Биринчи боб. Концепт терминининг когнитив тилшуносликда ва лингвомаданятшуносликдаги ўрни ва аҳамяти
Инглиз тилида “tongue” лексемасининг морфологик, лексик-семантик хусусиятлари
Download 1.73 Mb.
|
Антиплиагат
- Bu sahifa navigatsiya:
- For example
- - тилнинг учида
2.2. Инглиз тилида “tongue” лексемасининг морфологик, лексик-семантик хусусиятлари
Инглиз тилида “tongue” концептини на алоҳида олинган тил мисолида на қиёсий планда махсус тадқиқот сифатида шу кунга қадар ўрганилмаган. “Tongue” концепти деганда инвариант “tongue” архисемаси атрофида бирлашган, ушбу майдонда ўз ўрнига эга бўлган, турлича морфологик ва синтактик тузилиш ва қолипга эга, инвариант маънога турли даражада яқин ёки дистант (бош маънодан узоқлашган) маъновий алоқада бўлган, бир ва ундан ортиқ маъноли, моно ёки полифункционал, ўзаро парадигматик, синтагматик алоқада бўлган, вазифаларига кўра фаол ва нофаол, ифодалилиги жиҳатидан турлича бўёқдорликка эга тил бирликлари системасини тушунамиз. Ҳар қандай лингвистик концепт каби “tongue” лексемаси мазмун ва ифода планига эга. Концептнинг мазмун плани деганда умумий “tongue” архисемаси ва у билан алоқадор яқин ва узоқ интеграл ва дифферациал семалар мажмуини тушунамиз. Концептнинг ифода плани деганда тилнинг фонетик, лексик, грамматик қонун-қоидалари имкониятлари доирасида шаклланган, оғзаки ва ёзма нутққа хос, визуал ва аудиал шаклларига эга “tongue” умумий маъноси атрофида бирлашган турли лексик бирликларни тушунамиз. Инглиз тилида “tongue” концептини умумий маъноси асосида бир майдонга жамланган, алоҳида парадигматик қаторларни ташкил этувчи тил бирликларининг лисоний мазмун хусусиятларини очиб бериш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. Изоҳли луғатлари устида ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, “tongue” лексемаси инглиз тилида полисемантик хусусиятга эга эканлиги ва улар алоҳида олинганда ҳам, сўз бирикмалари ва фразеологик бирикмалар таркибида келганда ҳам турли-туман маъноларни касб этишлари мумкинлигини кўрсатди. “Tongue” лексемаси билан боғлиқ қатор маънолар орасида улардан қай бири инвариант, умумий маъно бўла олишлигини аниқлашда қийинчиликлар туғдиради. Шуни инобатга олган холда луғатларда рўйхатга олинган “tongue” ва у билан боғлиқ морфологик ва синтактик тузилишга эга бирликларни маъновий нуқтаи назардан тахлил этишни лозим деб топдик. Вебстернинг “Инглиз тилининг учинчи янги халқаро луғати” (Webster’s third new international dictionary of the English Language”, Könemann, 1993, ) да от сўз туркумига кирувчи “tongue” сўзи ўрта асрлар инглиз тилида “tunge”, қадимги инглиз тилда “akin”, қадимги юқори немис тилида “zunga”, грек тилидаги “tungo”, лотин тилидаги “lingua” сўзларига қариндош эканлиги, унинг асл ва етакчи маъноси “oral organ of most vertebrate creatures” (кўпгина умуртқали жонзодларнинг оғиз аъзоси) эканлиги ёзилган. “Tongue” сўзининг бошқа маъноларини луғатдаги кетма-кетликда таржима усули орқали қуйидагича аниқладик169[Webster’s third international dictionary of the English language. Könemann.1993.P. -2407.]: а) кўпгина умуртқали ҳайвонларнинг оғизлари қаватининг гипоид суякка базал равишда бириктирилган жараёни, асосан унинг асосини бошқа қисмларга бириктирувчи ташқи мушак массасидан, тузилиш қисмлари бир-бирига нисбатан ҳаракатланадиган ички мушаклардан ва ҳиссий сўнгги органларга бой эпителия қопламасидан иборат ва кичик безлар, ва бу овқатни қабул қилиш ва ютиш учун махсус хизмат қилади, таъм туйғусининг асосий ўриндиғи сифатида, тозалаш ва парвариш қилиш воситаси сифатида, тегиниш органи сифатида (илонда бўлгани каби), ва баъзи шаклларда (қурбақа сифатида) ўлжани тортиб олиш учун преҳенсил аъзо сифатида фойдаланади; b) турли умуртқасиз ҳайвонларнинг ўхшаш қисми (боқувчиси ёки баъзи ҳашаротларнинг лингуласи сифатида); 2) озиқ-овқат сифатида ишлатиладиган ҳайвон тилининг гўшти (ҳўкиз ёки қўй каби); 3) оғзаки нутқ вакили : алоқа ёки нутқ орқали ифода этувчи куч; For example:though I speak with the tongues of men and of angels tongue, (wonders that no tongue can tell), (done to death by slanderous tongues Shak. (you had better hold your tongue), (used the strongest words he could lay tongue to), (gave him the rough side of my tongue. 4)а) маълум бир халқ ёки синф томонидан ёки маълум бир минтақада ишлатиладиган нутқ :DIALECT; b) ўз тилидан бошқа тил; чет тили ёки нотаниш тил; с)TONGUES – ўрганилган қадимий тиллар (ибронийча, юнон ва лотин каби); d) қадимий тиллар (алоҳида тилга эга бўлган халқ); е)оҳанг ёки товушга нисбатан нутқнинг услуби ёки сифатиFor example: (a soft tongue or the sense of what is expressed (a flattering tongue (a foolish tongue or the intention of the speaker (a flattering tongue);f) диний қўзғалиш пайтида чақирилган тушунарсиз сўз (ҳар қандай мадҳия ёки ваҳий каби); g) таъқиб ёки ўйин ишлатиладиган сўз(фразеологик бирикма); 5) а) TONGUE- FISH: 6) а) пайванд, сварка учидаги учлик олов; b) ўймакорликдаги энг чиройли безак; 7) а) Узун йўлак, сув йўли, материкдаги ажратиб турувчи чизиқ; d) айсбергнинг сув ости қисмидан деярли горизонтал равишда ўтадиган муз нуқтаси; c) тоғ жинслари орасида тез югурадиган оқим; d) водий музлигининг пастки қисми; e) кичик бўлинма ёки махсус ишлаб чиқилган бўлинма; f) мармар тош парчаси g) инсон танасида нафас олувчи майда хужайралар; 8) фақат бир учи чўзилган тилга ўхшаш нарса: а) маҳкамлаш учун камарнинг тешигидан ўтадиган пин; шунингдек: қисқичнинг тегишли пинаси; b) баланс ёки шкала индекси; c) зарба бериш (қўнғироқ ичида метал тўп) d) трубкани қатирувчи иккинчи томони (2): арпанинг тебратувчи; e) икки от аравасининг бириктирувчи хода; f) поябзал тили; g) темир ёки ёғоч бўлакларига солиб уларни ўрнидан қимирлатувчи предметни уси, эшикни очадиган калитни учи; h) TANG: i) дурадгорнинг бурама асбобини уч қисми; j) ўрамани ўртасидаги бошланғич жойи; k) нарсаларга жойлаштирган бир бўлак ёғоч ёки темир бўлакчаси (харакатланиш даврида ўйнаб, қимирлаб туради, усти ойнали бўлади); 9) умимий хожатхоналарда сув тушириш учун тортиладиган (мосламани ушлогич жойи) мослама; b) FEATHER (туклар, хусунбузар); “Tongue” концептини энг яқин синоними бу “language” бўлиб, жуда кўп гапларда бир хил маъно келишини ўрганиб чиқдик. “Tongue” концепти айнан “language” лексемаси билан бир таржимада келиш кетма-кетлигини кўриб чиқамиз:on the tip of one's tongue - тилнинг учида Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling