakteristikasi-fayllar.org
ФУНГИЦИД ВА БАКТЕРИЦИДЛАРНИНГ БИОКИМЁВИЙ ТАЪСИР ҚИЛИШ
МЕХАНИЗМЛАРИ Биомембраналар ва ҳужайра деворчалари тузилиши. Биоцидлар бактерия ва замбуруғлар ҳужайраларига кириши. Ҳар қандай моддалар, жумладан антисептиклар, тирик организмлар ҳужайраларига фақат уларнинг ташқи плазматик мембраналари орқали кириши мумкин. Шу сабадан биоцидлар синтези ва қўлланилиши ҳужайра мембраналарининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши шарт. Мембраналар тирик қисмларини атрофидаги тирик бўлмаганидан ажратади, ҳужайрага молекула ва ионлар кириши ва улар ташқарига чиқишини бошқаради. Бактерия, замбуруғ ва ўсимликлар ҳужайраларининг аксарияти қалин, мустаҳкам ва ноэластик қобиқ – ҳужайра деворчаси билан ўралган.Замбуруғлар ҳужайра деворчасининг таркибига полисахаридлар (глюканлар, хитин, маннан), липидлар ва оқсиллар киради. Мукор замбуруғларининг ҳужайра деворчаларида хитин фибрилляр мағиз (остов) ҳосил қилади, матрикс асосини эса нейтрал қандлардан ва урон кислоталаридан иборат бўлган гетерополисахарид ташкил этади. Хитин молекулалари узунасига жойлашган ва -1,4 гликозид алоқалари билан боғланган N-ацетилглюкозамин қолдиқларидан ташкил топган. Шунинг учун хитинни, целлюлозанинг ҳар бир глюкоза қолдиғидаги гидроксил ацетиламиногуруҳ билан алмашган аналоги деб ҳисоблаш мумкин. Хитин жуда мустаҳкамлиги, кимёвий реагентлар, юқори ҳарорат ва бошқа факторларга турғунлиги билан характерланади. Aspergillus niger нинг хитини яхши ўрганилган. Амалда у оқсиллар, анорганик тузлар, липидлар билан боғланган ва ҳеч қачон эркин ҳолда учрамайди. Мицелиал замбуруғлар ўсув даврида ҳужайра деворчасида хитин миқдори ортиб боради. Одатда бактерияларнинг ҳужайра деворчаси плазматик мембранадан тор периплазматик бўшлиқ билан ажратилган. Ҳужайра деворчасининг энг ички қатлами пептидогликан (муреин) дан ташкил топган. Пептидогликаннинг асоси -1,4 алоқалари билан боғланган N-ацетил-глюкозамин ва N-ацетилмурам кислотасининг қолдиқларидан иборат бўлган полимердир. Бу гетерополисахарид занжирчалари ҳужайра деворчасида горизонтал йўналишда жойлашган ва кесасига бир-бири билан калта олигопептид кўприкчалар билан боғланган. Бактерия ҳужайра деворчасида пептидогликандан ташқари ёрдамчи бирикмалар – полисахаридлар, оқсиллар, липидлпр ва липосахаридлар мавжуд. Download 57.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling