Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм
Биринчи боб бўйича хулосалар
Download 1.23 Mb.
|
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Биринчи боб бўйича хулосалар
Касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш муаммоси илмий-педагогик характерга эга бўлиб, уни педагогик, психологик, физиологик, тиббий, фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш, олинган илмий натижаларни таълим-тарбия амалиётига татбиқ этиш бу борадаги самарадорлик гаровидир. Мазкур муаммонинг педагогик асосларини: мазмуни, шакли, методлари, воситалари, шарт-шароитлари ва омилларини илмий ўрганиш замирида илгари сурилган ғоялардан таълим-тарбия жараёнида кенг фойдаланиш, илғор иш тажрибаларни оммалаштириш, талаба ёшларнинг психологик, индивидуал типологик хусусиятларини ҳисобга олиш ҳар бир педагог ва академик гуруҳ раҳбарларидан ўз ишига ижодий муносабатни талаб этади. Касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш муаммоси ҳозирги даврдагина эмас, балки қадимдан долзарб масала бўлиб ҳисобланган. Аждодларимиз айниқса, ёшлар тарбиясига катта эътибор беришган. Қадимги манбалар ва Шарқ мутафаккирларининг панд-насиҳатларидан, ўгитларидан маънавий-маърифий тарбиявий тадбирларни ташкил этишда фойдаланиш ҳақиқий маънавий, интеллектуал комил инсонларни тарбиялаш учун асосдир. Касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда ўқитувчиларнинг педагогик таъсири катта. Чунки, педагог ва талаба орасидаги маънавий – маърифий тарбиявий жараённи ташкил этиш негизида муайян даражада маънавий – ахлоқий тафаккур, маънавий –ахлоқий фазилат, маънавий –ахлоқий фаолият, маънавий–ахлоқий муносабат, маънавий – ахлоқий ҳаракатлар яхлит ҳолатда камол топади ва ижтимоий – иқтисодий тараққиёт ҳамда жамият маънавиятини мустаҳкамлаш учун асос бўлади. Ана шу кесимларда диалектик муносабат тўлақонли амалга оширилади. Касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг ўрни ва мавқеини янада ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш учун: - “Ёшлар иттифоқи” ҳамкорлигида талаба ёшларни бирлаштириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ўзини ўзи бошқариш ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш; - ёшларда ўз ўзига бўлган ишончни кучайтириш учун семинар-тренинглар ўтказиш ва индивидуал ишлашга эътиборни кучайтириш; - иқтидорли ёшларнинг умумёшлар манфаатларини кўзлаган, ёшларнинг маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишга қаратилган ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва амалиётга жорий этиш; - ёшларнинг маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ишларнинг мониторингини олиб бориш мақсадга мувофиқ. Олийгоҳларда ташкил этилган маънавий-маърифий ишлар режасида талабаларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш юзасидан умуминсоний ва миллий қадриятлар мазмунида олға сурилган ғояларни акс эттириш муҳим аҳамият касб этади. Кейинги вазифа олийгоҳларда ўқитувчиларнинг, академик гуруҳ раҳбарларининг шу жараёнга фаол муносабатда бўлиши, дастурлар ва маънавий маърифий ишлар мазмунини ҳаёт талабларига мос такомиллаштириш, тарбия жараёнини мазмуни, шакл ва методларининг самарадорлигини таъминлаш, миллий ва умуминсоний анъаналардан фойдаланиш, ушбу муаммонинг илмий-методик таъминотини яратиш, ҳамкорлик педагогикасига амал қилишни тақозо этади. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling