Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм
§. Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг педагогик моҳияти ва унинг концептуал, ижтимоий, тарихий асослари
Download 1.23 Mb.
|
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- [148; 13 – б.].
- [2]. Ҳақиқат ҳам, диний қадриятлар ёшларнинг нафақат диний маданиятини балки маънавий
- (типология - билиш методи бўлиб, унинг асосида объектлар тизимини тақсимлаш ва идеал моделлар ёки типлар ёрдамида уларни кейингилар учун гуруҳларга ажратиш, шунингдек типологик тасвирлаш натижасидир)
1.2-§. Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг педагогик моҳияти ва унинг концептуал, ижтимоий, тарихий асослари.
Асрлар давомида шиддат билан кечаётган ижтимоий тараққиёт инсониятни маънавий-маърифий жиҳатдан етуклигини, ижтимоий фаоллигини тақозо этади. Биламизки, ижтимоий дунёқараш ва ҳулқ меъёрлари бир авлоддан иккинчисига устоз-шогирд муносабатлари асосида якка тартибда ўтган. Узоқ асрлик тарихий-маданий ривожланиш, халқнинг ижтимоий тажрибаси ва ғояларнинг бир авлоддан иккинчисига узатилиши ёшлар дунёқарашининг ўзгаришига сабаб бўлди. Инсоннинг маънавий-маърифий жиҳатдан етуклиги шахснинг жамиятдаги ижтимоийлашуви натижасидир. Зеро, юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган фидойи ёшларни тарбиялаш педагогларни юқори даражада маънавий-маърифий жиҳатдан комилликка эга бўлишини тақозо этади. Шунга кўра, агар жамиятда мавжуд барча институтлар томонидан маънавий ва маърифий ишларни ташкил этишга қаратилган шарт - шароит яратилса, ўша жамиятда яшаётган ҳар бир инсоннинг маънавий етуклиги юқори даражага кўтарилади, дейиш мумкин. Маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш жараёнини биз уч йўналишда: концептуал, ижтимоий ва тарихий йўналишларга кўра ўрганиб чиқдик. Бизнинг назаримизда, Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш билан бир қаторда, педагогика олий таълим муассасаси талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантириш технологиясини илмий-назарий жиҳатдан ёндашувини такомиллаштириш ҳам муҳим педагогик аҳамият касб этади. Бунинг учун эса биз: - талабалар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар режасини тузишга; - тарбиявий жараёнда асосий мазмуний (тадбир мавзусидан келиб чиқққан ҳолда, талабаларни мақсадли йуналтириш) компонентларга мувофиқ фаолият аниқ йўналишларини белгилашга; - диагностик асос яратишга; -талабаларнинг ўзига хос психологик хусусиятларини, индивидуал типологик хусусиятлари (характер, темперамент, кобилият) жамоанинг маҳорат даражаси ва шаклланганлигини инобатга олиш ва физиологик, психологик ва дидактик нуқтаи назардан ёндашишга; -тадбирларни ўтказиш муддати, шакллари ва иштирокчиларни аниқ белгилашга; - тарбиявий тадбирларнинг қулайлиги, ҳаётийлиги ва аниқлигига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Фикримизча, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш масалалари ҳукуматимизнинг ёшларни маданий соғломлаштириш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасида олиб бораётган қуйидаги устувор йўналишларида ўз аксини топганлиги айни ҳақиқатдир: Республикамизда Олий таълим тизимини ислоҳ қилишга бўлган эътибор кундан кунга такомиллашиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас албатта. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида ҳам Олий таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, “юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аҳамиятли вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта қараб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашга зарур шароитлар яратиш” кўрсатиб ўтилган.6 Маънавиятнинг концептуал асослари ҳақида фикр юритганда уйғониш даври ва ўрта асрлар миллий давлатчилигини тиклай бошлаган Европа халқларининг ҳар бири ўзига хос мафкурасини яратганини мисол келтириш мумкин. Шу билан бирга, бу миллий мактаблар заминида вужудга келган ғоявий таълимотлар, маърифий қарашлар инсоният маданияти хазинасига катта ҳисса бўлиб қўшилди7.[ ] Мазкур муаммо, аввало, педагогика фанининг тадқиқот предмети бўлиб, қуйидаги тушунчалар концептуал илмий талқинни талаб этади: - касбий педагогик таълим, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда уларнинг ёшлар тарбиясига таъсири; - касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг объекти, предмети, воситалари, самарали шакл ва методлари; - касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг илмий –назарий асослари; - касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришда оила, маҳалла, таълим муассасалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамкорлиги; - талабалар билан ҳамкорликда маънавий - маърифий ишларни ташкил этишнинг самарали мазмуни ва яхлит механизми; - маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг дидактик асослари; - касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришда фанлараро алоқа, ўзаро таъсир ва бошқалар. Педагогика тарихидан биламизки, жамият ва цивилизациялар ривожига улкан таъсир кўрсатган назариялар, таълимотлар ва мафкуралар Зардушт, Сократ, Платон, Конфуций, Алишер Навоий, Махатма Ганди ва бошқаларнинг бунёдкор ғояларида ўз аксини топган бўлиб тарихда ўчмас из қолдирган. Соҳибқирон Амир Темурнинг бунёдкорлик ғоялари ва фаолияти Шарқ маънавий мафкурасини ривожланишига буюк ҳисса қўшди. Маънавиятнинг ижтимоий илдизлари эса маърифий дунёга хос сиёсий, иқтисодий, маданий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, асрлар мобайнида инсоният босқичма-босқич дунёвийлик сари интилиб келган. Умумэътироф этилган тамойиллар ва қонун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби хусусиятлар дунёвий жамиятнинг асосини ташкил этади8. Шундан келиб чиқиб, “Жаҳолатга қарши маърифат”деган ғоя асосида талаба ёшларга маърифатпарварлик ва ҳурфикрлиликка интилиш кўникмаларини шакллантириш, улар қалбида эзгулик, ҳамжиҳатлик, тотувликка интилиш каби туйғуларни қарор топтириш муҳим педагогик аҳамият касб этади. Маънавиятнинг тарихий илдизлари деганда у инсон онги ва руҳияти билан узвий боғлиқ экани ва шу боис унинг ғоявий илдизлари диний таълимотларга бориб тақалиши тушунилади. Яъни кўпгина мафкураларда “Забур”, “Таврот”, “Инжил”, “Қуръон” каби илоҳий китоблар зикр этилган эзгу ғоялар муайян даражада ўз ифодасини топганини кўрамиз. Хитой халқининг тараққиёт йўлини асослаб берган Конфуций ва Лао Цзининг таълимотлари ҳам илм-фан ва маърифат борасидаги қарашларга асосланган эди. Тарихийлик тамойилига асосланиб башарият тарихида ўчмас из қолдирган Унсурулмаолий Кайковус, Маҳмуд Қошғарий, Имом Бухорий, Мусо Хоразмий, Имом Fаззолий, Имом Термизий, Имом Мотрудий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Амир Темур каби мутафаккирлар томонидан яратилган илмий ва дидактик манбалар тарбияшуносликда муҳим аҳамият касб этади. Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Фарзандларимизнинг турли радикал ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик – асосий вазифамиздир. Бу борадаги ишларни янгича ёндашувлар билан давом эттиришимиз керак9лиги эътироф этилганлиги таълим тараққиётининг кейинги истиқболи кўп жиҳатдан нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият кераклигини билдиради. Ҳақиқатдан ҳам илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Юксалиш ва цивилицазия томон одимлаб бораётган ёш авлодни юксак маънавий ва ахлоқий қадриятларга таяниб маънавий меросини асраб-авайлаш ҳамда жаҳон маданияти билан уйғун ҳолда ривожлантириш, миллий маданиятни кенг тарғиб этиш, унинг халқаро маданий маконда тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари педагогик жамоаларнинг энг муҳим муаммоси бўлиб қолмоқда. Тарихдан маълумки, барча замонларда янги жамият қуриш ғоявий курашлар замирида кечган. Улуғларимиз айтганидек маънавий-маърифий етуклик – огоҳлик гаровидир10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-4436-сон қарорида “мамлакатимизда миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантириш, улуғ аллома аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, илм-маърифатли, интеллектуал баркамол авлод этиб тарбиялашга” давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда. Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларда ёт ғояларга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантиришнинг самарали воситаларидан – уларга ўзи мансуб бўлган халқнинг бой тажрибасини ўрганиш ва уни амалиётда фойдалана олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Уларда ёшлардаги Ватан, ота-она, она-замин, жонажон ўлка, моддий-маънавий бойликлар, меҳнатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Чунончи, асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган мақолу маталлар, қўшиқлар, топишмоқ ва ашулалар ёшлар маънавияти ва маданиятини юксалтиришда ўзига хос ўрин тутади. Халқ томонидан яратилган ижод намуналарида ёшлар тарбиясига ижобий таъсир этувчи фикрлар ўз ифодасини топган.11 Илмий адабиётлар таҳлилига кўра, ёшлар маънавий тарбияси масалалари жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий, ғоявий-мафкуравий ривожланиши билан узвий боғлиқ ҳолда юз беради. Тарихий тамойилига асосланиб талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг педагогик моҳияти ва унинг концептуал, ижтимоий, тарихий асосларини ёритишда аждодларимизнинг таълим-тарбияни шакллантириш ҳақидаги қарашларга асосланиб, муаммонинг тарихий-тараққиёт босқичларини асослашга ҳаракат қилдик. Тадқиқотлар жараёнида турли тарихий, фалсафий, илмий-педагогик, оммабоп материалларни ўрганиш инсоният маънавий камолоти ва маърифий қарашларини ривожлантиришга қаратилган манбаларни қуйидагича гуруҳлаштириш имконини берди: – Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг ёшларнинг маънавий-маърифий, ахлоқий тарбияси ҳақидаги педагогик қарашлари; –маънавий-маърифий тадбирларнинг тарбиявий функциясини, моҳиятини ўрганишга қаратилган илмий, педагогик, диний манбалар. Мазкур манбалар таҳлили шуни кўрсатдики, “маънавият” ва “маърифат”, ахлоқий тарбияни ривожлантириш муаммоси антик даврдан бошланиб, бугунги кунгача давом этиб келмокда. Тарихий манбалардан бизга маълумки, инсон ва ижтимоий муносабатлар, шахс ва унинг камолоти муаммолари узоқ асрлардан буён жамиятнинг энг илғор кишилари, олимлар, буюк алломалар ва донишмандларнинг диққат марказидаги асосий масалалардан бўлиб келган. Зардуштийликнинг қадимий китоби -“Авесто”да болаларни покиза, ахлоқли, эзгу фикрли, замонасининг барча ҳунарларини билган, эътиқоди мустаҳкам, ҳам ахлоқан, ҳам жисмонан баркамол инсон қилиб тарбиялашга катта эътибор берилган. Зардушт фарзандларига “ҳалоллик билан кун кечириш йўлида ғайратли ва шижоатли бўлинг” деб мурожаат қилади12. Бу ҳеч эскирмайдиган сабоқлардан биридир. Ҳалоллик билан соғлом турмуш тарзини кечириш инсониятнинг маънавий камолотини шакллантиришга хизмат қилувчи муҳим омиллардан биридир. 13 [148; 13 – б.]. “Авесто”да яхшилик, униб ўсиш, ерда ҳаётни сақлаш учун интилувчи кучлар билан разолат ва қабоҳат, зулмат ва ҳалокат кучлари ўртасида курашда мардлик, жасорат ва матонат,маърифат ва инсонийлик ғалаба қозонади.14 Шундай қилиб, халқ оғзаки ижоди ва “Авесто”да олға сурилган шахснинг маънавий камолоти, илм олиши, маърифатга интилиши ҳақидаги фикрларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: - соғлом фарзандни дунёга келтириб, унга чиройли ном қўйиш ижтимоийлашув жараёнининг дебочаси эканлиги; - тарбияда миллий ва умуминсоний ахлоқий маданиятнинг ўрни устунлигига эришиш; - ёшларнинг илм олиши, маърифатга интилиш, тарбиявий компонентларни шакллантиришда миллий ва диний қадриятларнинг ўрни. О.Р. Жамолдинова тадқиқотларида маънавий-маърифий тарбия соҳасининг тарихий илдизлари баён этилган муҳим манба ислом таълимотидир деб эътироф этилган. Ислом дини ёшлар маънавий ривожида алоҳида ўринда туради. Ислом дини барча ижтимоий даврларда инсонларни тўғриликка, ҳалолликка, ростгўйликка ва эзгу ишлар қилишга ундаб, ёмонлик, ёвузлик, ёлғончилик ва бошқа гуноҳ ишлардан қайтарган. Тўғрилик инсонни яхшиликка, яхшилик эса, охир оқибат жаннатга олиб бориши таъкидланган. Қуръони Карим оятларида эзгу амаллардан бўлган тўғрилик, ҳақгўйлик ва яхши амалларни қилишга буюрилган15. Биз эса олиманинг юқоридаги фикрларига таяниб айтиш мумкинки, Ислом таълимоти орқали касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мазмунини такомиллаштиришда ёшларни муайян фазилатларга таяниш, яхши-ёмон сифатлар, уларнинг намоён бўлиши ҳақида билим, кўникма ва малакалари шакллантириб борилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4436-сон қарорида “аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантириш; оммавий ахборот воситалари, Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган радикал ғояларга қарши миллий анъана ва қадриятларимизнинг кенг тарғиб этилишини таъминлаш”16 масалалари белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, диний тасаввурлар, қадриятлар, урф-одат, анъаналар, расм-русумлар халқимиз ҳаётига сингиб кетган бўлиб, комил инсонларни тарбиялашда, улар онгида инсоф, диёнат, меҳр-оқибат, эзгулик, одамийлик, инсонпарварлик каби тушунчаларини шакллантиришда, талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мазмунини такомиллаштиришда алоҳида аҳамиятга эга. Чунки дин ва диний қадриятлар қадим-қадимдан инсонларни ҳалол ва пок яшашга, соғлом ҳаёт кечиришга ундайди. “Биз ислом динини, у биз учун ҳам иймон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканлигини доимо юксак қадрлаймиз. Динга ҳурмат ва эътиқод биз учун ўлмас қадриятдир” [2]. Ҳақиқат ҳам, диний қадриятлар ёшларнинг нафақат диний маданиятини балки маънавий - ахлоқий фазилатларни шакллантирувчи муҳим омилдир. Диний қадрият, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хос хусусиятлари, шахснинг маънавий камолотида тутган ўрни, тарбиявий аҳамияти хусусида кўплаб олимлар ўз муносабатларини билдирганлар. Жумладан, диний–ахлоқий қадриятлар ихлосмандлик – шахс маънавий камолотининг муҳим омили бўлиб: “Динга, ахлоқий қадриятларга ихлосмандлик бу – зарурият ёки мажбурият эмас, балки ҳар бир кишининг оламни, ундаги воқеа ҳамда ходисаларни онгли идрок этишга, унинг диний – ахлоқий асосларини руҳиятига сингдиришга ундовчи таббий эҳтиёждир” [222], - деб таъкидлайди. Касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мазмунини такомиллаштиришда профессор О.Мусурмонованинг “....Авесто, Қуръон, Ҳадисларнинг инсон маънавий маданиятини ривожлантиришда ўрни ва ролини, диний қадриятлар [195; 11 – б.] ёшлар маънавий саломатлигини таъминлашнинг муҳим омили эканлиги тўғрисидаги илмий хулосаларига таянган ҳолда биз талабалар маънавий маърифий, ахлоқий шаклланишига хизмат қилувчи диний қадриятларни қуйидагича гуруҳлаштирдик: Диний ёзма манбалар: Авесто, Ўрхун-Энасой битиклари, Ирқ битиги, Қуръон, Ҳадисларда баён қилинган қадриятлар. Анъана ва урф-одатлар: кинна, чилла, суннат, эҳсон-садақа, нарз, Биби Сешанба, Биби Чоршанба, Мушкул–кушод, Пайғамбар ёши, мучал ёши ва бошқалар. Диний маросимлар: дафн маросими, хотирлаш маросими, никоҳ маросими ва бошқалар. Диний байрамлар: ИЙД рамазон (рўза ҳайити), Қурбон ҳайити. Диний қадриятлар асосида касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мазмунини такомиллаштиришда қуйидагиларга асосий эътибор қаратиш талаб этилади: маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда диний манбалардан фойдаланиш; диний урф-одат ва анъаналар воситасида ёшларда меҳр-мурувват, яхшилик, ҳақгўйлик, эзгулик каби инсоний фазилатларни тарбиялаш; диний маросим, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хос хусусиятларини ёшлар онгига тўғри етказиш; диний қадриятлардан ўринли фойдаланишга эришиш; - университет миқёсида (университетлараро) талабаларни ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш; - тарбиявий тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш, талабаларга сифатли, услубий ва консультатив ёрдам кўрсатиш; - маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга аниқ мазмун бахш этиш. Ўзбек халқининг ёш авлодни ҳаётга тайёрлашда кўп асрлар давомида қўлланган усул ва воситалари, тадбир шакллари, усул ва анъаналари, тарбия соҳасидаги ҳаётий тажрибалари халқ педагогикасида мужассамлашган. Инсонийлик идеал ахлоқ қонуниятининг асоси ҳисобланади.Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, Широқ, Тўмарис, Алпомиш, Муродхон, Равшан каби афсонавий қаҳрамонлар тасвирланган достонлардан фойдаланиб талаба ёшларни ватанпарвар,элга ҳурмат унинг тинчлиги ва осойишталиги учун камарбаста бўла олиш, маърифатли бўлиш, маънавий камолот учун қайғуриш ҳақидаги тушунчаларнинг мазмун ва моҳияти узлуксиз таълим тизими мазмунига ёшларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда сингдирилса, ғоялар ривожи эволюцияси тарихий-тадрижий тамойил асосида узвий илмий-назарий ўрганилса ўзининг ижобий натижасини беради. Имом ат -Термизийнинг маънавий қадриятлар меросини, унинг ахлоқ одоб ва таълим-тарбияга оид қарашларини дунёқарашини ўрганишда “Сунан” китобининг аҳамияти, Абу Райхон Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида баён этилган “ маърифат ва билимдонлик даражаси кишиларнинг мулоҳаза юритиш ҳолати тўғрисида билдирган фикрида ҳар бир нарсани аниқ, синчиклаб ўрганиш билишни, шундан сўнггина бир хулосага келишни тавсия қилади. Маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга масалаларида Ибн Сино муаллимнинг ўрнини алоҳида таъкидлайди. Ҳар бир одам ақлий, ахлоқий, ғоявий жиҳатдан кучли етук бўлиши лозим. Агар инсон шундай хислатларга эга бўлсагина, жамиятга фойда келтириши мумкин. Алломанинг “Донишнома” асарида ҳам маънавий соғлом муҳитни таркиб топтириш, яхшилик тушунчаси икки маънода, биринчиси - ўз табиатига кўра яхшилик, иккинчиси - бирор кимса учун қилинган яхшилик сифатида кўрсатилган. Буюк мутафаккир Абу Али ибн Синонинг таълим жараёнида фарзанд тарбияси ҳақидаги илғор ғоялари бугунги кунда ҳам фарзандларимизни гўзал ахлоқли, теран фикрли, мулоҳазали, мушоҳадали этиб тарбиялашда бебаҳо маънавий хазина бўлиб ҳисобланади, бу талаблар ҳозирги давр таълим тамойилларига ҳам мос келиши билан қимматлидир. [49]. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” (“Саодатга бошловчи билим”) достонида инсоннинг бутун ҳаёт ва фаолиятининг бирламчи асоси - инсоний камолот чўққисини таълим-тарбия ва билим эгаллашга оид қарашларида акс эттиради. Фикр тарбияси маънавий-маърифий тараққиётининг муҳим мезонларидан бири саналиб, нутқ маданияти шахснинг билимдонлик ва маънавий комиллик даражасини белгилаб беради, инсонни улуғлайди. [194] Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” (“Туркий сўзлар девони”) асарида “Илм, ҳикмат ўрган, ўрганишда ҳавойилик ва такаббурлик қилма, ҳеч нарса ўрганмасдан ўзини билимдон қилиб кўрсатиб мақтанган киши имтиҳон вақтида уялади”, “Катталар тажрибаси ва панд насиҳатлари ҳам инсон маънавиятига таъсир кўрсатувчи муҳим омил бўлиб ҳисобланади” деган фикрлари бугунги кунда ҳам ёшлар тарбиясида муҳим педагогик манба бўлиб хизмат қилади. Қорахонийлар ҳукмронлиги даврида яратилган таълимий-ахлоқий асарлардан яна бири Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат-ул-ҳақойиқ” (“Ҳақиқатлар армуғони”) асари ҳисобланиб, мазкур асардаги бош ғоя ҳисобланган тарбия, ёшлар маънавий камолотнинг йўл - йўриқлари, усуллари, чора-тадбирларини ўзида мужассамлаштирганлиги билан ёшлар ахлоқий сифат ва фазилатларини тарбиялашда маънавий манбадир. Тасаввуф таълимотида Юсуф Ҳамадоний, Нажмиддин Кубро,Хожа Аҳмад Яссавий, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд таълимоти Шарқ халқларининг ижтимоий - сиёсий, маданий –маънавий ҳаётида жуда катта аҳамият касб этади. Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Мунис Хоразмий, Муҳаммад ризо Огаҳий, Бердимурод Бердақларнинг асарлари таҳлили шуни кўрсатадики уларда маънавий маърифий тарбия масалалари қуйидаги йўналишларда ифода этилган: маърифатпарварлик ғоялари яхшилик, шафқатлилик, олийжанобликни инсон ҳаётининг мақсади қилиб қўйиш, илм инсон учун мақсадга йўл очувчи ва уни мақсадга эриштирувчи омил эканлиги, “..педагогларни ўз касбини пухта билиши, ёшларга ўрнак бўлиши керак” деган кўрсатмага асосланган тарбиянинг мақсади, мазмуни, методлари ва ташкилий жиҳатларига боғлиқ бўлган педагогик муаммоларга, ёшларнинг маънавий камолотига бағишланган бўлиши лозимлиги ва бошқалар. Бу эса таълим-тарбиявий ишларни доимий, изчил системали равишда олиб боришни тақозо этади. Амир Темур ўгитлари маънавий-маърифий тарбиялаш жараёнида фикр эркинлигини кафолатлаб бериш, ўзига ишонч, ўзгалар фикрини тинглаш, эшитиш ва айтишга имконият яратади. Ҳар бир киши ўзи яшаётган жамият мамлакат ёки давлатнинг мақсадини, уни ифода этадиган ғояларини билиши, аниқ тасаввур этиши лозим. Шундагина, бу мақсадлар унинг онг ва тафаккуридан жой олади. Ёки шунчаки жой олиб қолмасдан, аста-секин унга нисбатан ишонч, эътиқод пайдо бўлади. Ишонч, эътиқод шундайки, усиз инсон ўз йўлини, мақсад ва манфаатларини кўра олмайди. У қанча мустаҳкам бўлса, бундай ғоя ёки мақсад йўлида ўзини бағишлашни мақбул кўради, ундан чекиниш ҳолларини эса қабул қила олмайди17. Тадқиқот муаммоси юзасидан олиб борган изланишларимиз маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш масалалари “КЕЧА-БУГУН-ЭРТАГА” тизимининг узлуксизлиги ва узвийлиги ҳар бир тарихий даврда босқичма-босқич такомиллашиб борганини кўрсатди. Шундай қилиб, энг қадимги даврлардаги ёзма манбаларда, халқ педагогикаси намуналарида, Шарқ мутафаккирлари илмий меросида, мактаб ва мадрасаларнинг ўрни, диний маърифий манбаларда ёшлар тарбияси муаммолари ва уларни ечиш йўллари, шакл ва методларига алоҳида эътибор берилган бўлиб, бугунги кун тарбия тизимида ҳам ўз қимматини йўқотмаганлиги билан муҳим аҳамиятга эгадир. Хулоса қилиб айтганда, мазкур манбаларда ёшларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга масалалари борасида илгари сурилган ва ҳаётий тажрибаларда синалган тарбия мазмуни, шакл ва методлари ҳозирги даврда ҳам ёш авлодни маънавий баркамол қилиб тарбиялашда яқиндан ёрдам беради. Биз юқоридаги алломаларнинг тарихий меросига таяниб, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий - маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш қуйидаги асосларга таянади деган илмий хулосага келдик: биринчи асос – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Қарорлари, Фармонлари ва соҳага доир меъёрий ҳуқуқий хужжатларни билиши ёш авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ўқитувчилик касбининг нуфузини оширишга хизмат қилади; иккинчи асос - талабалар халқимиз томонидан яратилган ёзма ва оғзаки ижод намуналарини (Мунаввар қори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Фитрат, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Замаҳшарий, Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Исмоил Бухорий, ат Термизий, Мотуридий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддий Нақшбандий, Аҳмад Яссавийлар, Амир Темур ва Мирзо Бобур) чуқур ўрганади; учинчи асос – халқ маънавиятининг сарчашмалари бўлган миллий анъаналар, урф одатлар, ҳикматлар, аския ва бошқа ижод турларидан тадбирлар жараёнида ёш авлод тарбисида унумли фойдаланади; тўртинчи асос – умуминсоний қадриятларга айланган жаҳон интеллектуал мулки мутафаккирларининг ижодини пухта ўрганади; Юқорида илмий назарий жиҳатдан ўрганиб чиқилган дарслик, педагогик психологик адабиётлар ва илмий тадқиқот ишларига асосланиб айтишимиз мумкинки, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш уларда келажакка нисбатан ишонч уйғотиш, маънавиятини миллий ғоя асосида шакллантириш, Ватанга, халққа муҳаббат, юрт фаравонлиги учун курашиш, инсонпараварлик, ўзликни англаш, миллий ғурур, ўзга миллат кишиларини ва уларни қадриятларини ҳурмат қилиш каби фазилатларни тарбиялаш, виждон эркинлиги, билимдонлик, ахлоқийлик, жисмоний етуклик, мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда муҳим педагогик аҳамият касб этади. Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг педагогик моҳияти ва унинг ижтимоий тараққиёт билан ҳамнафас ўсишига эътибор қаратадиган бўлсак, айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4307-сон Қарори18 ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31 декабр 2019 йилдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларида “Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашиш” муҳим вазифа сифатида белгилаб берилган. Мазкур қонунларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жамият олдига ҳар бир педагогда тарбия жараёнини ташкил этишнинг ғоявий мазмунини ҳамда уни рўёбга чиқаришга қулай шароитларни яратиш муаммосини ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик билимларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар орқали амалга ошириш; - Олий таълим муассасалари маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш юзасидан таъсирчан, сифатли, услубий ва консультатив ёрдам кўрсатиш; - талабаларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ғоявий-сиёсий интеллекти, дунёқараши, савияси, маданий даражаси, маҳорати ва креатив қобилиятларига нисбатан талабларнинг ортиб бораётганлигига алоҳида эътибор қаратиш муҳим педагогик аҳамият касб этади. Юқорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, фикримизча, касбий - педагогик таълим жараёнида талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари сифатида, Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, талаба ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги тадбирларни ташкил этиш ижобий самара беради. Булар: — мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш; — дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга оид тадбирлар уюштириш; — жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар — коррупция, маҳаллийчилик, лоқайдлик ва ота-оналарнинг ёшлар тарбиясига эътиборсизлиги каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган тадбирлар ташкил этиш; — маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот тадбирлар; — ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот - коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш ва уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар; — халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар; —маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу ёшларни ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар; —мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар ва бошқа саналарда кенг аҳоли орасида амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар. Мазкур тадбирлар тарбиявий аҳамиятга молик бўлиб, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик шарт - шароитларини ишлаб чиқиш заруриятини белгилайди. Бунинг учун: Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг тарихий-маданий объектлари, Шарқ мутафаккирлари ижод намуналари тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлган аудио, видео-энциклопедиялар ва фильмлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни тизимли равишда миллий телевидениега трансляция қилиш; (маҳаллий ҳокимият билан келишилган ҳолда) касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш самарадорлигини таъминловчи муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис, ўқув билув фаолиятида, талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнини ривожлантиришнинг педагогик жиҳатларини Шарқ мутафаккирлари маънавий меросига таяниб, шунингдек педагог, психолог, файласуф, ҳуқуқшунос, социолог, сиёсатшунос олимлар томонидан илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этилганлигини ҳамда уларнинг ўзаро бир-бирига уйғунлигини ўрганиб чиқдик. Касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш, аввало, ёшлар ўртасида миллий ғояни тарғиб қилиш, уларда давлат рамзлари ва миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш таркиб топтириш, унинг эволюцион босқичлари, узвийлиги ва узлуксизлигини таъминловчи қуйидаги педагогик мақсадларга қатъий риоя этиш тақозо қилинади. Бунда: - маънавият инсоннинг бутун руҳий оламини яхлит тизим сифатида ифода этувчи ижтимоий категория сифатида билим ва кўникмаларнинг жамият ахлоқи, ақида ва қадриятлари тизимида тарихий шаклланганлиги ва мавжудлиги; - мавжуд маънавий қадриятларининг талаба ёшлар томонидан қабул қилиниши, уларни билиш ва англаш; - миллий маънавиятимизниинг ажралмас қисми мафкура эканлигини англаш ва қабул қилиш асосида шахс такомилида соғлом тафаккурни шакллантириш; - талаба ёшлар маънавий - маърифий ишлар самарадорлигига эришиш ёшлар ўртасида мафкуравий иммунитет, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни шакллантириш, ёт гоялар таъсирига тушиб колишни олдини олишга қаратилган таъсирчан тарғибот усулларини жорий этиш асос бўлишини педагогик нуқтаи назардан англаш. Шундай қилиб, биз педагог, психолог ва философ, тил, адабиёт, социолог, ҳуқуқшунос олимлар томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларини ўрганиш, ҳамда таҳлил этиш натижасида маънавият ва маърифат тушунчаларининг мазмун моҳиятини ўрганишга муваффақ бўлдик. Бу эса, касбий - педагогик таълим жараёнида маънавият ва маърифат тушунчасининг педагогик мазмуни типологиясини яратишга асос бўлди. Мазкур типология (ҚАЙСИ типология) асосида (типология - билиш методи бўлиб, унинг асосида объектлар тизимини тақсимлаш ва идеал моделлар ёки типлар ёрдамида уларни кейингилар учун гуруҳларга ажратиш, шунингдек типологик тасвирлаш натижасидир) касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш модели диссертациянинг тажриба-синов ишлари босқичида илмий-назарий гипотеза тарзида амалиётга татбиқ этилди ва синовдан ўтказилди. Муаллифлик ёндашуви асосида: касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш тушунчасининг педагогик мазмунини қуйидагича тасниф этдик: касбий - педагогик таълим → талаба ёшлар → жамият → маънавият → маърифат→ғоя→мафкура → амалиёт →ўз ўзини англаш → миллий истиқлол ғояси → мафкуравий иммунитет → демократик қадриятлар → юрт қадри→эркин ва фаровон ҳаёт→ маънавий тадбирларни ривожлантириш орқали → талабаларни ўз аждодлари ва Ватани тарихини билиши мактаб, оила, маҳалла билан ҳамкорликда узоққа мўлжалланган умумий аниқ режа Стратегик мақсад узвийлигини таъминлашни, улар давомийлиги ва устуворлигини талаб этади. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш тузилишига кўра ижтимоий муносабатлар ва инсоният фаолиятининг турлари билан белгиланади. Талабалар фаолияти қанчалик хилма-хил, уларнинг ижтимоий муносабатлари қанчалик бой бўлса, уларнинг дунёқараши ва қизиқишлари ҳам шунчалик бой ва мураккаб бўлади. Айтиш ўринлики, касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш — тарбия мақсадлари ва эришилган натижаларининг ўзаро мувофиқлигини лойиҳалаш, шунингдек уларга таъсир этган омилларни аниклаш, эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлган ҳолда, ҳар қандай тажоввузкор ғояларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш зарурати белгилаб берувчи педагогик жараён ҳисобланади. Хўш тадқиқотимиз предмети саналган талаба-ёшларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг мазкур таркибий қирралари қандай педагогик механизм асосида шакллантирилади? Ушбу механизм мураккаб жараён бўлиб, уни амалга оширишда дидактика,тарбия назарияси, таълим менежментида олға сурилган илғор инновацион ғояларга таянган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш талаб этилади. Шунингдек, ушбу жараёнда жамиятдаги барча институтлар яъни, оила, таълим муассасалари, тегишли вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари ҳам фаол иштирок этишлари талаб этилади. Олий таълим муассасаларининг энг асосий мақсади олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини таълимнинг сўнгги янгиликлари, техник воситалар ва технологиялар билан бойитиш, таълимнинг замонавий ишлаб чиқариш билан интеграциялашувини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Тадқиқот жараёнида касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш турли хил моддий ва маънавий эҳтиёжларга жавоб берувчи тарбиявий мақсадларнинг ягона мажмуасига бўйсундирилган бир - бири билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи миллий ва умумбашарий қадриятлар, мустақил давлат барпо этиш йўлидаги бой тажрибаларимизга асосланади ва улардан озиқланади деган хулосага келдик. Бугун бир ҳолни таъкидлаш лозим: яъни этиборимизни четдан туриб қилинаётган маънавий ва диний тажовузларга қаратиш керак. Чунки бу борада турли воситалар билан ёшлар эътиқодини бузишга ҳаракатлар қилинаётгани ачинарли ҳолдир. Шунинг билан бир қаторда баъзи масалаларга эътиборни қаратиш ёшларда маънавий-маърифий маданиятини шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. - ёшлар маънавий-маърифий маданиятини шакллантиришнинг муҳим воситаларидан бири реклама (кўргазмали, телерадио, матбуот) ҳисобланади. Афсуски матбуотда, ОАВларида ёшларда маънавий-маърифий маданиятини шакллантиришга йўналтирилган рекламалар, телерадио роликлар, ҳужжатли фильмлар, кўргазмали воситалар давр талабини қондирмайди. Мутасадди давлат, нодавлат ташкилотлари томонидан бу масалага алоҳида эътибор беришлари лозим. - ушбу муаммога бағишланган оммавий, бадиий, публицистик рисолалар, буклетлар, илмий тадқиқот ишлари, методик материалларни тайёрлаш, чоп этиш ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор бериш лозим. - ёшлар маънавий-маърифий маданиятини шакллантиришда, бунинг учун китобхонликни ўстиришга эътибор бериш лозим. Лекин, ёшларнинг бугунги кундаги китобхонлик даражаси талаб даражасида эмас. Юқоридагиларга таянган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки ёшлар маънавий маданиятини оширишнинг маърифий асосларини шакллантиришнинг муҳим воситаси ҳисобланган кутубхонага аъзо бўлиш, ижтимоий-гуманитар фанларга қизиқишни оширишга алоҳида эътибор бериш нафақат ўқитувчиларнинг балки барчанинг диққат эътиборида бўлмоғи лозим. Шунингдек таълим тизимида маънавият асосларини мазмун ва моҳиятини ёшлар онгига сингдиришга йўналтирилган махсус ўқув курслари, факультатив машғулотлар ташкил этиш, ёшлар фаравонлигини таъминлаш бўйича концепция ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этиш давр талабидир. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling