Бириктирувчи тўҚима


Сийрак бириктирувчи тўқиманинг ҳужайралараро моддаси


Download 330.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana19.11.2023
Hajmi330.28 Kb.
#1786460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
 
Сийрак бириктирувчи тўқиманинг ҳужайралараро моддаси 
 
Сийрак бириктирувчи тўқиманинг ҳужайралараро моддаси коллаген 
эластик, ретикулар толачалардан ва аморф моддалардан ташкил топган. 
Буларнинг ҳаммаси тўқима ҳужайраларининг маҳсулоти ҳисобланади. 
Организмда улар доимо сарфланиб, доимо ўрни тўлиб туради. 
 Коллаген толачалар узоқ вақт сувда қайнатилса, олдин шишади, 



сўнг эриб елимга ўхшаш моддага айланади. Коллаген толачалар унча 
чўзилувчанлик хусусиятига эга бўлмаса ҳам, лекин жуда пишиқ бўлади. 
Сувда қайнатилганида умумий ҳажмига қараганда 50% га бўртиб кетади. 
Суюлтирилган кислота ёки ишқорга солиб қўйилганида ундан ҳам кўп, 
яъни 550% га бўртиб кетади. Коллаген толачалар фақат сийрак 
бириктирувчи тўқимада эмас, балки тоғай ва суяк тўқималарида ҳам кўплаб 
учрайди. 
Тоғайдагиси хондрин, суяк тўқимадагиси оссеин толалари дейилади. 
Толалар ҳар хил узунликда бўлиб, диаметри 1-15 мк атрофида. 
Микроскопда яхши кўринади. Тўқимада ҳар томонга йўналган, тартибсиз 
ҳолда жойлашиб, тўрсимон шакл ҳосил қилади. Бошқа толачаларга 
нисбатан йўғонроқ, ҳамма вақт тўлқинсимон бўлиб жойлашади. Чуқур 
ўрганиш шуни кўрсатдики, коллаген толачалар диаметри 1-3 мк келадиган 
майда ипсимон фибриллалар йииндисидан ташкил топган. Улар ўзаро 
гликолиз, аминогликан ва протеогликан моддалар ёрдамида ёпишган 
бўлади. Толачаларнинг йўғонлиги уларнинг ичидаги фибриллаларнинг 
сонига боғлиқ. Фибриллалар ўзи шоҳланмайди, лекин толачалари 
шоҳланиши ва ажраб чиқиши мумкин. Электрон микроскопда ўрганиш 
шуни кўрсатдики, фибриллалар ундан ҳам майда коллаген оқсил 
молекулаларидан иборат протофибриллалардан ташкил топган. Уларда 
навбатма-навбат бир хил такрорланувчи оқиш ва қорамтир чизиқлар 
борлиги аниланган. Уларнинг такрорланиш оралиғи 640 А га тенг. 
Аминокислоталарнинг ўрин алмашиниб туришига қараб ҳозирги 
вақтда 4 хил коллаген борлиги аниланган. Биринчи хил коллаген ҳаиий 
бириктирувчи тўқимада, суякда, кўзнинг шох пардасида, тиш боғламларида
учрайди. Иккинчи хили гиалин ва толали тоғай таркибида, учинчи хили 
эмбрион терисининг дерма қаватида, қон томирларда, ретикула 
томирларида, тўртинчи хили базал мембрана билан кўз гавҳари 
капсуласида учрайди. Ҳар бир коллаген аминокислоталарининг таркибига 
қараб бир-биридан фарқ қилади. 

Download 330.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling