Биринчи боб. Концепт терминининг когнитив тилшуносликда ва лингвомаданятшуносликдаги ўрни ва аҳамяти


Download 1.73 Mb.
bet3/36
Sana20.10.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1713630
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Антиплиагат

Биринчи боб бўйича хулосалар
Ҳозирги замон тилшунослигида янги, истиқболли, фанлараро бир йўналиш - когнитив тилшунослик тобора ривожланиб, равнақ топиб бормоқда. Бу йўналишга хос тадқиқотлар антропоцертризм тамойилига асосланган бўлиб, бундай изланишларнинг диққат марказида инсон омили туради. Унда, бир томондан, тил сўзловчи/ ёзувчиларнинг объектив дунёни ҳис қилишларида, унинг ўзига хос реал манзарасини кўра билишларида, шунингдек борлиқ дунёни аторфлича тушиниб, мушоҳада қилиб, уни у ёки бу даражада инъикос қилишларида (шунингдек, мазкур билимлар ҳақида тилда сўзловчи/ёзувчиларнинг вербал воситалар орқали ўзаро мулоқот олиб боришларида) тилнинг энг мукаммал ва қулай восита сифатида хизмат қилиши билан боғлиқ масалалар билан боғлиқ. Когнитив тилшуносликда тадқиқотчилар диққат марказида объектив дунёдаги барча билимлар концептуаллаштириш, категориялаштириш ва бошқа бир қатор муҳим когнитив жараёнларнинг пировард натижаси бўлмиш “концепт” ёки “концептуал семантика”лар орқали эгалланиши ва бундай билимларнинг у ёки бу тилда воқелантирилиши каби муҳим ва долзарб муаммолар билан шуғулланади.
Шундай қилиб, конитив тилшуносликнинг асосий категорияси бўлган “концепт” ментал бирлик сифатида, дунё билимларини эгаллашнинг бирдан бир воситаси бўлиб, бу маънода қуйидаги қонуниятларга қатъий амал қилинади: ҳар қандай концептлар ёки концептуал семантикалар объектив дунё билимларини эгаллашнинг бирдан бир воситалари сифатида хизмат қиладилар, ваҳоланки ҳар қандай тил бирлиги ҳам бевосита у ёки бу концепт ёки концептуал семантиканинг воқелантирувчи воситаси сифатида у ёки бу концепт билан узвий боғлиқ десак, хато қилмаган бўламиз.
Бугунги кунга келиб, концепт ва лингвомаданиятшунослик соҳасида бажарилаётган тадқиқотлар асосан тил ва маданият мослигини синхрон тарзда ўрганиш ва тасвирлашга бағишланганлигини сабаби, бир томондан лингвомаданиятшунослик тилдаги инсон маданий омилга, иккинчи томондан инсондаги тил омилига йўналтирилганлиги аниқланди.
Лингвомаданиятшунослик - инсон ҳақидаги фаннинг бир қисми эканлиги, унинг тортиш маркази эса маданият феномени дейишга асос бўлди. Бу ҳолат эса ҳозирги пайтда концепт лингвомаданиятшуносликнинг асосий тушунчаларидан бири сифатида кўрилиши лозимлиги исботланди.
Лингвомаданиятшунослик соҳасида эса бажарилаётган тадқиқотлар асосан тил ва маданият мослигини синхрон тарзда ўрганиш ва тасвирлашга бағишланганлигини сабаби, бир томондан лингвомаданиятшунослик тилдаги инсон маданий омилга, иккинчи томондан инсондаги тил омилига йўналтирилганлиги аниқланди
Мулоқот жараёнида вербал воситалар новербал воситалардан кўра кўпроқ қўлланилади, новербал воситалар эса вазият тақозасига кўра чекланган ҳолда қўлланилади. Бунинг боиси шуки, вербал воситалардан фарқли ўлароқ, новербал воситалар махсуслашмаган воситалардир.


Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling