Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


Тажриба-синов ишлари биз томонимиздан ишлаб чиқилган модул асосида ташкил этилди


Download 1.23 Mb.
bet17/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Тажриба-синов ишлари биз томонимиздан ишлаб чиқилган модул асосида ташкил этилди.



Ижтимоий буюртма: Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш

мазмунли блок

Ижтимоий педагогик жиҳат

псиxологик- педагогик жиҳат

дидактик- методик жиҳат

стратегияси

таълим теxнологиялари

таълим методлари

дедактик воситалар

таълим индикаторлари

юқори

ўрта

қуйи

Кутилган натижа: Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга эришиш
Намоён бўлиш шакллари: таълим муассасалари, ижтимоий гуруҳларда, талабалар турар жойларда, вақтинчалик жамоа ичида, академик гуруҳларда, жамоат жойларда, кундалик маиший ҳаётда, умуминсоният ичида, маҳаллада.

2.1-расм. Бўлғуси педагогларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда педагогик компетентлиликни ривожлантириш


Мақсадга йўналтирилган компонентни амалга ошириш жараёнида педагогларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш жараёнининг мақсад ва вазифалари аниқлаштирилди. Бўлғуси ўқитувчиларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш жараёни мақсадидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: бўлғуси ўқитувчиларни компетентлиликни ривожланганлик даражасини аниқлаштириш; инновацион компетентлилик даражаси ва компетенциялари, шунингдек, коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш, шунингдек, коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш; шахслараро самарали мулоқотга эҳтиёжни рағбатлаш ва тарбиявий тадбирларнинг самарадорлигини оширишга интилиш; бўлғуси педагогларда эмоционал ўз-ўзини бошқариш қобилиятини ривожлантириш.
Диагностик аппарат ўзида тест, ақлий хужум, сўров, анкета ва интервью методларини акс эттирди. Методологик компонент мазмунида талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда педагогик компетентлиликни ривожлантириш методлари: ижтимоий-психологик ва ижтимоий-педагогик тренинглар; маънавий-маърифий ишларни ривожлантириш тамойиллари: мажмуавийлик, яхлитлик, вариативлик, қайта алоқа, муаммолилик; ёндашувлар: шахсий-фаолиятга йўналтирилган, индивидуал-табақалаштирилган; компетенциявий, маданиятшуносликка доир, маънавиятшуносликка доир; маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мезонлари: тарбияланганликнинг юқори даражаси, педагогик компетенциялар, коммуникатив маданият, эмоционал интеллект, толерантлик, эмпатия, талабаларга индивидуал ёндашувда барқарор муносабат, педагогик вазиятда конструктив стратегияларни танлаш; педагогик компетентлиликни ривожлантириш компонентлари: когнитив, фаолиятга доир, аксиологик кабилар ўз ифодасини топди.
Асосий босқичда касбий педагогик таълим жараёнида талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнини амалий фаолиятда акс эттирувчи ижтимоий-психологик, ижтимоий-педагогик тренинглар ташкил этилди. Шунингдек, тарбиявий тадбирларни ташкил этиш жараёнини ўзида индивидуал ва гуруҳий иш шакллари; қўйилган мақсадга эришиш имконини берувчи воситалар: вербал – ахборотни узатиш, бироқ маълум натижага эришиш мақсадида суҳбатдошнинг хулқ-атворини ўзгартиришга таъсир этиш воситаси сифатида сўз; новербал – овоз, интонация, мимика, тана тили, ташқи кўриниш кабиларни акс эттирди.
Ижтимоий-психологик ва ижтимоий-педагогик тренингларда ауто-психологик машқлар, ролли ва ишбилармонлик ўйинлари, инновацион таълим технологияларидан мунозара, проектив расм, қарорлар шажараси, заковатли зукко, адолат ўлкасига саёҳат, вазиятлар таҳлили каби интерфаол методлардан самарали фойдаланилди.
Якуний босқичда ишлаб чиқилган моделнинг самарадорлигини баҳолаш имконини берувчи педагогик компетентлигининг ривожланганлик даражаси (юқори, ўрта, қуйи)ни ташхис этиш ва баҳолаш амалга оширилди. Профилактик моделни татбиқ этиш натижасида биз талабаларда маънавият - ижтимоий фикр сифатида шаклланади, маънавият-муайян тарзда намоён бўлади, маънавият - бирон-бир мақсадни ифодалайди, маънавият - амалий ҳаракатга ундайди деган фикрга келишига асос бўлди. Шунингдек, ҳар қандай мураккаб объектни синчковлик билан ўрганиб чиқишга имкон яратилди, бу эса ўқитувчилар ва талабаларнинг ўзаро комплекс ҳамкорликдаги ижодий мақсадларни қўйиш манбалари ва усулларини етарли даражада тўлиқ ҳисобга олишга, касбий педагогик таълим жараёнида талабларга мувофиқ ҳолда таълим ва тарбия уйғунлигини интеграциялашувига имкон яратади.
Бизнинг назаримизда, талаба томонидан қабул қилинаётган реал ҳаётнинг образи унинг ташқи муҳитни тўғри қабул қилиш даражаси, имконият факторлари билан боғлиқ бўлади. Шундан келиб чиқиб, талаба ёшлар маънавий - маърифий ишлар самарадорлигига эришиш бир нечта фалсафий категориялар асосида амалга оширилади.
Булар: субстанционал категориялар, функционал категориялар ва аксиологик категориялар.
- субстанционал категорияларга “маънавият”, “маърифат”, “маданият”, “адолат”, “иймон”, “эътиқод”, “диёнат” каби тушунчалар киради.
-функционал категорияларга “инсонпарварлик” (гуманизм), “маърифатпарварлик”, “ҳақгўйлик”, “адолатпарварлик”, “фидойилик”, “ватанпарварлик”, “жасурлик” каби умумий тушунчалар киради.
- аксиологик категорияларга “комил инсон”, “фозил инсон”, “ориф инсон” каби маънодош тушунчалар, шунингдек, “адолатпарвар”, “инсонпарвар”, “маърифатпарвар”, “фидойи инсон”, “иймонли инсон” тушунчалари киради.
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий эҳтиёжлари ҳамда ижтимоий-педагогик майлларини шакллантириш ва мунтазам ривожлантириш мақсадида қулай воситалар ва технологияларни танлаш лозим. Шу билан бир қаторда талабаларнинг интилишлари, истакларини қондириш имкониятлари уларни тарбиялаш ва ривожлантиришда ҳаракатлантирувчи куч эканлигини ҳисобга олиш муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Шундан келиб чиқиб касбий педагогик таълим жараёнида талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда қуйидаги тенденцияларга эътибор қаратиш муҳим. Булар:
-бўлажак ўқитувчилар эътиборини ўтмишда аждодларимиз томонидан яратилган бой педагогик мерос ва халқ педагогикасини чуқур ўзлаштиришга жалб қилиш;
-бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик дунёқарашини замонавий педагогик ёндашувлар, назариялар ва концепциялар асосида мунтазам ривожлантириш ;
- бўлажак ўқитувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришда педагогика олдида турган ҳаётий муаммоларни ҳал қилишга улар эътиборини қаратиш;
- тарбия соҳасидаги педагогик назарияларни бўлажак ўқитувчилар онгига босқичма-босқич сингдириш;
-тарбиявий жараёнларга раҳбарлик қилиш услублари билан бўлажак ўқитувчиларни қуроллантириш;
-олий педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларга инсон омилига эътибор қаратиш, ўқувчиларда ҳақиқий инсоний сифатларни шакллантириш кўникмасини таркиб топтириш;
-олий педагогик таълим тизимида тарбия жараёнини бўлажак ўқитувчи шахсига йўналтириш кабилар27.
Тажрибаларимиз асосида айтишимиз мумкинки, Олий педагогик таълим тизимида демократик тарбия усулидан фойдаланиш талаб этилади. Айнан талабаларга эркин тарбиянинг демократик услуби асосида топшириқлар бериш тарбияланувчиларнинг қизиқишларини шакллантириш ва уларни қаноатлантириш усулларини эркин танлаш ҳамда ҳаёт қадриятларни эгаллаш учун қулай шароитлар яратишдан иборат.
Педагогик адабиётлар таҳлилидан биламизки, касбий педагогик таълим жараёнида талабалар маънавий–маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришда интерфаол таълим методларидан фойдаланиш самарали натижалар гаровидир. Интерфаол таълим (ингл. “inter”- ўзаро, “akt” ҳаракат қилмоқ) – бу биринчидан, талаба(ўқувчи)ларнинг билим, кўникма, малака ҳамда муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатини ташкил этишга асосланган таълим бўлиб, у гуруҳ ичида ҳамкорликда ишлаш ва таълимий вазифаларни ечишда таълим олувчиларнинг эркинлигига асосланган таълим технологиясидир. Интерфаол таълим педагогнинг талабалар ёки талабалар жамоаси билан ҳамкорликда фикр алмашиши ва баҳс-мунозаралар асосида индивидуал, жуфтлик, гуруҳ ҳамда жамоа билан ишлаш шаклларида ташкил этилади. 28Мустақил фикрлаш, ўз қарашларини билдириш, муаммоларнинг ечимларини ҳамкорликда излаш, бир-бирини тушуниш, ёрдам бериш, маънавий ҳамжиҳатлик ушбу таълимнинг асосий хусусиятлари бўлиб, ушбу таълим қўйидаги белгиларга эга:
- кўп фикрлилик,
- фикрлашга асосланган фаолият,
- танлаш имкониятининг мавжудлиги,
- суҳбат (диалог),
- ғояларнинг яратилиши (илгари сурилиши),
- муваффаққиятли вазиятларни ҳосил қилиш
- рефлексия.
Таълим тизимини янгилаш уни технологиялаштириш билан боғлиқ бўлиб, бугунги кунда шахсни тарбиялаш ва унга таълим беришга йўналтирилган фаолият таълим беришни ташкил этишга нисбатан ўта қатъий ва мураккаб талаблар қўймоқда. Зеро, ҳозирги даврдаги мураккаб техника ва технологиялар билан муомала қила оладиган инсон тарбиясига қўйиладиган катта эҳтиёж ҳам таълим жараёнини технологик ёндашув асосида ташкил этишни талаб этмоқда. Шундан келиб чиқиб биз, тадқиқотларимиз давомида кейс ‑стади методидан фойдаландик. Кейс-стадининг асосий категорияси бу “таҳлил этиш (анализ)”дир. Таҳлил этиш категорияси объектни хаёлан бўлакларга бўлиш ёки илмий тадқиқ этиш сифатида тушунилиши мумкин. Анализнинг турли таснифлари мавжуд бўлиб оммавий анализ таснифини қуйидагича белгилаш мумкин: тизимли анализ, корреляцион анализ, факторли анализ, статистик анализ ва бошқалар. Анализнинг ушбу барча турлари кейс-стади методи доирасида қўлланилиши мумкин бўлиб, мазкур ҳолат методнинг имкониятларини янада кенгайтиради. Кейс ‑ стади методидан фойдаланишда мавзу моҳиятидан келиб чиқиб таълим‑тарбия интеграциясини таъминлашга хизмат қиладиган кичик ва ўрта ҳажмли кейс топшириқларидан фойдаландик ва Д.Нарзикулованинг таълимотига таяниб вазиятли таҳлил (кейс-стади) стратегиясининг концептуал асосларини такомиллаштирдик.

2.2-расм. Вазиятли таҳлил (кейс-стади) стратегиясининг концептуал асослари


Тақдим этиш шаклига кўра босма, мультимедиа ва видео кейслар фарқланади. Босма кейслар нафақат матн, уни янада кўргазмали бўлишини таъминлайдиган график, жадвал, диаграмма
Педагогик низолар профилактикаси вазиятни таҳлил этишга аналитик ва муқобил ёндашувни қарор топтиришни талаб этади. Мазкур вазифани ҳал этишда вазиятли таҳлил (кейс-стади) стратегиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Кейс‑стади инглизча сase – аниқ вазият, study – таълим cўзларининг бирикувидан ҳосил қилинган бўлиб, аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ижтимоий аҳамиятга эга натижаларга эришишга асосланган таълим методидир. Мазкур стратегия муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади.
Кейс-стадида вазиятни англаш, тафаккур қилиш жараёнида амалга ошиши мумкин бўлган бир қатор аналитик фаолият турлари иштирок этиши мумкин. Бу эса ўз навбатида ўқитувчидан юқори даражадаги методологик маданиятни талаб этади (2.1-жадвал).
Адабиётларда кейсларнинг хилма-хил турлари учрайди. Олий таълим муассасаларида татбиқ этиш нуқтаи назаридан мазмуни, ҳажми ва тақдим этиш шаклига кўра турларга тасниф этиш мақсадга мувофиқ (2.2-расм).

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling