Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Download 1,23 Mb.
|
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашни такомиллаштиришга доир илмий-назарий ёндашувлар, қарашлар ва ғоялар, жаҳон тажрибаси ўрганилганлиги, ўзаро бир-бирини тўлдириб борувчи тадқиқот усуллари, методик таъминот амалиётга жорий этилганлиги, тажриба-синов ишлари репрезентативлиги, математик-статистик таҳлил тадқиқот самарадорлигини тасдиқлаганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг назарий аҳамияти педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнини шакллантириш орқали уларни касбий ижтимоийлаштиришга йўналтирилган креатив ёндашув кўникмаларини баҳолашнинг локал модулли технологиялари ишлаб чиқилиб, талабаларда касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш жараёнига оид назарий ёндашувлар билан бойитилганлиги; талабаларнинг маънавий маданиятини ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичлари ҳамда тадқиқот муаммосининг ижобий ечимини таъминловчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти олий таълим муассасаларида талабаларининг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган модел, мезон, индикаторлардан таълим соҳаларида мутахассисларни тайёрлашда фойдаланилиши мумкинлиги, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнида барча ресурсларидан оқилона фойдаланиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жумладан, ўқув мазмунини таълим эҳтиёжлари асосида такомиллаштириш, замонавий ўқув - методик таъминотни кучайтириш, таълим сифатини оширишга хизмат қилиши билан белгиланади Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида: талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнининг педагогик-психологик омилларини аниқлаштириш орқали касбий ижтимоийлаштиришнинг шахслараро, гуруҳий, жамоавий ва қадриятга йўналтирилган интеграцион таъсир кўрсатиш механизми ― “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847 Фармонида “Олий таълим тизимида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш фаолиятини такомиллаштириш”1 мазмунига сингдирилган. (маълумотномаси). Натижада, педагогика олий таълим муассасаларида талабалар билан амалга оширилган тарбиявий ишларнинг самарадорлиги ошган; креатив ёндашув асосида педагогика олий таълим муассасаларида ўқитиладиган “Маънавиятшунослик”, “Маънавий-маърифий ишлар ташкил этиш методикаси”, ҳамда “Педагогика тарихи ва назарияси” фанларининг ўқув-услубий таъминоти ишлаб чиқилганлиги, шунингдек ижтимоий гуманитар ва ахборот соатлари машғулотларида талабаларни маънавий – маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнининг методик талаблари бойитилганлиги 5110900 – Педагогика ва психология, 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 июндаги 77-00-777-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш фаолиятига тайёрлашга йўналтирилган умумкасбий ва тўгараклар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган; педагогика олий таълим муассасаси талабаларда касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган (рaғбaтлaнтирувчи, кoгнитив, жaрaёнли, интегрaтив) мезoнлaри ва индикаторлари ― ИТД 4-159 “Шахс маънавий камолотини ривожлантиришнинг мазмуни ва ўқув-методик мажмуасини ишлаб чиқиш” ҳамда ―ОТ-Ф1-36. Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида талабаларнинг маънавиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган (маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси ва талабалар одоб-ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилган; креатив ёндашув асосида касбий педагогик таълим жараёнида талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёнини ахборот-методик таъминоти оммавий (флешмоблар, байрамлар, акциялар), жамоавий (клублар куни, турнирлар, воркшоплар), индивидуал (машқ, ташаббус кўрсатиш, тақдимотлар) фаолият шаклларини интерактив моделлаштириш билан қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилгани “ИТД 4-159 “Шахс маънавий камолотини ривожлантиришнинг мазмуни ва ўқув-методик мажмуасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа иш режасига мувофиқ юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг умумпедагогик технологиясини такомиллаштиришда асос сифатида хизмат қилган (маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини баҳолаш компетентлилигини ривожлантиришга эришилган. Download 1,23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling