Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


Иккинчи боб бўйича хулосалар


Download 1.23 Mb.
bet21/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Иккинчи боб бўйича хулосалар
Олий таълим муассасалари талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг муҳим педагогик омилларидан бири таълим жараёнини такомиллаштиришнинг самарали шакл ва методларидан оқилона фойдаланиш ҳисобланади. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган билим, кўникма ва малакаларини намоён этадиган индивидуал психологик хусусиятлар, талабаларни миллий маданий мерос, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш бўйича ташкилий-педагогик усуллар ва воситаларни ишлаб чиқишни тақозо этади
Шунингдек, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда талабаларга инсонпарварлик ғояларини сингдириш орқали маънавий-маърифий дунёқарашанини шакллантиришга эришиш бирмунча муваффақиятли амалга ошади.
Ўзаро педагогик ҳамкорлик жараёни диагностик (муаммони аниқлаш), қидириш (талаба билан биргаликда муаммонинг юзага келиш сабабларини қидириш), шартномавий (ўқитувчи ва талабаларнинг ҳаракатларини вазифа ва масъулиятни дифференцилаштирилган ҳолда тақсимлаш билан лойиҳалаштириш), фаолиятга оид (муаммони ҳал этишда муваффақиятни таъминлаш) ва рефлексив (муаммони ҳал этишда эришилган натижа таҳлили, объектив, ҳар томонлама баҳолаш, янада самарали қарор қабул қилиш йўлларини излаш)га боғлиқ бўлиб, талабаларнинг вазифаларни ҳал этиш йўлини мустақил равишда фаол қидириши ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро педагогик ҳамкорлиги методлари ва шаклларининг асосий мезонлари ҳисобланади.
Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларни талабалар маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш жараёнига мос технологияларни ишлаб чиқиш, ўқув-методик, илмий-оммабоп, бадиий адабиётлар билан таъминлашда кутубхоналар, нашриётлар фаолиятини ривожлантириш муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Шунингдек, таълим хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмаларини ривожлантириш, жамиятда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий,сиёсий,маданий соҳаларда мавжуд тажрибалар асосида ижтимоий гуманитар ўқув фанлари мазмунини такомиллаштириб бориш рақобатбардош педагог кадрлар тайёрлаш самарадорлик гаровидир.
Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш мезонларига амал қилиш, таълим жараёнида касбий компетенцияни шакллантириш модели, умумдидактик шарт-шароитлари, методик омилларига таяниш маънавий маърифий тадбирларни ташкил этиш самарадорлигини таъминлаш учун замин ҳисобланади.
Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда ўқув фанларининг хусусиятлари, имкониятларига кўра инновацион педагогик технологиялар, интерфаол услублар ҳамда ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш давр талабидир.



Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling