Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларига мослиги


Download 1.23 Mb.
bet3/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жамият ва шахс маънавиятини ривожлантиришнинг фалсафий, ижтимоий-антропологик масалалари М.Каххарова, А.Маврулов, Ж.Туленов, Г.Туленова, Э.Юсупов, О.Ғайбуллаев, С. Шермухамедов, М.Имомназаров, Қ.Назаров, Э.Юсупов, Т.Маҳмудов, З.Ғофуров, С.Отамуродов ва бошқаларнинг илмий ишларида илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилган.
Республикамизда маънавий-ахлоқий қадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунлик, ёшлар маънавияти ва соғлом турмуш тарзи масалалари билан шуғулланган олимлардан А.Бегматов, О.Мусурманова, Н.Эгамбердиева,
Б. Шермуҳаммадов, Б.Мирзалимов, Р.Гаипназаров, Т.Нарбаева, О.Жамолдинова, К.Рисқуловалар ўз тадқиқотларида ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш омиллари, маънавий маданиятини шакллантиришнинг педагогик асослари назарий жиҳатлари илмий талқин қилинган.
Талабаларни касбий тайёргарлиги муаммоси Г.Азизова, М.Очилов, Ж.Ғ.Йўлдошев, Ш.Э.Қурбонов, Ш.Н.Мажитова, Б.Р.Жўраева ва бошқаларнинг ишларида олий педагогик таълим жараёнида ўқитувчи кадрларни касбий-педагогик тайёрлашнинг турли жиҳатлари ёритилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимлари И.Артюхова, В.Кинелев, В.Розин, Б.Азаров, Б.Лихачёв, В.Беспалько, Г.Шалабаева, А.Ковалёв, И.Т.Подласти, И.А.Зязюн,Э.Тейлорларнинг илмий изланишларида миллий маданият ва қадриятлар М.Пиатровский, И.Подласый, И.Косова, каби олимларнинг илмий изланишларида фалсафий - маънавий тушунча, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий зиддиятлар тизимидаги яшаш услуби тарзида таҳлил этилган.
Хорижий давлатларда маънавий- маърифий ишларни ташкил этишнинг субъектив асослари З.Гельман, Конфуций, Клавихо Руи де Гонсалис, Э.Риэрдон Бетти, Т.Адорно, Ж.Эллпорт, С.Мендус, С.Ҳэллэр ва бошқаларнинг тадқиқот ишларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда педагогик инновацияларни қўллаш масалалари, назарий асослари, луғавий семантик мазмуни, бу туйғуларни таркиб топтиришнинг ижтимоий ва маънавий қирралари ўрганилган.
Муаммога доир илмий ишлар таҳлили шуни кўрсатдики, мазкур ишларда маънавий-маърифий фаолиятни самарали ташкил этишга йўналтирилган, тарбиявий вазифаларини лойиҳалаш, маънавий-ахлоқий билимларни турли тарбиявий вазиятларда қўллаш имконини берадиган ижтимоий-психологик тренинглар тизимини ишлаб чиқиш, талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг назарий ва амалий масалалари назардан четда қолган. Шунга кўра биз тадқиқот ишимизнинг мавзусини "Талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш" деб танладик.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling