Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


III БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИКЛИК ДАРАЖАСИ


Download 1.23 Mb.
bet2/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

III БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИКЛИК ДАРАЖАСИ
3.1- § Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш бўйича тажриба - синов ишларини ташкил этишнинг методик таъминоти...........................................134
3.2- § Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш юзасидан олиб борилган тажриба-синов ишларининг натижаси ва унинг самарадорлик даражаси..............................................................................................................138
Учинчи боб бўйича хулосалар.................................................................150
ХУЛОСА...................................................................................................151
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............................154
ИЛОВАЛАР..............................................................................................174

К ИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ҳар бир мамлакат миллий, умумбашарий бадиий қийматлари бирлигидан иборат маълум халқ, жамият, тарихий даврга хос маънавий-маърифий талабларга жавоб берадиган инфратузилмасини ривожлантириш, жамият тараққиёти учун хизмат қилишга тайёрлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Буюк Британия (University of Cambridge), АҚШ (Harvard University), Германия (University of Haidelberg), Англия (University of Oxford), Жанубий Корея (Аджу Университети) каби илғор олий таълим муассасаларида касбий - педагогик таълим жараёнида талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда инновацион стратегияларни ўқув машғулотларига қўллаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Дунё миқёсида таълим, фан, маданият ва ахборот соҳасидаги минтақавий, субминтақавий ҳамкорликни юксалтириш масалаларининг юзага келиши туфайли янги ижтимоий эҳтиёж ва замонавий талабларга мос жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантиришга доир илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида, илғор хорижий тажрибаларга таяниб маънавий-маърифий ишлар ривожини фан ва технология ютуқлари билан ҳамоҳанг тарзда илмий таҳлил қилиш, айниқса, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш технологияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Республикамизда олий таълим муассасаларида инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларини ташкил этиш хусусиятларидан келиб чиқиб, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг такомиллаштирилган дастурий-методик таъминоти яратилди. Натижада талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналар, урф-одатлар ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий-педагогик механизмлари ишлаб чиқилди ва таълимни инсонпарварлаштиришнинг устуворлиги таъминланди.
Айни пайтда жаҳонда олий таълим тизимида талабаларни касбий ижтимоийлаштириш омили сифатида маънавий-маърифий компетентликни ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш, талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган мультимедиа воситаларини яратиш; талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг диагностик тизимини такомиллаштириш; талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг нейролингвистик дастурлаштириш технологияларини такомиллаштириш; уларда жаҳон ва миллий китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрель “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ–2909–сонли Қарори, 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3907-сонли Қарори, 5 июнь 2018 йилдаги ПҚ- 3775 сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида” ги Қарори, 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4307-сонли Қарори, 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4436- сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31 декабр 2019 йилдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №-1059 сонли қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling