Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


Тадқиқотнинг илмий янгилиги


Download 1.23 Mb.
bet5/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш жараёнининг фалсафий, педагогик-психологик омилларини аниқлаштириш орқали касбий ижтимоийлаштиришнинг шахслараро, гуруҳий, жамоавий ва қадриятга йўналтирилган интеграцион таъсир кўрсатиш механизми такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаси талабаларда касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш (рaғбaтлaнтирувчи, кoгнитив, жaрaёнли, интегрaтив) мезoнлaри ва индикаторлари (ахборий-когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, ҳиссий-эмоционал, фаолиятли-ижодий компонентлари) касбий-педагогик йўналганлик, талабаларнинг креатив ёндашув кўникмаларини баҳолаш, муваффақиятга эришиш ва эмпатия даражасини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
креатив ёндашув асосида касбий педагогик таълим жараёнида талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнини ахборот-методик таъминоти оммавий (флешмоблар, байрамлар, акциялар), жамоавий (клублар куни, турнирлар, воркшоплар), индивидуал (машқ, ташаббус кўрсатиш, тақдимотлар) фаолият шаклларини интерактив моделлаштириш билан қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
касбий педагогик таълим жараёнида талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнини шакллантиришнинг модулли технологияси педагогик компетентликни фаолиятда намоён этиш; мустаҳкамлаш ва коррекция босқичларини интеграциялаш талаблари маънавий-маърифий тадбирлар, тўгарак машғулотлари мазмунини (илмий-педагогик, ташкилий, педагогик ҳамкорлик) очиб бериш асосида ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагиларда ўз аксини топган:
талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга доир тьюторлик фаолиятини ташкил этишнинг методик таъминоти ишлаб чиқилди;
“маънавият”, “маърифат”, “маънавий–маърифий иш”, “технология”, “креатив ёндашув”, “тарбиявий иш”, “тарбиявий фаолият”, “маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга йўналтириш” каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти муаллифлик ёндашуви асосида педагогик жиҳатдан талқин қилинган ва талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш компонентлари аниқлаштирилди;
талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш мезонлари ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган, тарбия жараёнига комплекс ёндашувларнинг мазмун-моҳияти очиб берилди;
педагогика олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “Маънавиятшунослик”, “Маънавий-маърифий ишлар ташкил этиш методикаси”, ҳамда “Педагогика тарихи ва назарияси” фанларининг ўқув-услубий таъминоти ишлаб чиқилган шунингдек ижтимоий гуманитар ва ахборот соатлари машғулотларида талабаларни маънавий – маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнининг методик талаблари бойитилди;
“Ёш маънавиятчи тарғиботчилар”, “Маънавий-маърифий ишлар ташкилотчиси” каби ижтимоий лойиҳалар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди;

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling