Бириктирувчи тўҚима


Download 330.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/11
Sana19.11.2023
Hajmi330.28 Kb.
#1786460
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Ретикулар тўқима бириктирувчи тўқималар қаторига кириб, 
тўрсимон тузилишга эга. Асосан ретикула ҳужайра ва ретикула 
толачаларидан ташкил топган. Ҳужайралари толачалари билан бириккан 
ҳолда бўлиб, толалар тартибсиз йўналишдаги органлар асосини ташкил 
этади. Қизил илиқ ва лимфа тугунларида ҳхамда ичакнинг шилимшиқ, 
қаватида, буйракда ва бошқа органларда ретукулар тола асосини коллаген 
микрофибриллалар ташкил этган бўлиб, устини мураккаб углевод моддалар 
қоплаб туради. Шунинг учун, бу толача осмий кислотани ўзига яхши 
сингдиради. Ретикулар тўқима бор жойда ўтхаётган микробларни тутиб, 
яъни макрофагларга айланиб фагоцитоз қилиш ва уларга қарши антитела 
ишлаб чиқариш хусусиятига эга. Одатда, ретикулар тўқима таркибида 
(лимфа тугуни мисолида кўрсак) лимфоцитлар кўп бўлганлиги туфайли 
ретикулар тола ва ҳужайра яхши кўринмайди. Шунинг учун кесмада 
лимфоцитлар йўқ ёки кам жойларни топиб, катта объективда кузатиш 
мумкин. 
Ёғ тўқимаси ҳайвонлар организмида учрайдиган бириктирувчи 
тўқима қаторига киради. Ёғ тўқимаси ҳужайра ва унинг цитоплазмасининг 
ёғ киритмаларидан иборат. У парчаланганда кўплаб энергия ҳосил бўлади. 
Ёғ организмда фақат энергия манбаи бўлиб қолмай, балки ундан сув ҳам 
ажраб чиқади. Демак, ёғ тўқимаси организм учун фақат озиқ ва энергия 
манбаи ҳисобланмасдан, сув манбаи ҳам ҳисобланар экан. Организмда сув 
етишмаса, унинг эриши тезлашади. Ёғнинг таркиби атроф муҳитга ва 
истеъмол қилинадиган овқатга боғлиқ. Эчки ва чўчқалардан ташқари, 
деярли ҳамма ҳхайвонларнинг ёғ тўқимаси таркибида каратиноид пигменти 
бўлиб, ёғга сариқ ранг бериб туради. Организм қариши билан унинг 
сарғайиши кучайиб боради. Умуртали хайвонларда икки хил - оқ ва қўнир 


15 
ранг ёғ тўқима бўлади. 
Оқ ёғ тери остида, қорин деворида ва думба ҳхамда чарвида кўп 
йиғилади. Ёғ томчилари сийрак бириктирувчи тўқима орасидаги 
ҳужайраларда тўплана бошайди. Бошқа тўқима ҳужайраларини суриб 
четлатиб қўяди. Бу тўқима орасида коллаген, эластик толачалар ва қон 
томирлар бор. Оқ ёғнинг миқдори истеъмол қилинадиган овқат таркибига 
боғлиқ. Кам овқат қабул қилинганида, яъни одам оч юрганида ёғ эриб, 
ҳужайра яна дастлабки ҳолига қайтади. 
Қўнғир ёғ тўқима ёш болаларда ва қишда узоқ вақт уйқуга кетувчи 
айрим умуртқали хайвонларда учрайди. Буларда ёғ бўйин қисмида, умуртқа 
поғонаси бўйлаб ва кураклар ўртасида учрайди. Тузилиши жиҳатидан 
майда ёғ ҳужайраларидан ташкил топган. Бу билан у без ҳужайраларига 
ўхшайди. Ҳар бир ҳужайра капиллар томирлар тўри билан ўралиб туради. 
Организмда моддалар алмашинувида актив иштирок этади. Оқ ёғга 
нисбатан 20 марта кўп энергия беради. Бу ёғ тўқима қушларда ҳам 
топилган. 

Document Outline

  • D:\Ravshan aka\Ravshan aka\Гистология ва эмбриология+\5 мавзу\5.docx

Download 330.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling